Республика киночилар уйида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси мусиқаси муаллифи, композитор Мутал Бурхонов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
— Буюк санъат намояндасининг санъатга бахшида умр йўлига гувоҳ бўлдик, — дейди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Сирожиддин Рустамов. — У шу умрида бетакрор Ватанимизга бағишланган мадҳиямизнинг куйини яратиб, юртга буюк муҳаббатини исботлаб кетди. Биз ёшлар бу улуғ сиймодан она Ватанни севишни, унга беминнат хизмат қилишни ўргансак арзийди.
Тадбирда композитор асарлари асосида миллий симфоник оркестрининг концерти қўйилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил