Табиат      Бош саҳифа

Қимматбаҳо дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатларига чек қўйилади

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Қимматбаҳо дарахтларни ноқонуний  кесиш ҳолатларига  чек қўйилади

Айниқса, мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бу борада муҳим омил бўлаётир.

Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил мавсум бошидан ҳозирги кунга қадар 126,4 млн. туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди ва бу борадаги амалий ишлар тизимли равишда давом этмоқда.

Аммо айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объект­ларига бўлган тажовузкор ҳаракатлари, шу жумладан дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолатлар умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўляпти.

Хусусан, қимматбаҳо дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари 2020 йилда 3 428 тупни, 2021 йилда 4 182 тупни, буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари 2020 йилда 2 724 м3, 2021 йилда 3 595 м3ни ташкил этган.

Дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун бир нечта маъмурий ҳуқуқбузарлик турларининг мавжудлиги бу борада ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилмоқда ва турли муаммоларга сабаб бўлаётир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида юқоридаги муаммолар ечими ўз аксини топган.

Депутатларнинг айтишича, қонунда таклиф этилаётган янги нормалар дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔75

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар