Даромад манбаи      Бош саҳифа

Ёмғир чувалчангларидан катта даромад

Уларни чин маънода қаҳрамон десак бўлади. Чунки бу корхона ернинг ҳосилдорлигини оширишда беқиёс ҳисса қўшувчи чувалчангларни кўпайтириш билан шуғулланади ва шу орқали Хоразмдек мураккаб иқлимга эга бир ҳудудда юқори ҳосил олиш, ер унумдорлигини оширишда ўз ўрнига эга бўлиб келмоқда.

Ёмғир  чувалчангларидан  катта даромад

Сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонларимиз Хоразм вилоя­ти Хонқа туманидаги Навхос қиш­лоғида жойлашган «Navxos effekt biogomus» оилавий корхонаси аъзоларидир.

– Биласизми, ҳали у фермердан, ҳали бу боғбондан ижарага ер олиб йигирма йилдан ортиқ деҳқончилик қилдим. Қачондир ўзимнинг кичкина бўлса ҳам хусусий корхонам бўлишини орзу қилардим. Икки йил олдин Калифорния чувалчанглари ҳақида эшитиб қолдим. Чуқурроқ ўргансам бу иш билан асосан водий халқи шуғулланар экан. Водийдаги дўстлар билан боғланиб, йўлга отландим. Ишонасизми, бу нарсани олиб қайтаман деб катта юк машинасини кира қилибман. Тасаввурим йўқ эди-да. Борганимдан сўнг қилган харидимни тўрттагина кичкина қора қутичага жойлаб беришди. Ўйлаб кўринг, йигирма миллион сўмга бир қоп гўнг олиб қайтдим водийдан.

Узоқ йўл, тоғлар ёқалаб келаяп­ман, йиғлагим келади. Ичимни босган хавотир нафасимни ютиб қўйган эди. Бола-чақамнинг ризқидан қирқиб қилаётган ишим шуми, дейман ўзимга ўзим. Ҳайдовчидан эса йўлда бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмасликни, сўраганларга бир айланиб келдик-да, Шуҳрат акам билан деб қўяверишини илтимос қиламан. Эл ичида шарманда бўлишдан қўрқаяпман-да ахир. Уйга қайтгач аёлим ҳам «ҳали ҳаммаси яхши бўлади, кўнглингизни чўктирманг» деб далда берди. Бир йил ўтди, натижага эришгунимга қадар индамай ўзим билан ўзим овора бўлиб юрдим...

Шуҳрат ака Рўзметовнинг чувалчангзорига етиб борганимизда кун пешиндан оғган эди. Йигирма йил ҳар кимнинг ерида деҳқончилик қилиб рўзғор тебратган тадбиркор ҳозир ҳам қаровсиз ётган бир ҳовлида унумдор тупроқ етиштириш ишларини жадал олиб бораётганига гувоҳ бўлдик.

– Кўп йиллар давомида ўзимнинг кичкина бўлса ҳам корхонам бўлиши ҳақидаги орзуимга мана шу жониворлар туфайли эришдим. Энди ажаб эмас, ўзлари учун ер майдонини ҳам топиб беришса. Энг ташландиқ жой бўлса ҳам ўз «уйлари» бўлишини истардим, шоввозларимнинг, – дейди Шуҳрат ака ҳазил аралаш.

Дарҳақиқат, бундоқ ўйлаб қарасак, бошпана нафақат одамзотга жонзотларга ҳам керак. Айниқса, даромад манбаига айланиб бораётган, чириндилар билангина озиқланиб, маҳаллий шароитда табиат ва ўсимлик дунёси, сабзавот ва экинлар учун унумдор тупроқ яратиб бераётган бу жониворларга ишлаш учун ер керак.

– Дастлаб олиб келган чувалчангларим 15 квадрат метр ерга жойлашган эди. Бугунга келиб бу ер 300 квадрат метрга етди. Бир йилда 50 тонна биогумус етиштирдик. Чувалчангларнинг ўзлари ҳам харидоргир. Ўтган йилда шу бизнесдан оиламиз ўттиз миллион сўм соф даромад олди. Фойда ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Икки ўғлим, аёлим ва келинимга ойлик маош тайинланиб, меҳнат дафтарчаси юритилаяпти. Хуллас, оиламиз кичик бўлса ҳам ўз бизнесига эга.

– Нима деб ўйлайсиз одамлар ёмғир чувалчангларининг аҳамиятини нечоғлик англаяптилар? – деб савол берамиз Шуҳрат акага.

– Шу саволингиз яхши бўлди, одамлар афсуски ҳали Калифорния чувалчангларининг қишлоқ хўжалигида келтирадиган самарасини тушуниб етмаяптилар. Эҳтимол, бу тарғибот йўқлигидандир. Ҳали кўрасиз, халқимиз буни ҳам аста-секин ўрганади. Бу соғлом турмуш дегани. Ўйлаб қарасангиз ушбу жониворларнинг инсониятга фойдаси беқиёс.

Чиндан ҳам бугун бутун дунё бўйлаб сунъий чатиштириш, сунъий озуқалар тайёрлаш, сунъий уруғликлар яратиш урчиб кетган бир даврда табиий унсурлардан фойдаланиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса ерларимизни турли заҳарли кимёвий усулалр билан эмас, табиий ва хавфсиз усуллар билан серунум, ҳосилдор қилиш мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун ҳам, инсонлар саломатлиги учун ҳам жуда муҳимдир.

 

Ёрқиной Ибрагимова,

Ўзбекистон Экологик партияси Хонқа туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔249

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

🕔12:23, 29.08.2024 ✔437

Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

Батафсил
Даромад келтираётган  чиқинди

Даромад келтираётган чиқинди

🕔11:43, 29.08.2024 ✔510

Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 249    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 437    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 510    🕔 11:43, 29.08.2024
  • Пайвандлашда  яна бир усул

    Пайвандлашда яна бир усул

    Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.

    ✔ 495    🕔 17:14, 12.07.2024
  • Женшендан 5 марта кучли    доривор ўсимлигимиз  борлигини билармидингиз?

    Женшендан 5 марта кучли доривор ўсимлигимиз борлигини билармидингиз?

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси:

    Шогирдларимиз ва ҳамкорлар билан 2019 йил май ойидан буён чўлда ўсадиган бир доривор ўсимликни кўпайтириш бўйича изланишни бошлаган эдик.

    ✔ 561    🕔 15:19, 10.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар