Етти кун      Бош саҳифа

Бола боғчада табиатга меҳр қўйса...

Заминимизда табиий ресурсларни, атроф муҳитни асрашнинг энг муҳим воситаларидан бири ўсиб келаётган ёш авлодни табиатни асрашга оид экологик билимлардан хабардор қилиш, уларга экологик тарбия бериш ҳисобланади.

Бола боғчада  табиатга меҳр қўйса...

Табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, унинг бойликларидан оқилона фойдаланиш, теварак-атрофдаги муҳитни яхшилаш, унинг ифлосланишига йўл қўймаслик, табиатга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга оид кўникма ва малака болаликданоқ ёш авлод онгига сингдирилсагина мақсадга эришиш мумкин.

Биз кўпинча болажонларга она табиатни севиш кераклиги ҳақида бот-бот гапирамизу, унинг амалий ифодаси сифатида фақатгина дарахат экиш, уларни оқлаш, кўчага чиқинди ташламаслик, сувни исроф қилмаслик, табиат манзараси акс этган расмлар чизиш каби энг оддий мисоллар билан чекланамиз. Ваҳоланки, табиатни севишни амалда кўрсатиш учун ҳаётий, жуда жўн ва энг муҳими креатив мисоллар талайгина. Айни шу мисолларни қўллаш орқали болаларда боғча ва мактаб давридаёқ экологик тарбияни шакллантириш мумкин.

Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 544-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган «Куз неъматлари» мавзусидаги кўргазма болаларда табиатга муҳаббат уйғотиш йўлида кутилмаган ечимларни тақдим этди.

Кўргазманинг асосий хусусияти шундаки, унда намойиш қилинган барча экспонат ва воситалар асосан биз кўпинча кўча-куйда аҳамият бермайдиган оддий хазонлар, қарағай меваси, хас-ҳашак­лардан ва кузги неъматлар – сабзавотлардан тайёрланган.

Биринчидан, кўргазма ташландиқ маҳсулотлардан ҳам ўз ўрнида фойдаланиш мумкинлигини болажонларга ўргатса, иккинчидан оддий сабзавотлардан фантазияни ишга солиб, турли ўйинчоқлар ясаш қобилиятини кучайтиради.

Қолавеса, кўргазмада намойишга қўйилган ижодий ишларни болалар ота-оналари билан биргаликда тайёрлашгани фарзанд ва ота-она ўртасидаги жонли мулоқотни ижодий жараёнга кўчиради, мустаҳкамлайди.

Энг муҳими, шу усул орқали болажонларда она табиат ва унинг неъматлари ҳақида тафаккур кенгаяди.

Кўрик-танлов шаклида ўтказилган кўргазма якунида болажонлар турли номинациялар бўйича фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. Ишончимиз комилки бундай тадбирлар ўсиб келаётган авлод онгида билим сифатида қолади ва албатта экологик тарбиянинг шаклланишида пойдевор бўлиб хизмат қилади.

 

Чарос ИСМОИЛОВА,

Юнусобод туман 544-сон давлат МТТ ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 84    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар