Табиат      Бош саҳифа

Эл дардига малҳам бўлиш бахти

Муаттархон Сулаймонова Ўзбекистон Экологик партиясидан Бешариқ туман Кенгаши депутати. Ўзи асли тумандаги зиёли, яъни ўқитувчилар оиласида дунёга келган.

Эл дардига  малҳам бўлиш бахти

Ҳозирда опа «Бой маҳалла» фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Депутат этиб сайлангандан буён ўтган тўрт йил давомида туманда экологик барқарорликни таъминлаш, яшил оламни сақлаш, хотин-қизларнинг манфаатлари, ҳуқуқларини ҳимоялаш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳамлаш борасидаги кўплаб эзгу ва хайрли ишларни амалга оширди. Эзгу ташаббуслари билан туман салоҳиятини кўтаришга баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқда.

Депутат аёл фаолияти оғир пандемия шароитида ҳам давом этди. Коронавирус одамларни уйга қамаган бир вақтда опа Экологик партия тарғиботида фаол иштирок этиб, қийналиб қолган оилалар, эҳтиёжманд хонадонлар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат, кийим-кечак, дори воситаларини етказиб берди.

Сирдарёда бўлган сув тошқини оқибатида зарар кўриб Бешариққа келган оилага ҳам ўзининг инсонийлик ёрдамини кўрсатганини туманда ҳалигача эътироф этишади.

Муҳтожлардан, қийналиб қолган оилалардан Муаттар опа ўз ёрдамини аямайди. Айниқса, ногиронлиги бор фуқаролар опадан ғоят миннатдор. Кимгадир эшитиш аппарати, кимгадир ногиронлик аравачаси, аёлларга тикув машиналари, хуллас, опа тумандош­ларига, маҳалладошларига қўлидан келганча кўмак бериб келмоқда.

Муаттар опа депутатлик фаолияти давомида Бешариқ туманида яшил ҳудудларни, мевали боғларни яратиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Туманнинг Шодақозиқ массивида тут плантациялари яратилди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари кенг кўламда амалга оширилди ва ҳозирда ҳам қизғин давом этмоқда.

– Туманимизда экологик ҳолат барқарорлигини таъминлаш йўлида партия раисларимиз, мутахассисларимиз билан бирга ҳаракат қиляпмиз, тарғибот ишларини олиб боряпмиз, аммо мени бир нарса ташвишга соладики, одамларимизда барибир экологик билим тўлиқ шаклланмаган, – дейди Муаттар Сулаймонова.

– Шунча тарғибот ишларини олиб боришимизга қарамай, айрим кишилар дарахт кесишдан, атрофга чиқинди ташлашдан тўхташмайди. Бу ҳолатларни кўриб ачиниб кетасан киши.

Ахир, она табиатга нисбатан жиноят, атрофдагиларга ўта ҳурматсизлик эмасми бу? Бир кун келиб она табиат биздан, авлодларимиздан ўч олмайдими? Биз эса нима бўлганда ҳам тарғибот ишларидан тўхтамаслигимиз керак.

Ҳа, жамиятимизда Муаттар опа каби эл дарди ва ташвиш билан яшайдиган инсонлар бор экан, бироз бўлсада кўнглимиз таскин топади. Барча аёлларни, қизларимизни ҳам ана шундай уйғоқ опалардан ибрату ўрнак олишга ундагимиз келаверади.

 

Фотима ЎКТАМОВА,

ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши

 матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔74

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар