Етти кун      Бош саҳифа

Нима муаммонгиз бор, ҳурматли сайловчи?

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказади.

Нима муаммонгиз бор,  ҳурматли сайловчи?

Мазкур жараёнда сайловчилардан келиб тушган мурожаатлар қонун билан берилган ваколатлар доирасида ҳал этилади. Айрим масалалар депутат назоратига олиниб, уларнинг ечими юзасидан тегишли вазирликларга депутатлик сўрови юборилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсуповнинг избосканлик сайловчилар билан учрашувлари ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Халқ вакили маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юриб, ҳар бир фуқаронинг муаммоларини тинглади.

Ўнга яқин мурожаат ҳудуднинг ўзида ҳал этилди, қолганлари бўйича тегиш­ли ташкилотларга депутат сўрови киритиладиган бўлди.

Халқ вакили дастлаб Избоскан тумани Янгиқиш­лоқ ҳудудида жойлашган «Бой» МФЙда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилиб, фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал этиш чораларини кўрди.

Шунингдек, шу маҳаллада жойлашган тиббиёт муассасасида бўлиб, у ерда аҳолининг сифатли тиббий хизматдан самарали фойдаланишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Мазкур учрашувлар доирасида депутат Избос­кан тумани халқ таълими бўлимига қарашли 44-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Мулоқотлар давомида мамлакатимизда таълим соҳасига олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳага оид янгиликлар, мамлакатда янги қабул қилинаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилди.

Депутат Наврўзбек Юсупов Избоскан туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциясида ҳам фаол қатнашди. Кўп сонли аҳоли вакиллари билан биргаликда 1000 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 24 октябрь куни куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилиб, мутасаддиларга аниқ вазифалар берилган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Хоразм вилоятининг 123-Шовот сайлов округидан сайланган депутат Камол Жуманиёзов ҳам Шовот туманида куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ва берилган топшириқлар ижросини ўрганди.

Aҳоли 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиши учун «Кўмир таъминоти» Хоразм вилояти филиали томонидан вилоят аҳолиси хонадонларига режа бўйича 108 минг тонна кўмир етказиб бериши лозим. Ўрганиш давомида сентябрь ва октябрь ойларида режа бўйича кўмир етказилаётганлиги маълум бўлди.

Шовот тумани «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи Б.Назаров томонидан ички йўлларни таъмирлаш масаласи бўйича депутатга мурожаат бўлган эди. Мурожаатга кўра, «Тараққиёт» маҳалласидаги Aл-Хоразмий ва Тараққиёт кўчаларининг 150 метр қисми жуда таъмирталаб аҳволда экани билдирилган.

Депутат аралашуви билан бир нечта ташкилотлар ҳомийлигида фуқаро мурожаатининг бир қисми ижобий ҳал этилди.

Айни вақтда ушбу кўчага шағал ётқизилиб, текислаш ишлари бош­ланди. Депутат ушбу йўлни мактаб­гача бўлган қисмини асфальтлаш юзасидан тегишли ташкилотларга депутат сўрови киритадиган бўлди.

Шунингдек, аҳолининг яна бир қатор масалалар бўйича муаммо ва мурожаатлари ҳам депутатлар томонидан ўрганилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 84    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар