Минг тўққиз юз саксонинчи йилнинг баҳорида Буюк Британия олийгоҳларининг бирида янги адабий жанр дунёга келди. Унинг ташаббускори «New Time» журналининг бош муҳаррири Стив Мосс эди. Ғоянинг мазмуни шундай бўлди.
Тамомила тўлиқ шакл ва мазмун билан ким фақатгина юзта сўздан фойдаланиб ҳар жиҳатдан мукаммал ҳикоя ёза олади. Бу жанрга ном ҳам берилди. Drabble. Маъноси — сачратиш, сачратқи ва шунга ўхшаш бир гап.
Орадан етти йил ўтиб, бу шакл Бирмингем университетида адабий танлов даражасига етказилди. Энди худди шу ишни эллик бешта сўз билан бажариш талаб қилинар эди. Бошқа талаблар ўзгармагани ҳолда, ҳикоя тугал сюжет, тўла шаклланган персонаж ва кутилмаган ечимга эга бўлмоғи керак эди. Кейинчалик Стив Мосс ана шу танловда қатнашган ҳикоялар асосида китоб чоп эттирди. Бу, албатта, адабиётга ташна кишилар учун янгилик бўлди. У адабиёт ихлосмандлари орасида қўлма-қўл бўлиб кетди.
Марк КОЭН
«Бахтсиз ҳодисалар»
Режинальд Кук Сесиль Норвудга уйланмасдан олдин уч хотинини тупроққа топширган эди.
— Бахтсиз тасодифлар, — деди у эндигина уйланган аёлга.
— Нақадар ғамбода ниҳоя, — жавоб қилди Сесиль. — Улар... бой хотинлармиди?
— Нафақат, чиройли ҳам эдилар, — деди Режинальд.
Уларнинг асал ойлари Альп тоғларида ўтган эди.
Кейинчалик Сесиль эндигина турмушга чиққан эрига шундай деди:
— Биласанми, жоним, биринчи эрим тоғда содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлган.
— Нақадар ғамбода гап, — дея жавоб қилди Жастин Марлоу.
Эл Жей БАРНЕТТ
Қотиллик ҳам рекламага муҳтож
«Саргузаштларга ташна қалб, шамлар оғушида кечки овқат қилиш учун ўз маҳбубасини излайди...»
Лаура бўлажак кўнгилхушликдан суст кетиб, титраганча денгиз соҳилидаги кошона олдига келди. Қўнғироқни босди.
Дарвоза очилади... Ва... қароқчилар ўз қурбонига ташланади. Шамлар ёниб турар эди.
— Бу ўн тўққизинчиси, — қағиллади Лукреция ва Лауранинг бўёғида лабларига зеб бера бошлади. — Улар менинг янги куйлагимни кўриб эслари оғиб қолади!
«Ниҳоятда башанг бир жонон саргузаштларга ўч ўктам йигитни изламоқда...»
Рус тилидан
Маҳмуд БЎРОН
Таржимаси
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔114
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил