Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Саксовул ёқиб, табиатга «ўт қўяётган»лар

Кунлар совий бошлаши билан аҳолининг энг аввало сифатли иссиқлик таъминотига эҳтиёжи сезиларли ошади. Айнан шу эҳтиёжимизни қондириш атроф муҳитга ҳам катта таъсир қилмоқда.

Саксовул ёқиб, табиатга  «ўт қўяётган»лар

Чунки аксарият қишлоқ жойларда хонадонлар кўмир ва ўтин ёқиш орқали иситилади. Йилдан-йилга кўмирнинг ҳам нархи ошиб боргани сари ҳаводаги карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқарадиган, бизни нафас олишимизга ёрдам берадиган ва иссиқ кунларда салқинлик бериб турадиган, атроф муҳитни шовқинлар ва қум бўронларидан ҳимоя қиладиган дарахтлар ва буталар «қурбон қилиниши» орқали уйлар иситиляпти.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси берган маълумотга кўра 2022 йилнинг 9 ойи давомида 512 куб метр саксовулларни ноқонуний кесган 190 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 525 миллион сўм жарима ва зарарлар, дарахт ва буталарни ноқонуний кесган 3170 нафар шахсга нисбатан 12,2 миллиард сўм жарима ва зарарлар белгиланган.

Юқорида қайд қилинган маълумотлар орасидаги саксовуллар билан боғлиқ рақамлар бизни ўйлантириб қўйди. Саксовул чўлда ўсувчи бута кўринишидаги ноёб ўсимлик. Унинг асосий хусусияти – саҳро тупроғини шамоллардан пана қилиб, эрозия тарқалишига тўсиқ бўлади. Бу эса чўлланишнинг олдини олади ҳамда саҳро экотизимининг сақлаб қолинишини таъминлайди. Саксовулнинг танаси бурама шаклга эга бўлиб, силлиқ бўлади. Дарахтнинг шох-шаббалари қалин ва яшил тусда. Ўсимлик гуллаганда пушти ва малина рангли гулчалар пайдо бўлади. Кўринишидан омонатгина кўринса ҳам, кучли томир тизими эвазига саксовуллар чўл ва тошли ерларга мустаҳкам ўрнашади.

Саксовулларни асосан Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманис­тон, шунингдек, Хитой, Эрон, Афғонистон ҳудудларида учратиш мумкин. Чўл минтақаларида саксовулларнинг асосан уч хил турини учратиш мумкин: қора саксовул, оқ саксовул, зайсан саксовуллари. Совуқ тушиши билан саксовуллар тангача баргларини тўкади. Баҳор келиши билан саксовул дарахтлари майда гулларга бурканади. Куз фаслига келиб саксовул уруғлари етилади. Саксовулларнинг барглари ва шохлари саҳро туялари учун озуқа ҳисобланади.

Саксовул дарахтлари ёнганда катта миқдорда иссиқлик ишлаб чиқариши ҳисобига, турмушда ёқилғи сифатида фойдаланиш учун ноқонуний тарзда кўп кесилмоқда. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Низомиддин Бакиров ҳамда Шуманай туман ўрмон хўжалиги бўлими бошлиғи Зарипбой Холмуродовларнинг маълум қилишича битта саксовул 1 тоннагача қумни ушлаб қолади. «Мўйноқликлар саксовул уруғини териб, давлатга сотиш билан шуғулланади ва бир мавсумда 40-50 млн. сўмгача оилавий даромад қилишяпти. Биз саксовулларни кўпайтириш билан шуғулланиш ўрнига уларни ноқонуний кесиш билан шуғуллан­япмиз. Аслида саксовулнинг табиатдаги ўрни катта», – дейди Низомиддин Бакиров.

Сариқ сор қуши саксовул дарахтларига уя қуришни ёқтиради. Бир неча йиллар муқаддам барча серқатнов автомобиль йўлларининг чеккаларида уларнинг болаларини овқатлантириб турганини кўп учратиш мумкин эди. Аммо кейинги вақтларда бу жойларда сариқ сорларнинг инлари деярли кўринмай қолди. Бу нохуш ҳолат мамлакатимизда саксовулларнинг аёвсиз кесилиши билан боғлиқдир. Рақамлари ечиб қўйилган юк машиналари мунтазам равишда саксовул ўтинларини ташиш билан шуғулланаётганининг кўп гувоҳи бўламиз.

Саксовуллар чўлдаги экомувозанатни сақлайди. Дарахт баргларидан туёқли ва ўтхўр ҳайвонлар, илдизидан кемирувчилар, кузда пишган уруғларидан қушлар озиқланади. Дарахтлар илдизи билан қумларни мустаҳкамлаб туради. Агарда саксовуллар бўлмаса, қумлар шамолда ёйилиб кетади, саксовул бор ерлар доимий жипслашиб туради. Аҳамияти беқиёс, шундай экан саксовулларни ноқонуний кесиш ҳаракатларига чек қўйиб, кўпроқ экишимиз лозим. Акс ҳолда, саксовул ҳам яқин кунларда «Ўзбекистон Қизил китоби»га камайиб кетаётган дарахт кўринишидаги ўсимлик сифатида киритилади.

 

Ферузбек САЙФУЛЛАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар