«Яшил замин яратувчилари» эко-марафони ўтказилади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан
БатафсилШҲТ кўлами бўйича БМТдан кейин турадиган йирик минтақавий тузилмадир. Бу ташкилот қамраган ҳудудларда дунё аҳолисининг 42 фоизи истиқомат қилади.
Бундан 20 йил олдин ташкил этилган мазкур ташкилот улкан географик маконни қамраб олмоқда. Аъзо мамлакатларнинг умумий майдони 34 миллион квадрат километрдан зиёд бўлиб, бу Евроосиё қитъасининг 60 фоиздан ортиғига тенг.
Ер сайёрасининг аҳолиси 8 миллиард нафардан ошган ҳозирги пайтда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш минтақавий хавфсизликдан кам аҳамиятга эга эмас. Албатта, «Бўш қоп тик турмайди», деганларидек оч қоринга на билим, на насиҳат кор қилади. Зеро, қорни оч одамнинг хаёли фақат бир кунлик ризқини топишу, бир бурда нонга етишишда бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи бугунги кунда дунёнинг глобал муаммолари қаторидан жой олган.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда жаҳон аҳолисининг 815 миллион нафари оч қолаётган бўлса, 2050 йилга бориб бу нуфус 2 млрд. кишига етади. Уларнинг 12,9 фоизи ривожланаётган мамлакатларда яшайди. Беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлимнинг 45 фоизи айнан тўйиб овқат емаслик оқибатида келиб чиқаётир. Ҳозирги кунда ҳар йили 3,1 нафар бола айнан шу сабаб ҳаётдан кўз юммоқда.
Қолаверса, сайёрамиздаги ҳар тўрт боланинг бир нафари ўз ёшига нисбатан ўсмай қолгани аниқланган. Мактаб ёшидаги 66 млн. ўғил-қиз дарсларга беихтиёр оч келади. Шулардан 23 млн. нафари Африкада истиқомат қилади.
Минг шукрки юртимизда тўқчилик. Бозорларимиз меваю сабзавот, бошқа ноз-неъматлар билан лиқ тўла. Нархлар ҳам халқбоп. Аммо бу хотиржамликка берилишга асос бўла олмайди. Чунки бутун дунё бўйлаб кузатилаётган иқлим ўзгаришлари, айрим давлатлардаги сиёсий беқарорликлар, жорий этилаётган иқтисодий чекловлар, экспортга қўйилаётган чекловлар – буларнинг оқибатида кўплаб жойларда муҳим истеъмол товарлари етишмовчилиги, нархларнинг ўсиши кузатилмоқда. Халқаро экспертларнинг прогноз қилишича, дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи йил охиригача камида 20 фоизга ўсиши мумкин.
Халқаро хабарларга кўра, бу йилги деҳқончилик мавсумида Европа мамлакатларида юз берган қурғоқчилик ва Украинадаги уруш туфайли тахминан 3 миллион тонна дон йўқотилган. Қурғоқчилик оқибатида буғдой ҳосили Венгрияда 11 фоиз, Руминияда 20 фоиз, Болгарияда 11 фоиз камайган. Франция, Польша, Молдава ва ҳатто Италияда ҳам ғалла ҳосилининг катта қисми бой берилган.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳисоботида айтилишича, шу пайтгача жаҳон бозорига кунгабоқар ёғининг 46 фоизи, буғдойнинг 9 фоизи, арпанинг 17 фоизи, маккажўхорининг 12 фоизи Украина томонидан етказиб берилган. Бошқача айтганда, кунгабоқар ёғи экспортининг 73 фоизи, буғдойнинг 33 фоизи, арпанинг 27 фоизи Украина ва Россия улушига тўғри келган.
Буларнинг барчаси нафақат минтақа, балки халқаро майдондаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вазиятга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Чегара билмас янги-янги экологик муаммоларнинг келиб чиқиши эса озиқ-овқат етиштириш билан боғлиқ жараёнларга катта тўсиқ бўляпти. Буларни ҳал этиш эса ўзаро ишончли ҳамкорлик, барқарор ривожланиш дастурларида собитқадам туриш ва кўп томонлама келишувларга бевосита боғлиқдир. Самарқандда ўтган ШҲТ саммити айни шу масалаларда иштирокчи давлатларнинг ўзаро ҳамфикр эканини яққол намоён этди.
Президентимиз ШҲТ Самарқанд саммити иштирокчиларининг эътиборини айнан шу масалага қаратиб, ШҲТ майдончасида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича ҳали жиддий ҳамжиҳатлик йўлга қўйилмаганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Яъни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқишга, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларига, тўғридан-тўғри ўзаро таъминотнинг мувофиқлаштирилган схемаларини шакллантиришга, юқори сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, «яшил» ва экспресс-йўлакларни ташкил этишга чақирди. Ушбу ҳаётий масалаларни кенг муҳокама қилиш мақсадида келгуси йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказиш таклиф этилди.
