Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ўзи митти, зарари улкан Хавфли, аммо қаерга ташлайлик?

Бугун кундалик ҳаётимизда ўйинчоқлардан тортиб соатларгача, телевизор пультию, телефонгача батарейкалар орқали ишлашини яхши биламиз.

Ўзи митти, зарари улкан  Хавфли, аммо  қаерга ташлайлик?

Аммо ишлатиб бўлинган батареяларни шунчаки улоқтириб юбориш ёки чиқиндига ташлаш атроф муҳитга, инсон саломатлиги ва ҳайвонлар учун ниҳоятда зарарли эканини ҳамма ҳам билмаса керак. Бизга арзимас бўлиб кўринган ана шу митти матоҳ жудаям хавфли бўлган заҳар тарқатишини биласизми?

Ҳеч эътибор берганмисиз, нега оддий батарейкаларга туширилган чиқинди қутиси суратининг устидан тақиқ белгиси тортиб қўйилган? Бу белги ишлатилган батарейкаларни чиқинди қутиларига ташлаш қатъиян тақиқланишини англатади. Чунки ўзи бармоқдек келадиган бу митти энергия манбалари инсон саломатлиги ва табиат учун жуда катта зарар етказади.

Чиқиндига ташланган батарейканинг устки қопламаси турли ташқи таъсирлар (иссиқ, эрозия) натижасида эрийди ва унда сақланувчи кадмий, симоб, никель, рух, қалай, магний каби заҳарли моддалар «озодликка чиқади». Битта батарейка 20 метр квадрат ер, 400 литр сув, иккита дарахт, битта типратиканни заҳарлашга етадиган зарарга эга.

Ушбу заҳарли моддалар аста-секин тупроқ ва сувга сингиб, уларни ифлослантиради. Батарейкадаги оғир металларнинг барчаси ёмғир, шамол ва ёруғлик таъсирида тупроқ ва ер ости сувларига, у ердан – дарёлар ва кўлларга, шунингдек, ичимлик  таъминоти учун ишлатиладиган сувларга сингади. Бу нафақат ҳайвонлар, балки одамлар ҳам заҳарланган сув ичишлари мумкинлигини англатади. Ифлосланган ерларда етиштирилган озиқ-овқат одамлар ва ҳайвонларга катта зарар етказади.

Юқоридаги моддаларнинг инсон ёки ҳайвон танасига кириши жиддий касалликларга олиб келиши мумкин: кадмий ҳар бир органнинг ишига салбий таъсир қилади, ферментлар ишини блоклайди, ўпка саратонини қўзғатиши мумкин, симоб ўткир заҳарланишни келтириб чиқаради, қўрғошин репродуктив саломатликка зарба беради. Бунинг ҳаммаси эса сизу бизнинг биргина митти батарейкани нотўғри утилизация қилганимиз ортидан содир бўлади. Бу ҳали митти қотил юзага келтириши мумкин бўлган касалликларнинг тўлиқ рўйхати эмас.

Батареяни чиқиндихонага ташлаш ҳам нотўғри утилизация ҳисобланади, чунки чиқиндихоналар зарарли аралашмалардан фильтрация ҳимояси билан жиҳозланмаган, яъни оғир металлар ер ости сувлари ва тупроққа ҳам киради. Чунки истаймизми-йўқми чиқиндихонларда махсус контейнерга йиғилган батарейкалар бошқа чиқиндилар билан аралаш ҳолатда полигонларга ташлаб юборилиш эҳтимоли катта. Бу эса юқорида санаганларимиздан ҳам кўра хавфлироқдир.

Батарейкалар аслида умумий чиқиндининг атиги 0,25 фоизини ташкил этса-да, чиқиндилардан атроф муҳитга етадиган зарарнинг нақ 50 фоизи уларнинг улушига тўғри келмоқда.

Бир неча йил олдин пойтахтимиз ва Фарғона вилоятида бундай митти «хавф»лар учун батарейка кўринишидаги махсус контейнерлар қўйилиши бошланган эди. Аммо улардаги йиғилган батарейкаларни утилизация қилиб қайта ишлаш йўлга қўйилмас экан, бундай контейнерлардан фойда йўқ. Ҳали ҳамон батарейкаларни утилизация қиладиган пунктларнинг ташқил қилинмагани, уларни фақат хорижга юбориш орқали қайта ишлаш мумкинлиги бу соҳада қилинадиган ишлар кўплигидан далолат бермоқда.

Хорижда эса, масалан Европа давлатларида ишлатиб бўлинган батарейкалар утилизация қилиш (қайта ишлаш) учун йиғиб олинади. Бунинг учун барча дўконлар ва муассасаларда махсус идишлар ажратилган.

Савдога чиқариладиган янги батарейкаларнинг нархига утилизация чиқимлари ҳам қўшиб ҳисобланади, маълум фоиз устама қўйилади. Агар харидор янги батарейка хариди чоғида ишлатилган батарейкаларни тақдим этса, муайян чегирмага эга бўлади. Ғарб давлатларида ишлатилган батарейкаларнинг 50 фоиздан ортиғи утилизация қилинади. Мисол учун, Германияда автомобиль эгаси янги аккумулятор сотиб олмоқчи бўлса, эскисини топшириши шарт, акс ҳолда жаримага тортилади. Энергия манбаларини ўзбошимчалик билан йўқотишга йўл қўйилмайди.

Мамлакатимизда бу борада аҳвол қандай? «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасида «Ўзбекистон Республикасида утилизация қилиш учун тегишли технологиялар мавжуд бўлган чиқиндиларнинг кўмиб ташланишига йўл қўйилмайди», дейилган. Батарейкалар ҳам утилизация қилинадиган чиқиндилар сирасига киради, аммо Ўзбекистонда батарейкаларни қайта ишлаш бўйича технологияларга эга бўлган бирорта корхона мавжуд эмас.

Қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш бўйича 2019-2028 йилга мўлжалланган стартегияда 2022-2025 йилгача бўлган оралиқда республика шаҳарларининг кўп квартирали турар-жой секторида чиқиндилар турлари учун алоҳида контейнерлар ўрнатилиши режалаштирилган. Бунда батарейкалар хавфли маиший чиқиндилар сирасига киритилган.

Аммо чиқиндилар қайта ишланмайдиган бўлса, уларни саралашдан нима наф? Сараланган чиқиндиларни қайта ишлаш – бутун дунёда қўлланаётган тажриба. Бу орқали хомашё сарфини камайтириш ҳамда экологияга етадиган зарарни кам фоизларга тушириш мумкин. Атроф муҳитга етказадиган зиёнини инобатга олиб, батарейкаларнинг қайта ишланиш масаласини ҳам қисқа муддатларда ҳал қилиш талаб этилади. Буни утилизация соҳасига хусусий секторни жалб қилиш, чиқиндиларни қайта ишловчи технологиялар учун имтиёзлар жорий этиш орқали ҳал қилиш мумкин, албатта.

Утилизация бўйича ҳали керакли тизим ишга туширилмаган бўлса ҳам, батарейкаларни умумий чиқиндига қўшмаслик мақсадга мувофиқдир. Уларни алоҳида жамлаб, чиқиндини йиғиш пунктларига топширган маъқул. Барча ҳудудларда батарейкалар алоҳида жамланишини ва уларни йўқ қилиш ва қайта ишлаш учун муқобил ечим изланишини эса мутасаддилардан кутиб қоламиз.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар