Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЖиззах вилояти Зомин тумани «Туркман» қишлоғи гўзал табиати билан ҳар қандай кишининг эътиборини тортади.
Яна ҳам эътиборлиси — бу қишлоқда асрлар силсиласидан ўтган 37 туп тут дарахти мавжуд. Уларнинг 9 таси 500, 28 таси эса 200 ва ундан ортиқ ёшга киргани тахмин қилинади. Ушбу дарахтларни ким экканлиги тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Лекин бу дарахтлар аллақачон қишлоқ аҳлининг фахрига айланган.
Ярим асрлик тарихдан сўзловчи «нуроний» дарахтлар илдиз отган ушбу заминда ўзига хос семинар ташкил этилди. Унда Жиззах вилояти экология ва атроф муҳит муҳофазаси бошқармаси ходимлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг Жиззах вилояти кенгаши аъзолари ҳамкорликда қишлоқнинг энг ёши улуғ отахонлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Семинарда дастлаб 100 ёш ва ундан ошган дарахтларни хатловдан ўтказиш ва муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида йиғилганларга маълумот берилди.
Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилган 100 ёшдан ошган дарахтларнинг хатлови жараёнида Жиззах вилоятида 112 туп шундай ёши катта дарахтлар борлиги аниқланди.
Уларнинг 82 тупи тут, 23 тупи ёнғоқ, 4 тупи чинор, 2 тупи тол ва 1 тупи биота дарахтлари бўлиб, тегишли маҳаллий ҳокимият давлат органларининг қарори билан давлат табиат ёдгорлиги деб эълон қилинганлиги таъкидланди.
Шунингдек, семинар давомида ёши улуғ кексалар ота-боболаридан эшитган ушбу дарахтлар тарихи билан боғлиқ қадимий ҳикояларни гапириб берди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Барча семинар иштирокчилари биргаликда, тадбир якунида 200 ёшдан 500 ёшгача бўлган ана шу дарахтлар яшнаб турган ҳудудга «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Туркман» қишлоғидаги ёши улуғ дарахтлар ёнидан ёш навниҳол кўчатларини ўтқазди. Қувонарлиси, «Зарбдор 40 кунлик» доирасидаги кузги кўчат экиш ҳашарида қишлоқ аҳли, айниқса, ёшлар фаол иштирок этди.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил