Табиат      Бош саҳифа

Чимбой туманида 144 ёшли дарахтлар давлат муҳофазасига олинди

Юртимизда бир асрдан ошиқ яшаган дарахтларга табиат ёдгорлиги мақоми берилиши ташаббуси ортидан минглаб азим дарахтлар хатловдан ўтказилиб, муҳофазага олинмоқда.

Чимбой туманида 144 ёшли  дарахтлар давлат  муҳофазасига олинди

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги «Гужимли» ОФЙдаги 8 туп қайроғоч дарахти ҳам бир ярим асрга тенгдош ҳисобланади. Куни кеча ушбу дарахт­лар ёнида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Семинар давомида Чимбой туманида яшовчи кекса ёшдаги Отебай Баўетдинов  ушбу дарахтларнинг тарихи билан яқиндан таништирди.

Дарахтлар 1878 йили «Асқарбай боғи»да Хожамурат Матмуратов томонидан экилган. Ҳозиргача овул аҳолиси томонидан боболаримиздан қолган мерос ва ёрқин хотира сифатида кўз қорачиғидек асраб-авайлаб парвариш қилиб келинмоқда.

Мазкур дарахт турининг биологик хусусиятларига тўхталадиган бўлсак, қайроғоч барг ёзишдан олдин гуллайди, шамол ёрдамида чангланади. Илдизи ўқилдиз бўлиб, дастлабки йилларда яхши ривожланмайди, сўнг тез ривожланиб ерга чуқур киради ва бақувват илдиз тизимини ҳосил қилади.

Қайроғоч тўнкасидан яхши кўкаради. Айрим турлари илдизидан бачкилайди. Ёғочи ўзакли, қаттиқ пишиқ, эгилувчан бўлиб, чиримайди ва тез ёрилмайди.

Бу дарахтлар табиатнинг ноёб дурдоналари сифатида давлат муҳофазасига олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Экология қўмитаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔74

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар