Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, мамлакатимизда ажрашишлар сони кўпаймоқда.
Қўмита расмий сайти (stat.uz)да келтирилишича, 2016 йилнинг январь-июнь ойларида 92,4 мингта никоҳ ва 14,8 мингта ажрашиш қайд этилган. 2014 йилнинг худди шу даврида эса тузилган никоҳлар сони кўпроқ, ажрашишлар сони эса камроқ бўлган: 107,8 минг никоҳ ва 14,4 минг ажрашиш рўйхатга олинган.
Агар рақамларни охирги 15 йил бўйича таҳлил қилсак, бунда ҳам оилаларнинг бузилиши сони йил сайин ортиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Масалан, 2001 йилда 15,7 мингта никоҳ ажрими қайд этилган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 29,6 мингга етган. Тўғри, мустақилликнинг илк йилларида — 1991-1992 йилларда ҳолат бундан-да ёмон бўлган: ФҲДЁ органларида 33 мингдан ортиқ никоҳ ажрими рўйхатга олинган. Лекин у вақтда ижтимоий-иқтисодий вазият ҳам шунга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ бугун — ҳаётимизда иқтисодий-ижтимоий муаммолар кун сайин ечилиб бораётган бир шароитда ажрашишлар сонининг ортиб бораётганига сабаб нима? Бунинг олдини олиш учун қандай тадбирлар қўллаш керак?
Ушбу масалага Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг IX Бошқарув йиғилишида қўмита раиси Элмира БОСИТХОНОВА атрофлича тўхталиб ўтди:
— Ҳозирда юз бераётган ажримларга иқтисодий муаммолар, етишмовчиликлар эмас, маънавий бўшлиқлар сабаб бўляпти. Оилалардаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, муносабатлардаги тушунмовчиликлар кўп ҳолларда бу мустаҳкам қўрғоннинг бузилишига олиб келмоқда.
Аввало оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, хусусан, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат руҳида бўлишига эришиш лозим. Бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг ҳам энг муҳим шарти. Оилалардаги маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Фахрий аёллар» гуруҳлари ташкил этилди. Маҳаллада обрў-эътиборга эга кайвони онахонлардан иборат ушбу гуруҳлар Тошкент шаҳри ва вилоятида «Бир оила барпо бўлгунча» мавзусида давра суҳбатлари ўтказиб келмоқда. Учрашувларда оила қуриш бўсағасида турган қизлардан тортиб, келин ва қайноналаргача қамраб олинаётгани, айниқса, аҳамиятлидир. Келажакда «Фахрий аёллар» гуруҳлари бошқа вилоятларда ҳам ўз ишини бошлаши кўзда тутилган.
Ажримларни камайтириш йўлида қилишимиз керак бўлган ишлар бисёр. Буни статистик рақамлар ҳам кўрсатиб турибди. Ушбу кўрсаткични ижобий томонга ўзгартириш учун жойлардаги тегишли идоралар билан маҳалла, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, эл-юрт орасида катта ҳурматга эга кайвониларни оилалардаги маънавий муҳитни яхшилашга кенг жалб этиш лозим.
Дилроз АБРАЕВА
ёзиб олди.
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔126
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔184
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔371
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил