Етти кун      Бош саҳифа

Аёллари Тадбиркор бўлса юртнинг...

Аёл – жамият гултожи, борлиқ кўзгуси, миллат тарбиячиси. Унинг меҳр-муҳаббати навниҳолларни, эртамиз эгаларининг униб-ўсишига, камол топишига сабаб бўлади. Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади. Хотин-қизларни эъзозлаган, қадрлаган юртнинг эса бугуни ва эртаси шубҳасиз фаровондир.

Аёллари  Тадбиркор  бўлса юртнинг...

Бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятда нуфузини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу хайрли ишларнинг самарасини эса барча опа-сингилларимиз ўз ҳаётлари, умр йўллари давомида ҳис этишмоқда. Шу билан бирга кўрсатилаётган меҳр-муҳаббатни юксак баҳолаб, барча соҳаларда ўз билим ва салоҳиятларини кўрсатмоқда, жаҳон ареналарида давлатимиз байроғини янада баланд тутмоқда, ер юзидаги энг машҳур, йирик компанияларда меҳнат қилиб, салоҳиятини намойиш қилмоқда.

Президентимиз томонидан қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлар асосида энг устувор вазифалар сирасига хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён этиш­лари учун шароитларни кенгайтириш, гендер тенглиги, бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш масалалари ҳам ўрин олган.

Фаол аёлларимиз ҳам бу ислоҳотларда жим тургани йўқ. Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган фермер аёлларимиз айниқса, мамлакат тараққиётида, барча ислоҳотларда фаол иштирок этишмоқда. Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши «Аёллар қаноти» ҳам ўз олдига аниқ мақсадларни белгилаб олган ҳолда юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мамлакат равнақи, халқ фаровонлиги ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшаётган фаол, тадбиркор фермер хотин-қизларни рағбатлантиришга, уларнинг фаолияти ва илғор иш тажрибасини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан куни кеча Нукус тумани «Тақиркўл» ОФЙда «Ширинкент Мехрийбан» МЧЖ деҳқон-фермер хўжалигида ташкил қилинган тадбир ҳам айнан шу масалаларга бағишланди.

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти «Аёллар қаноти» фаоллари, Нукус шаҳар ва Нукус туман партия ташкилотлари раислари Арухан Исмайлова ва Қуаниш Атамуратов, Экопартиядан Нукус тумани кенгаши депутати Рауаж Қурбанбаев, «Тақиркўл» ОФЙ ҳоким ёрдамчиси Руслан Низашов, маҳалла раиси Идирис Отепов ва хотин-қизлар фаоли Гулшат Эспаганбетова, «Ширинкент Мехрийбан» МЧЖ директори Мехрийбаним Утеева ва бошқалар иштирок этди. Хотин-қизлар дуч келаётган муаммоларга тезкор ечим топиш, экология ва атроф муҳит муҳофазасида оила ва аёллар иштирокини кенгайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Ҳозирда фермерларимиз нафақат ўзи тўкин яшамоқда, балки иқтисодиётнинг ўсишига ҳам муносиб ҳисса қўшяпти. Бозорларимиз тўкинлигини, энг муҳими аҳоли бандлигини таъминламоқда. Қиш­лоқлардаги минглаб ишсиз аёлларимиз, ёшларимиз ҳам ишли бўлмоқда. Буни бугунги қаҳрамонимиз, ёш аёл тадбиркор, қарийб 250 гектар ерга эга, ҳозирда 11 нафар кишининг, истиқболли режада 60 та одамнинг бандлигини таъминлайдиган «Ширинкент Мехрийбан» фермер хўжалиги раҳбари Мехрийбаним Утеева мисолида кўриш мумкин.

Ёш тадбиркор Мехрийбаним аёл киши бўлишига қарамасдан 250 гектар ер билан фермерлик фаолиятини йўлга қўйган. Оила ва бизнесни баробар юритиб келаётган фаол аёллардан биридир.

Мехрийбаним давлатимизда хотин-қизларнинг ишбилармонлигини ривожлантиришга қаратилган эътибордан миннатдор.

– Бугунги кунда ҳалол меҳнат қилиб, ривожланиш учун юртимизда барча шароит яратилган. Айниқса тадбиркор аёлларимиз учун кўплаб имтиёзлар мавжуд. Озгина ҳаракат қилиб, ушбу имкониятлардан фойдаланиш керак холос, – дейди фермер аёл биз билан суҳбатда.

Дарҳақиқат, аёллари илмли бўлган, аёли тадбиркор юртнинг келажаги ҳам таъминлаган бўлади. Зеро миллатни аёл тарбиялайди, аёл вояга етказади. Шунинг учун ҳам юртимизда тадбиркор аёллар учун катта имтиёзлар бериляпти. Шу ўринда Мехрийбаним Утеева каби юрт равнақига ҳисса қўшишга бел боғлаган фаол аёлларимиз кўпаяверсин, деймиз.

 

Айдангул АБДИРАХМАНОВА,

ЎЭП Қорақалпоғистон

Республикаси партия ташкилоти «Аёллар қаноти» етакчиси




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 84    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар