Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ҳар бир ҳудудда яшил боғ ёки жамоат парки бу қандай амалга оширилади?

Битта катта шаҳарнинг кислород балансини сақлаб туриш учун бир кишига 25 квадрат метр яшил майдон талаб қилинади. Дарахт ва бута барглари, кўкатлар шаҳар осмонидаги чангнинг 72 фоизини ушлаб қолади.

Ҳар бир ҳудудда яшил боғ  ёки жамоат парки  бу қандай амалга оширилади?

Тўрт дона дарахт эса бир кишининг бир кеча-кундуздаги кислородга бўлган эҳтиёжини қондира олади. Кўриниб турибдики, дарахтлар ва яшиллик инсон соғлиғи учун нақадар зарур ва аҳамиятли. Айнан улар киши руҳиятини кўтариб, ўзини енгил, тетик ва мағрур ҳис этишига замин ҳозирлайди.

Бироқ, афсуски, шаҳарларда яшиллик тобора қисқариб бормоқда. Ва бу аҳолининг ҳақли ва жиддий хавотирига сабаб бўлаётгани бежиз эмас. Биргина Тошкент шаҳрини олинг. Бундан 10-15 йил олдинги яшиллик ва бугунги ҳолат осмон билан ерча фарқ қилади. Шу муддат ичида яшил ҳудудлар қисқарди – нафақат дарахтлар кесилди, балки боғлар ҳам яксон қилинди. Кўпчилик билмаслиги мумкин: метронинг «Ўзбекистон» бекатидан чиқишингиз билан мўъжазгина кўл ва атрофида катта яшил ҳудуд бўларди илгари. Ўша кўл қуритилди. Қолаверса, «Роҳат», «Бахт» кўллари, ариқлар, жарликлар бетонлаштирилди. Ўрнига кўп қаватли бинолар қурилди.

Айни ҳолат бундай давом этиши мумкин эмас эди. Шу мақсадда Президент ташаб­буси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига старт берилди. Ҳудудларда миллионлаб туп дарахтлар экилди, уларнинг ривожланишини назорат қилиш, суви ва қарови бўйича алоҳида масъуллар бириктирилди. Жумладан, «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари»ни барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор ҳам айни йўналишдаги ишларни яна бир босқичга кўтариш учун хизмат қилса ажаб эмас.

Шу ўринда битта далил: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг маълумот беришича, Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 2022-2024 йилларда юртимизнинг 186 та туман ва шаҳрида 1 278,2 гектар майдонда (жумладан, жорий йилда 584,2 гектар майдонда) «яшил боғлар» ҳамда 184 та туман ва шаҳрида 1 082,34 гектар майдонда «яшил жамоат парклари» ташкил этиш бўйича дастур тасдиқланган.

Бугунги кунга қадар 480 гектардан ортиқ майдонда «Яшил боғлар» ҳамда 500 гектарга яқин майдонда «Яшил жамоат парклари» ташкил этилди.

«Яшил боғлар» қандай ташкил этилади?

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган «Яшил боғлар» тўғрисида»ги Низомга кўра, бундай боғларни ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантириш маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда ҳокимликлар аҳолига бепул тарқатиш учун маҳалла фуқаролар йиғинига кўчатлар етказиб беради. «Яшил боғлар» жойлашган ер уларнинг мулкдорлари тасарруфида, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари эгалигида бўлади.

Аҳоли пунктларида қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш ҳамда «Яшил боғлар»ни кўкаламзорлаштириш, шу жумладан, уларнинг ҳудудида дарахтларни экиш, сақлаш ва парвариш қилиш ишларига ишсиз шахслар, биринчи навбатда, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар фаол жалб қилинади.

«Яшил боғлар»ни барпо этиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уй-жойлар мулк­дорлари ташаббус билан чиқиши мумкин. Ташаббус 15 кун ичида кўриб чиқилади. Боғларга кўчат экиш тадбирларини ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси амалга оширади.

Муҳим жиҳат: «Яшил боғлар» фаолиятига айрим чекловлар қўйилади. Жумладан, уларнинг ҳудудида бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари, шу жумладан, аттракционлар қуриш, хўжалик фаолияти (чорва ва паррандаларни кўпайтириш-боқиш, балиқчилик) билан шуғулланиш, боғ ҳудудида дарахтларни ноқонуний кесиш, «Яшил боғлар» ташкил этилган майдонларни хусусийлаштириш тақиқланади.

Паркларда қандай шароитлар бўлиши керак?

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган яна бир ҳужжат – «Яшил жамоат парклари» тўғрисида»ги Низомга кўра, бундай ҳудудлар бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари, шу жумладан, аттракционлар қурилиши тақиқланган ҳамда аҳоли сайр қилишига мўлжалланган дарахтзор ва бутазорлардан иборат бўлади. Улар юридик шахс ҳисоб­ланмайди ва парклар ҳудудига кириш бепул.

«Яшил жамоат парклари» аҳоли пункт­ларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари асосида ташкил этилади. Бундай парклар аҳоли пунктларида, одатда, ободонлаштирилмаган бўш турган ҳудудларда, улар мавжуд бўлмаганда, боғ-парк ёки дарахтзорлар ҳудудига жойлаштирилади. Бунда улар аҳолининг сайр қилишига, табиат билан уйғунлашган ҳолда очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришига мўлжалланган, аҳоли яшаш пунктида ёки унга туташ ҳудудларда жойлашган, майдони 0,5 гектардан кам бўлмаган дарахт-бутазор ҳамда майсазорлардан иборат бўлиши талаб этилади.

Парклар ҳудудида, одатда, велосипедлар учун экойўлаклар ташкил этилади. Унинг ҳудудида кўргазмалар, байрам тадбирлари (спорт тадбирлари, халқ сайиллари ва бошқа тадбирлар) ўтказилиши мумкин.

Қолаверса, паркларда очиқ ҳаводаги кутубхоналар, шахмат, шашка, домино каби ўйинлар учун яшил спорт майдончалари, ландшафт дизайнининг замонавий намуналари (топиар, композиция, бонсай, вертикал кўкаламзорлаштириш), сунъий кичик кўллар, сунъий шаршаралар, усти ёпиқ айвонлар ва дам олиш ўриндиқлари бўлади.

«Яшил жамоат парклари» аҳоли пункт­лари ҳудудида жойлашуви бўйича – умумшаҳар (марказий), туман (тураржой ҳудудларида) ҳамда географик жойлашуви бўйича – шаҳар, шаҳардан ташқари, қиш­лоқ парклари (шаҳар типидаги посёлкаларда, қишлоқлар ва овулларда) мезонлари бўйича таснифланади. Бундай парклар аҳоли яшаш пунктларида ёки уларнинг жамоат транспортида етиб бориш вақти 20 дақиқадан ошмаган ҳудудларда жойлашган бўлиши лозим. Парклар ҳудудида тамаки чекиш, алкоголь маҳсулотлари истеъмол қилиш, овқатланиш, машиналарнинг кириши, оилавий тадбирларни ўтказиш мумкин эмас. Тунги вақтларда киришга чекловлар ўрнатилиши мумкин.

Хуллас, ҳукумат қарори билан аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши, маданий дам олиши, спорт билан шуғулланиши, энг муҳими, табиатни ҳис қилиши учун яна бир муҳим ташаббус илгари сурилмоқда. Эндиликда ҳар икки Низомда белгилангани каби, маҳалла фуқаролар йиғинлари ўз ҳудудида «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари»ни ташкил этиш бўйича ташаббусни қўлга олиши зарур. Зеро, бу билан ҳам одамлар розилигига эришилади, ҳам табиат мусаффолиги таъминланади.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар