Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилБоғ яратиш учун аввало ниҳол сифатли, иқлимга мос, бақувват, илдизлари бутун бўлиши кераклигини ҳаммамиз ҳам билавермаймиз. Аммо сардобалик Ўринбой Абдумаликов ёш бўлишига қарамасдан, кўчатчиликнинг ҳадисини олган.
Табиатни севувчи, ёшлигидан кўчат етиштиришга иштиёқманд Ўринбойнинг меҳри ва меҳнати билан яратилган 1 гектар майдонни ташкил қилган кўчатхонада 50 000 туп павловния дарахти ниҳоллари яшнаб турибди.
Ёш кўчатчи боғбоннинг куч-ғайратини, шижоатини кўрган ҳар бир кимсада ана шундай ажойиб боғ яратиш иштиёқи уйғонади десак хато бўлмайди.
Абдумаликнинг режалари бисёр. У жорий йил охиригача 1 гектарли кўчатхонасини 110 гектарга кенгайтириш ниятида.
Суҳбат чоғида ёш боғбон 5 йил мобайнида павловния дарахтини кўпайтириш, парваришлаш, ушбу дарахтнинг фойдали томонлари тўғрисидаги ўрганганларини биз билан ўртоқлашди.
Дарахтларга меҳр бериш, уларни парваришлаш энг эзгу ва хайрли амал саналади. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар оша синовдан ўтган миллий қадриятидир. Зеро, дарахтлар инсон яшаши учун муҳим омилдир. Шунинг учун ҳам табиатга меҳри бўлакча Абдумалик каби ёшларимизнинг кўпаяётганлиги бизни жудаям қувонтиради.
Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил