Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилҲукуматнинг жорий йил 1 ноябрдаги қарори билан Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди, дея хабар берди ЎзА.
Мазкур низомга мувофиқ, гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи, ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми республика бюджетидан қоплаб берилади. Субсидия олиш учун my.vetgov.uz ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакилига мурожаат қилинади.
Аризага ускуналарни ўрнатиш бўйича шартнома ва ҳисобварақ-фактура ҳужжатлари нусхаси ҳамда ускуналар импорт қилинганда божхона юк декларацияси нусхаси каби ҳужжатлар илова қилинади.
Вакил аризани кўриб чиқиш учун туман комиссиясига тақдим қилади ва комиссия аризани кўриб чиқиб, 5 иш кунида хулоса беради. Хулоса my.vetgov.uz орқали «Ўзбекчорванасл» агентлигига юборилади.
Шунингдек, агентлик 1 иш кунида субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади. Агентлик йил давомида субсидия олувчилардан тушган аризаларни умумлаштириб, пул ажратиш учун Молия вазирлигига буюртма беради. Молия вазирлиги 1 иш кунида субсидияни ариза берувчининг ҳисобрақамига ўтказиб беради.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил