Етти кун      Бош саҳифа

Атроф муҳит муҳофазасида истиқболли ҳамкорлик

Яқинда Президентимизнинг Венг­рияга расмий ташрифи минтақавий ўзаро боғлиқликнинг энг муҳим даврига тўғри келди. Айтиш мумкинки, бу ҳам Ўзбекистоннинг барча хорижий давлатлар билан конструктив муносабатлар ўрнатиш сиёсатининг мантиқий давоми бўлди.

Атроф муҳит муҳофазасида  истиқболли  ҳамкорлик

Венгрия Марказий Европада катта салоҳиятга эга давлат ҳисоблангани ҳолда, кўплаб минтақавий ва халқаро ташкилотларнинг фаол аъзоси ҳамдир. Шу нуқтаи назардан, Венгриянинг Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорлиги биргаликдаги тараққиётга янги суръат бағишлайди. Ушбу ташриф якунлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни амалий жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.

Ўзбек ва венгер халқларини муштарак тарихий илдизлар, дўстона ришталар бирлаштириб келади. Бугунги кунда эса Венгрия Ўзбекис­тоннинг Европадаги муҳим шерик­ларидан бири ҳисобланади. Биргаликдаги интилиш ва амалий ишлар натижасида бу шериклик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Икки мамлакат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви ва унда эришилган келишувлар эса муносабатларни янада мустаҳкамлади. Музокараларда турли йўналишларда, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар ва атроф муҳит муҳофазаси соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари кенг муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу ташрифи доирасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланиши ҳам бу борадаги муҳим амалий ишлардан бири бўлди.

Меморандумга асосан, давлатлар ўртасидаги атроф муҳит соҳасидаги ҳамкорлик бир қатор йўналишларда амалга оширилиши режалаштирилган. Хусусан, ҳаво ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва мониторинг қилиш, иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик, иқлим ўзгаришининг атроф муҳитга ва иқтисодиётнинг потенциал заиф тармоқларига таъсирини таҳлил қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича экологик таълим ва тарғибот ишларини ривожлантириш ва бошқа йўналиш­лар шулар жумласидандир.

Ушбу меморандум икки давлат ўртасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўзаро маълумот ва тажриба алмашиш, илмий тадқиқотлар ташкил этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва бошқа устувор йўналишларни сифат жиҳатидан янги босқичда янада ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади.

Мухтасар қилиб айтганда, давлатимиз раҳбарининг Венгрияга расмий ташрифи экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида ҳам қатор натижаларга бой бўлди. Икки малакат раҳбарлари ўртасидаги конструктив мулоқотнинг давом эттирилиши давлатлараро муносабатларнинг янада ривожланишига хизмат қилади.

Муқаддас ТИРКАШЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Сувни тежаш – давр талаби

Сувни тежаш – давр талаби

🕔16:56, 04.06.2026 ✔26

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

Батафсил
Соғлом турмуш тарзига эътибор

Соғлом турмуш тарзига эътибор

🕔16:56, 04.06.2026 ✔28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Батафсил
Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

🕔16:55, 04.06.2026 ✔28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сувни тежаш – давр талаби

    Сувни тежаш – давр талаби

    Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

    ✔ 26    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

    ✔ 28    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

    Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

    ✔ 28    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Литвинова ва Г.Агзамова Яшнобод туманидаги «Бешариқ» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

    ✔ 28    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги «Туячи» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди.

    ✔ 30    🕔 16:55, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар