Иқлим      Бош саҳифа

ШҲТ Самарқанд саммити: Ишончли ҳамкорлик майдони

Дунё ҳамжамиятида қисқа муддат ичида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг юксак ўрнига эга бўлган йирик халқаро ташкилотга айланиб улгурди.

ШҲТ Самарқанд саммити:  Ишончли ҳамкорлик майдони

Бундай ишончга эришишда ушбу халқаро ташкилот ўзига аъзо давлатларнинг тенг манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйганлигидир. Бугунги кунда ушбу ташкилот аъзо давлатларининг манфаатларига тенг жавоб берадиган ишончли ва кўп томонли халқаро ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.

Ушбу ҳамкорлик ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-сотиқни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни қўллаб-қувватлашга кенг майдон очиб беришга имкон яратди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ШҲТ ўз моҳиятига кўра, тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашишга, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозимдир.

ШҲТнинг жозибаси ҳам унинг ишончли ва ортга қайт­мас ҳамкорлик асосидаги қатъий кафолатланган очиқ ва шаффоф фаолиятидир. Шунингдек, ушбу халқаро ташкилот турли блоклардан холи мақомга эга эканлиги, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслигидир.

Ушбу мақсадларни қўллаб-қувватлаган яна бир қанча кўплаб давлатлар ушбу халқаро ташкилотга аъзо бўлиш истагини билдирмоқдалар. Шу боис ҳам бугунги кунга келиб ШҲТ ҳамжамияти географик жиҳатдан улкан маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотга айланиб улгурди.

ШҲТнинг халқаро ташкилот сифатида яна бир афзаллик тарафи шундаки, глобаллашув жараёнида дунёда ҳамда минтақада юзага келаётган турли муаммоларни, яъни қуролли можаролар орқали мамлакатлар тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, энергияга бўлган эҳтиёжнинг кундан-кунга ошиб бориши, озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурслар танқислигининг ортиши каби глобал масалаларни ҳамкорлик асосида муваффақиятли ҳал этишга кенг майдон яратиб беради.

Мамнуният билан айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилишдек улкан масъулиятли вазифани ўз зиммасига олди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йирик саммитда аъзо давлатларнинг ўзаро хавфсизлик соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, транспорт ва иқтисодий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, Ташкилотнинг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳамда ривожланишнинг янги йўллари ва нуқталарини излаш каби муҳим масалаларни ўз ичига қамраб олган узоқ муддатли стратегик дастурлар қабул қилинади. Ушбу дастурларни биргаликда амалга ошириш борасида кенг кўламли вазифалар ҳам белгилаб олинади. Ушбу дастурларнинг ҳаётга изчил тадбиқ этилиши, энг аввало, минтақада барқарор тинчликни сақлаш, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-сотиқни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар соҳаларни ривожлантиришга ёрдам беради.

Юксак ишонч билан айта оламизки, Ўзбекис­тон Республикаси раислигида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити – аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч, тенглик, хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш, шунингдек, глобал муаммоларни биргаликда ҳал этишни ўз ичига қамраб олган муваффақиятли ҳамкорлик принциплари янада ишончли йўлга қўйилишига хизмат қилади.

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар