Нотўғри қазиш мувозанатни издан чиқаради
Мамлакатимизда ер ости ичимлик сувларидан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, дарёлар ўзанларида ўзбошимчалик билан қазиш ишларининг олдини олиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки бундай ҳолатлар тупроқ ва табиий сув йўлларининг издан чиқишига, сув айланишининг табиий мувозанати бузилишига олиб келади, умуман атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатади.
Шу боис ҳам жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида тасдиқланган низом юқоридаги салбий ҳолатларнинг олдини олишда айни муддао бўлди.
Мазкур меъёрий ҳужжатда қуйидагилар белгилаб қўйилди:
норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби;
норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;
норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;
норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби.
Қуйидаги ҳолатлар норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш ҳисобланади:
норуда материаллар мавжуд ер қаъри участкасидан рухсатнома олмасдан фойдаланиш;
норуда материаллар учун берилган кон ажратмасидан ва ажратилган ер участкалари доирасидан четга чиқиш.
Куни кеча Давлат экология қўмитасида бўлиб ўтган тадбир мазкур ҳужжат ва унда белгиланган талабларнинг амалга оширилиши муҳокамасига бағишланди. Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар тузилиб, дарё ўзанларини тозалаш ва қум-шағал қазиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилаётгани табиатга зарар етказиш ҳолатларининг камайишига хизмат қилмоқда.
Юқоридаги қарорнинг амалга оширилиши натижасида норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарлар адолатли тарзда ҳисоблаб чиқилади. Шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан табиий норуда материалларни қазиб олиш қонунчиликда белгиланган шартларда ва тартибда амалга оширилишига эришилиши кўзда тутилган.
Келгусида Давлат экология қўмитаси олдида турган вазифалар қаторида маркшейдерлик хизматини йўлга қўйиш ва инспекторларнинг малакасини ошириш орқали дарё ўзанларини тозалаш ва қум-шағал қазиш ишлари билан шуғулланиб келаётган субъектлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш билан боғлиқ чоралар кўрилади.
– Ушбу меъёрий ҳужжатда дарё ўзанларини тозалаш, қум-шағал қазиб олиш субъектлари устидан назорат янада кучайтирилгани ҳақида кўплаб бандлар акс этган, – дейди Давлат экологик экспертизаси маркази Тошкент вилояти филиали раҳбари Нормат Машарипов. – Дарё ўзанларини тозалашга ноқонуний қўл урган тадбиркорлардан давлатга етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш ҳам айнан шу қарорда келтириб ўтилган. Мамлакатда экологик вазиятни яхшилаш, шу жумладан, сув объектларини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, тошқин ва сел ҳодисаларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишда бу қарорнинг ўрни жуда ҳам катта.
Илгари дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш соҳасида ер участкасини ажратиш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экологик хулосалар олиш, норуда маҳсулотларни қазиб олиш тартиби ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари кўрсатилган, норуда материалларни ҳисобга олиш, ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш жараёнини тўлиқ қамраб олган ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат йўқ эди. Бу борада амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар берилганди. Юқоридаги қарор эса соҳадаги мавжуд камчиликларни тўлиқ бартараф этилишида қўл келади.
– Бугунга қадар норуда матералларни қазиб олишда зарарни ҳисоблаш тизими мавжуд эмас эди, – дейди Кон-Геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ходими Шоазиз Шоодилов. – Геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан жорий йилининг 1 ноябрь ҳолатига кўра норуда материалларни тегишли рухсатномасиз жами 271 жисмоний ва юридик шахс томонидан қазиб олингани ҳолатлари аниқланган бўлиб, давлатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 95 млрд. сўмни ташкил қилган.
Ушбу соҳада йўл қўйилган камчиликларга бундан буён чек қўйиш ва соҳада назорат ишларини олиб боришда парламент ва фуқаролар назорати институтидан ҳам кенг фойдаланиш соҳада назорат механизми самарадорлигини ошириш имконини беради. Зеро, демократик қадриятлар такомиллашиб бораётган бугунги Ўзбекистонда атроф муҳит муҳофазаси нафақат давлат ёки жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришишдан иборатдир.
Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак
🕔15:22, 23.07.2026
✔5
Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.
Батафсил
Бизни маҳв этаётган иллат
🕔13:22, 20.07.2026
✔67
Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози
🕔11:23, 30.06.2026
✔303
Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.
Батафсил