Етти кун      Бош саҳифа

Қайта тикланувчи энергия қарийб 9 минг мегаваттга етказилади

Cўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривож­лантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. «Яшил» иқтисодиёт, «яшил» энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Қайта тикланувчи энергия қарийб  9 минг мегаваттга етказилади

Хусусан, 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси, жорий йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида ҳам худди шундай иккинчи станция ишга туширилди.

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари кўмитаси томонидан ташкил этилган семинарда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф. Отахонов, Қонунчилик палатаси депутатлари, Энергетика вазирлигининг масъул ходимлари ва олимлар мамлакатимиз энергетика тизимида қайта тикланувчи энергея улушини ошириш ва бу борадаги ишлар хусусида иштирокчиларга муҳим маълумотларни тақдим этишди.

2024 йил якунига қадар умумий қуввати 1197 мегаватт бўлган 5 та, жумладан Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак, Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Жиззах вилоятининг Ғалла­орол, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Навоий вилоятининг Нурота туманларида ҳам қуёш ва шамол электр станциялари фойдаланишга топширилади.

2024-2025 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида, Навоий вилоятининг Томди туманида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 3 та шамол электр станцияси ишга туширилади.

Соҳада амалга оширилган тизимли ишлар натижасида 2026 йилга бориб Ўзбекис­тонда умумий қуввати 8 000 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга гид­роэлектр станциялари ишга туширилади.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан соҳага энергия тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш, «яшил» энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида жисмоний шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурулмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти берилмоқда. Энг муҳими, уларни тўлиқ нархда сотиб олган ва ўрнатган фуқароларга харид харажатларининг бир қисми компенсация қилиниши ҳам белгиланмоқда.

Муҳокамалар давомида тадбир иштирокчилари қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчиларга арзон, сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб бериш бўйича қатор таклифлар беришди.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 84    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар