Буюк аллома Абу Райҳон Берунийни табобат соҳасига оид асар ёзишига табибларнинг доривор гиёҳларни яхши танимаслиги, уларни бир-биридан ажрата олмаслиги сабаб бўлган экан.
Мазкур асар «Сайдана» номи билан машҳур бўлиб, «Китоб ас-сайдана фит-тиб» яъни «Доривор ўсимликлар ҳақидаги китоб» деб номланади.
Берунийнинг ёзишича, бир куни хоразмшоҳ Маъмун бетоб бўлиб қолади. Табиблар уни кўриб, касалликни даволаш мақсадида дорилар рўйхатини ёзиб беришади. Рўйхатдаги бир дори Хоразмда топилмайди. Ниҳоят, изланган дори бир атторда топилгач, ўн беш дирҳамлик дорини беш юз дирҳам кумуш тангага олиб келишади.
Беруний топиб келинган гиёҳни кўриб, табибларга «Сизлар дори яъни гиёҳни эмас, балки унинг номини сотиб олгансизлар», – дейди. Аллома келтирилган гиёҳ гулсафсар ўсимлигининг илдиз пояси эканини, бу гиёҳ барча зах жойларда ўсишини айтади. Шундан сўнг Беруний доришуносликка оид асар ёзишни, фандаги бу чалкашликларни бартараф қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Ниҳоят, умрининг охирги йилларида Беруний бу асарини ёзади, лекин бу асар тугалланмай қолган.
«Китоб ас-сайдана фит-тиб»нинг қўлёзмаси ХХ асрнинг 30-йилларида Туркияда топилган. «Сайдана» номи билан машҳур бу асарда Беруний Шарқ, айниқса, Марказий Осиёда ўсадиган доривор ўсимликларнинг тўла тавсифини алифбо тартибида берган.
Унинг табобатга оид бошқа асарлардан фарқли томони шундаки, Беруний унда ҳар бир ўсимликнинг ўсиш жойлари, белгилари, хусусиятлари, бирини иккинчисидан фарқи, бири ўрнига иккинчисини бериш мумкинлигини кўрсатади. Шунингдек, у ҳар бир доривор ўсимликни форс, араб, рум, турк, ҳинд ва хоразм тилларидаги номини, жами 30 дан ортиқ тил ва лаҳжалардаги 4500 номни қайд қилади. Шу билан бирга, маҳаллий доривор ўсимликлардан фойдаланиш кераклигини тавсия этади.
Бу асарда барча доривор гиёҳлар, минераллар ва ўша давр тиббиётида қўлланиладиган ҳайвонларнинг аъзолари ўз аксини топган. Шунинг учун ҳам бу асар доришунослик соҳасида яратилган энг ноёб асар ҳисобланади.
«Сайдана»да 1116 та дориворлар тавсифланади. Шундан 750 таси ўсимликлардан, 101 таси ҳайвонлардан, қолган 265 таси минераллардан иборат. Булардан ташқари 30 та мураккаб дори шакли келтиради.
«Сайдана» асарининг асосий хусусиятларидан бири шундаки, унда Aбу Райҳон Беруний доришунослик алоҳида фан бўлишини таъкидлаб, бу билан фармокология фанини асослайди.
Фируза ЖУМАНИЁЗОВА
Сурхондарёда федин Яратган 101 гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?
🕔15:03, 11.06.2026
✔152
Ёзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
Батафсил
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔256
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔234
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил