Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан
2025 йил декабрь ойида
мамлакатимиздаги боғ, сайилгоҳ, дарахтзор, яшил воҳалар ўртасида «Яшил замин яратувчилари» эко-марафони анъанавий кўрик-танлови ўтказилади.
Кўрик-танлов
24 ноябрь – 12 декабр кунлари
туман (шаҳар) ҳамда
15-19 декабрда ҳудудий
(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) босқичларда ўтказилиб, боғ, сайилгоҳ, дарахтзор, яшил воҳалар номидан мазкур манзилларда жойлашган умумтаълим мактабларидан шакллантирилган (8 кишидан иборат) жамоалар иштирок этади.
Кўрик-танлов
3 та шарт асосида
бўлиб ўтади. Биринчи шарт – «Экология билимдони»да экологияга оид ўнта савол берилади. Иккинчи шартда иштирокчилардан танлов бошлангунига қадар чиқиндилар тўғрисида мақолалар чиқариш талаб қилинади. Учинчи шартда эса жамоалар пайвандлаш борасидаги билим ва кўникмаларини амалда кўрсатиб беришлари лозим. Барча шартлар жамоанинг боғи, сайилгоҳи, дарахтзори, яшил воҳаларига бориб баҳоланади.
Эко-марафон ёшларнинг «яшил» иқтисодиёт йўналишидаги интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамоа билан ишлаш кўникмасини шакллантириш ҳамда экология ва атроф-муҳитни асрашга бўлган эътиборни кучайтиришга хизмат қилади.
Диққат, учта катта танлов: Ёшларнинг яшил Ташаббуслари қўллаб-қувватланади
🕔15:54, 29.01.2026
✔127
Ёшлар ишлари агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ёшларнинг яшил ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақадида 3 та мега танлов ташкил этилади.
Батафсил
«Яшил замин яратувчилари» эко-марафони ўтказилади
🕔15:52, 13.11.2025
✔166
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан
Батафсил
ШҲТ: Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – минтақавий хавфсизликнинг муҳим қисми
🕔20:45, 24.09.2022
✔567
ШҲТ кўлами бўйича БМТдан кейин турадиган йирик минтақавий тузилмадир. Бу ташкилот қамраган ҳудудларда дунё аҳолисининг 42 фоизи истиқомат қилади.
Батафсил