Ўйлаймизки, Ер шарининг тенг ярими истиқомат қиладиган давлатлар глобал муаммога кенг миқёсдаги ҳамжиҳатлик билан ёндашадилар ва кўрилаётган чора-тадбирлар яқин йилларда ўз самарасини беришни бошлайди. ШҲТ кўлами бўйича БМТдан кейин турадиган йирик минтақавий тузилмадир. Бу ташкилот қамраган ҳудудларда дунё аҳолисининг 42 фоизи истиқомат қилади. Бундан 20 йил олдин ташкил этилган мазкур ташкилот улкан географик маконни қамраб олмоқда. Аъзо мамлакатларнинг умумий майдони 34 миллион квадрат километрдан зиёд бўлиб, бу Евроосиё қитъасининг 60 фоиздан ортиғига тенг.
Ер сайёрасининг аҳолиси 8 миллиард нафардан ошган ҳозирги пайтда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш минтақавий хавфсизликдан кам аҳамиятга эга эмас. Албатта, «Бўш қоп тик турмайди», деганларидек оч қоринга на билим, на насиҳат кор қилади. Зеро, қорни оч одамнинг хаёли фақат бир кунлик ризқини топишу, бир бурда нонга етишишда бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи бугунги кунда дунёнинг глобал муаммолари қаторидан жой олган.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда жаҳон аҳолисининг 815 миллион нафари оч қолаётган бўлса, 2050 йилга бориб бу нуфус 2 млрд. кишига етади. Уларнинг 12,9 фоизи ривожланаётган мамлакатларда яшайди. Беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлимнинг 45 фоизи айнан тўйиб овқат емаслик оқибатида келиб чиқаётир. Ҳозирги кунда ҳар йили 3,1 нафар бола айнан шу сабаб ҳаётдан кўз юммоқда.
Қолаверса, сайёрамиздаги ҳар тўрт боланинг бир нафари ўз ёшига нисбатан ўсмай қолгани аниқланган. Мактаб ёшидаги 66 млн. ўғил-қиз дарсларга беихтиёр оч келади. Шулардан 23 млн. нафари Африкада истиқомат қилади.
Минг шукрки юртимизда тўқчилик. Бозорларимиз меваю сабзавот, бошқа ноз-неъматлар билан лиқ тўла. Нархлар ҳам халқбоп. Аммо бу хотиржамликка берилишга асос бўла олмайди. Чунки бутун дунё бўйлаб кузатилаётган иқлим ўзгаришлари, айрим давлатлардаги сиёсий беқарорликлар, жорий этилаётган иқтисодий чекловлар, экспортга қўйилаётган чекловлар – буларнинг оқибатида кўплаб жойларда муҳим истеъмол товарлари етишмовчилиги, нархларнинг ўсиши кузатилмоқда. Халқаро экспертларнинг прогноз қилишича, дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи йил охиригача камида 20 фоизга ўсиши мумкин.
Халқаро хабарларга кўра, бу йилги деҳқончилик мавсумида Европа мамлакатларида юз берган қурғоқчилик ва Украинадаги уруш туфайли тахминан 3 миллион тонна дон йўқотилган. Қурғоқчилик оқибатида буғдой ҳосили Венгрияда 11 фоиз, Руминияда 20 фоиз, Болгарияда 11 фоиз камайган. Франция, Польша, Молдава ва ҳатто Италияда ҳам ғалла ҳосилининг катта қисми бой берилган.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳисоботида айтилишича, шу пайтгача жаҳон бозорига кунгабоқар ёғининг 46 фоизи, буғдойнинг 9 фоизи, арпанинг 17 фоизи, маккажўхорининг 12 фоизи Украина томонидан етказиб берилган. Бошқача айтганда, кунгабоқар ёғи экспортининг 73 фоизи, буғдойнинг 33 фоизи, арпанинг 27 фоизи Украина ва Россия улушига тўғри келган.
Буларнинг барчаси нафақат минтақа, балки халқаро майдондаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вазиятга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Чегара билмас янги-янги экологик муаммоларнинг келиб чиқиши эса озиқ-овқат етиштириш билан боғлиқ жараёнларга катта тўсиқ бўляпти. Буларни ҳал этиш эса ўзаро ишончли ҳамкорлик, барқарор ривожланиш дастурларида собитқадам туриш ва кўп томонлама келишувларга бевосита боғлиқдир. Самарқандда ўтган ШҲТ саммити айни шу масалаларда иштирокчи давлатларнинг ўзаро ҳамфикр эканини яққол намоён этди.
Президентимиз ШҲТ Самарқанд саммити иштирокчиларининг эътиборини айнан шу масалага қаратиб, ШҲТ майдончасида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича ҳали жиддий ҳамжиҳатлик йўлга қўйилмаганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Яъни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқишга, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларига, тўғридан-тўғри ўзаро таъминотнинг мувофиқлаштирилган схемаларини шакллантиришга, юқори сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, «яшил» ва экспресс-йўлакларни ташкил этишга чақирди. Ушбу ҳаётий масалаларни кенг муҳокама қилиш мақсадида келгуси йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказиш таклиф этилди.
Ўйлаймизки, Ер шарининг тенг ярими истиқомат қиладиган давлатлар глобал муаммога кенг миқёсдаги ҳамжиҳатлик билан ёндашадилар ва кўрилаётган чора-тадбирлар яқин йилларда ўз самарасини беришни бошлайди.
Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
ЎЭП Марказий кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Батафсил