Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Дўконга айланган ва қулф осилган бекатлар

Бекатларнинг вазифасини барчамиз яхши биламиз. Йўловчилар манзилига етиб олиш учун жамоат транспорт воситаларини кутадиган маскан. Бекат ёғингарчиликдан пана ва жамоат транспорт воситаларини кутиш учун қулай тарзда жиҳозланган бўлиши керак. Бироқ...

Дўконга айланган ва  қулф осилган  бекатлар

Мана қишнинг қор-ёмғирли, аёзли кунлари билан бошланиши билан кўп соҳалардаги камчиликлар бўй кўрсатиб қолди. Аҳолининг энергия таъминоти, йўллардаги носозликлар қаторида Тошкент ва бошқа катта шаҳарлардаги бекатларнинг аҳволи жамоатчилик диққат марказига чиқмоқда. Қиш қишлигини қила бошлаганида жамоат транспортларининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақтлар чўзилиб кетгани бир томон бўлса, шундай пайтда бекатларнинг эшикларига қулф осилиб ёпиб қўйилгани, одамлар совуқда шалаббо йўл устида автобус кутишга мажбур бўлаётгани дард устига чипқон бўлди.

Тўғри, Тошкентнинг саноқлигина марказий кўчаларидаги бекатлар талаб даражасида бўлиши мумкин, лекин сал четроқ жойларидаги бекатларни кўриб, «ундан кўра ёмғир остида автобус кутганим яхши эди» деб юборасиз. Уларда жамоат транспортларини кутиш учун на бир шароит, на бир йўналиш маршрутларининг схемаси бор. Бу бекатларнинг ифлослигини-ку гапирмаса ҳам бўлади. Ҳатто баъзи бир бекатларда йўловчилар ўтириши учун ўриндиқлар ҳам йўқ. Баъзи бекатларнинг бу автобус кутишга мўлжалланган жой эканини бир парча темир белги орқали билиб оласиз. Ўриндиқ у ёқда турсин, йўлдан ажратиб турувчи битта чизиқ ҳам йўқ.

Пойтахтимизда 2176 та автобус бекатлари мавжуд бўлиб, уларнинг 400 дан ортиғи етарли даражада жиҳозланмаган ва керакли конструкциялар умуман йўқ. Ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, 91 фоиз бекатда автобусларнинг йўналиш маршрутлари схемаси мавжуд эмас, 62,9 фоизи чиқинди қутилари билан таъминланмаган, 37,2 фоизида кутиш жойи мавжуд эмас, 36,5 фоиз бекат эса ўриндиқлар билан жиҳозланмаган. Жами бекатларнинг 31,6 фоизида йўловчи ўриндиқлари умуман йўқ экан.

Йўловчилар қуёшнинг иссиғида, қор-ёмғирнинг тагида қолиб, камига оёғидан зах ўтиб автобуси келишини кутиши эса ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. Кўп бекатлар тадбиркорлар томонидан ўзлаштириб олинган ва ҳатто қулф осиб қўйилган. Одамлар эса жамоат транспортини кўчада кутяпти.

Хўш, аслида жамоат транспорти бекатлари қандай бўлиши ва қайси воситалар билан жиҳозланиши керак?

Тегишли меъёрий ҳужжатларга кўра, автомобиль йўллари тоифасига қараб, автобус бекатларида қуйидаги элементлар бўлиши керак: чиқиш майдончаси, тушиш майдончаси, кутиш жойи, ўтиш чизиқлари, автобус тўхташи учун йўлнинг махсус кенгайтирилган қисми, ажратувчи чизиқ, тротуар ва пиё­далар юриш йўлакчалари, пиёдалар ўтиш жойи, автопавильон, чиқинди қутилари ва ёритиш ускуналари бўлиши керак.

Бекатларга конструкция­сидан ташқари, банкомат, кузатув камералари, телефон қувватлагичлари, бепул Wi-Fi ўрнатилган бўлиши керак. Аммо урна ўрнатиш у ёқда турсин ўрнатилган чиқинди қутиларини тозалаб ҳам қўйишмайди.

– Кеча автобус кутаётиб, қорда бир соат турдик. Бекат дўконга айлантирилган, у ерга кириш мумкин эмас. Айрим бекатларда эса соябон ҳам йўқ. Фарзандларим билан автобус келишини узоқ кутдик. Мана бугун уларнинг ҳаммаси касал, шамоллаган. Жамоат транспорти бекатини ҳам қайсидир амалдорга сотиб юборилган шекилли, – дейди Дилноза Жўраева.

Аввалроқ Сурхондарёда ёш тадбиркор Олим Сапаров ҳамкорлигида барпо этилиб, ишга туширилган инновацион ақлли бекат ҳақида хабар берган эдик. Замонавий қурилиш материаллари асосида қад ростлаган мазкур бекатларда кондиционер, жамоат транспорти ҳаракат жадвалининг таблоси, «Фуқаро – тезкор ёрдам хизмати» фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-Fi, видео назорати ҳамда USB электр тармоғи нуқталари, банк тўлов терминали ўрнатилган. Бундай қулайликлар барчага, ёшу кексага манзур албатта.

Аслида тадбиркорлар юртимизнинг ҳар бир ҳудудида бор. Аммо бекатларни фақат нафсини ўйлайдиганларга эмас, халқни ҳам рози қиладиган виждонли тадбиркорга бериш керак. Оддийгина бекатлар муаммосини ҳал қила олмай одамлар розилиги ҳақида ўйлаш қанчалик тўғри? Ўйлаймизки саволларимиз, фикрларимиз мутасаддиларни ширин уйқусидан уйғотиб, бирор чора кўришга ундайди.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар