Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида «Интеллектуал» ахборот технологиялари бўйича лойиҳалар танловининг ҳудудий босқичи ғолиблари учун ташкил этилган ўқув семинарларида фаол иштирок этган ёшлар тақдирланди.
ЎзАнинг ёзишича, иштирокчилар бир ҳафта давомида «Samsung Employee Volunteer Program» таълим дастури бўйича компания ходимларининг илғор тажрибасини ўрганди. Маҳорат сабоқлари Жанубий кореялик инженерлар кўмагида тўрт йўналишда ташкил этилди. Жараёнда ёшларнинг Android платформасига иловалар яратиш, виртуал ҳаёт иловалари, Raspberry Pi микрокомпьютерлар ва 3D моделлаштириш учун дастурлар ишлаб чиқиш борасидаги лойиҳалари такомиллаштирилди.
Тадбирда ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши деб топилган лойиҳалар тақдимот қилинди. Беш нафар фаол иштирокчи диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил