Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Электрда узилишлар бошланди, демак, қиш яқинлашяпти ёхуд кўринганидан-да жиддийроқ муаммо

Юртимизда қиш яқинлашиб, кунлар совий бошлаши билан жойларда электр ва иссиқлик энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўй кўрсата бошлайди.

Электрда узилишлар  бошланди, демак, қиш яқинлашяпти  ёхуд кўринганидан-да жиддийроқ муаммо

Бошқача айтганда, қишлоқ жойларда одамларнинг ҳаёт тарзи издан чиқиб кетади. Зимистон, чироқ йўқ, уйлар совуқ. Бобо-буви, ота-она, бола-чақа – ҳамма бир уйда жон сақлайди. Худо кўрсатмасин, кимдир бемор бўлса, у ҳам шу уйда. Чунки бир рўзғорда битта уйни иситишга етадиган ресурс (кўмир, электр печка ёки ўтин) бор холос. Ҳали изғиринли кунлар энди бошланди, баҳоргача яшаш керак.

Электр энергия таъминотидаги узилишлар қиш яқинлашаётганидан далолат беради. Чекка қишлоқларни қўя турайлик, мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида шу муаммо – газ йўқ, электр токи бир суткада ўн мартагача ўчади. Йўл бўйи автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида турнақатор навбат, уларнинг ҳам аксариятида лимит ўрнатилган. Совуқ ҳаво, охири кўринмайдиган навбатлар... Ижтимоий тармоқларда оғир аҳволдаги беморлар даволанаётган шифохона, давлат хизматлари марказлари, банклар, маҳаллий ҳокимликлар электрсиз қолгани ҳақида хабарларга ҳам кўзимиз тушяпти.

Деярли бутун ёз бўйи бу йилги куз-қиш мавсумининг қаттиқроқ келиши башорат қилинди. Мутасаддилардан куз-қиш мавсумига жиддий ва астойдил тайёргарлик кўрилгани ҳақида кўп-кўп ваъдаларни эшитиб келдик. Aммо…

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг маълум қилишича, шу кеча-кундуздаги Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган кунлик эҳтиёж 245 млн кВт/соат, мавжуд ресурслар эса 232 млн кВт/соатни ташкил қилади. Aммо, Энергетика вазирлиги шу мавжуд ресурсдаги токни ишлаб чиқара олмаяпти. Масалан, 14 ноябрь куни республикадаги станциялар 210,4 млн кВт/с, 15 ноябрь куни эса 212,6 млн кВт/с қувватда ток ишлаб чиққан.

Бу эса совуқ кунлар сабаб газ босимининг пасайиши натижасида иссиқлик элекр станцияларига белгиланган миқдорда табиий газ етиб бормаётгани ҳамда аҳолининг талаби ўсиб бораётгани билан изоҳланди.

Ҳар икки важда ҳам асос бор, албатта. Газ ва электр энергияси узлуксиз етказиш йўлга қўйилмаган бир шароитда янги ва йирик қурилишлар, хусусан, уй-жой, турли объектлар қурилиши давом этмоқда. Бу ўз-ўзидан электр ва газга бўлган талабни янада ошираверади. Танқисликни ҳам ўстиришга йўл очади. Кунларнинг совуши қувурлардаги газнинг босимига ҳам таъсир ўтказади. Газ босимининг пасайиши туфайли бизда ИЭСларга етарлича ёнилғи етиб бормаяпти ва республикадаги ҳозирги электр тақчиллигига 90 фоиз ҳолатда сабаб шу ҳисобланади.

Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, яқинлашаётган қишга газ ва электр токи масалаларида катта оптимизм билан қараб бўлмайди. Хўш, аҳвол қачон ўзгаради, ўзи яхши томонга ўзгариш бўлишидан умид қилса бўладими?

Кўпчилик бу масалада хусусийлаштириш, нархларни эркинлаштириш тарафдори. Тўғри, нархлар эркинлаштирилиб, хусусийлаштирилса, газ қазиб чиқарувчи компаниялар кўпайиб, мамлакатимиз эҳтиёжларини тўла қондиради ва экспортни ҳам ошириш имкониятига ҳам эга бўлиш мумкин. Демак, талаб қондирилади, юқори (эркин) нархларда аҳоли энергияни тежаб ишлатади, муаммо ҳалми? Йўқ, албатта.

2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда тасдиқланган табиий газ захиралари 1,86 триллион м³ деб баҳоланган. Aмалдаги қазиб чиқариш ҳажмларида ушбу захиралар тахминан 34 йилга етади. 2021 йилда 70,3 млрд кВ/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, 90 фоизга яқин қисми табиий газни ёқиш орқали олинган.

Aгар қазиб олишни бир ярим карра оширсак, газ захиралари 25 йил, икки карра оширсак эса 17 йилга етади. Ўзбекистоннинг йиллик газ истеъмоли Покистон, Бразилия, Aвстралия, Индонезия ва Франция каби аҳолиси кўп давлатлардан ҳам олдинда туради. Тўғри, Ўзбекис­тонда яна газ захираси топилиши мумкиндир, лекин аниқланган конларда ҳам кутилганидан кам газ бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Кўриб турганингиздек, ҳозирги тенденция билан аҳвол йилдан-йилга ёмонлашиб бораверади. Электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газнинг улишини пасайтириш керак, аммо буни амалга ошириш ўнлаб йил вақт ва миллиардлаб доллар инвестиция талаб қилади.

Яна қўшимча газ захиралари камайган сари қазиб чиқариш ҳажми ҳам табиий камайиб бораверади.

Нефт, газ ва бошқа энергия ресурсларининг таги кўриниб қола бошлагани, жаҳон бозорида уларнинг нархи ошиб бораётгани ва энг асосийси, атроф муҳитга улкан зарар етказаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Инсониятнинг энергияга иштаҳаси янаям очилиб бораётган шароитда ягона ечим «яшил энергетика», яъни муқобил энергия манбалари бўлиб қолаверади. Ўзбекистон шароитида аҳолининг муқобил энергиядан фойдаланиш имконияти, бунинг учун шарт-шароит ва ушбу «яшил энергетика» нима учун тез оммалашиб кетмаётгани хусусида эса кейинги мақоламизда сўз юритамиз.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар