Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
Батафсил– «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтлар экиш, боғлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳим паллага кирган бир пайтда мен ҳам ушбу хайрли тадбирга бевосита ўзимнинг ҳиссамни қўшишга қарор қилдим.
Беғубор ёшлигим ўтган, менга жонажон бўлган 213-мактабга икки қучоқ дарахт кўчатлари билан бордим. Устозлар, мактаб ўқувчилари, қолаверса шу маҳалла фаоллари ҳам ташаббусимизни қўллаб-қувватлаб кўчат экишга чиқишди. Дарахт ўтқазиш тадбири катта ҳашарга, атрофни тозалаш, ободонлаштириш ишларига уланиб кетди. Мактаб атрофига яхши ниятлар билан турли манзарали ва мевали дарахтлар экдик. Атрофни чиқиндилардан тозалаб, ободонлаштиришга баҳоли қудрат ўз ҳиссамизни қўшдик.
Сиз ҳам «Яшил макон» лойиҳасига ҳисса қўшмоқчимисиз? Марҳамат, бу ишни ўзингиз таълим олган мактабдан, болалигингиз ўтган маҳалладан бошланг! Зотан, бу ташаббус юртимиз бўйлаб кенгайса, атроф яшилликка бурканиши, фарзандларимиз учун чиройли ўрнак бўлиши, шубҳасиз. Ободликни ўзимиздан, атрофимиздан бошлайлик!
Севара ФАЙЗИЕВА,
ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси:
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил