Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ёшларимизнинг қанчаси Конституция ва ҳақ-ҳуқуқлари хусусида маълумотга эга эмас?

Ўзбекистон Конституцияси жаҳондаги йирик сиёсатшунос-экспертлар томонидан халқаро меъёрларга тўла жавоб берадиган мукаммал ҳужжат сифатида тан олинган.

Ёшларимизнинг қанчаси Конституция ва ҳақ-ҳуқуқлари хусусида  маълумотга  эга эмас?

Бу йил ўзининг 30 ёшини қарши олаётган Бош қонунимизга шу йиллар давомида 15 маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бундан фақат ва фақат битта – халқ ҳокимиятчилигини кучайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда конс­титуциявий ва одил судловнинг ўрнини мустаҳкамлаш каби хайрли мақсад кўзланган.

Албатта, қонунни пухта ишлаб чиқиш, уни ҳар томонлама мукаммал бўлишини таъминлаш жуда муҳим ва устувор масала. Аммо қонунни ҳаётга самарали татбиқ этиш ҳамда жамият ҳаётида ўша нормаларнинг бевосита ишлаб кетиши ундан-да муҳим ҳисобланади.

Қадимдан ҳуқуқшуносликда шундай қараш мавжуд: ҳуқуқ ва қонун ҳушёр, огоҳ, ғайратли одамлар учун ёзилади, ғафлатда қолганлар учун эмас. Ким ҳуқуқларидан фойдаланмаса, қонунларга амал қилмаса, кўрган зарари учун ўзи айбдор. Хўш, бу сиз учун қанчалик тааллуқли, сиз ўз ҳуқуқларингизни билиш даражангизни қандай баҳолайсиз?

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан «Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жиноятга мойил ёшларни аниқлаш» мавзусида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ёшлар орасида ўз ҳуқуқини билмайдиганлар 36,5 фоизни, ҳуқуқларининг аксариятини биладиганлар 50,6 фоизни ташкил этади. Фақатгина 1,7 фоиз ёшларгина ўз ҳақ-ҳуқуқлари хусусида тўлиқ маълумотга эга.

Шунингдек, тадқиқот давомида ҳуқуқий саводхонликнинг пастлигига сабаблар ҳам санаб ўтилган. Ёшларда ҳуқуқий билимнинг етарли эмаслигига тадқиқот иштирокчилариннг 43,9 фоизи шахсий қизиқишнинг йўқлигини, 22,8 фоизи ҳуқуқий тарбия тизимининг номукаммалигини, 14,2 фоизи ёшларни ҳуқуқий маълумотлар билан таъминлаш тизимининг самарасиз эканлигини сабаб сифатида кўрсатиб ўтган.

Кўриб турганингиздек, ёшлар орасида ҳуқуқиқий саводхонлик даражасини ижобий баҳолаб бўлмайди. Шу боисдан ҳам сўнгги йилларда жамиятимизда ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш мақсадида Конституцияни мунтазам равишда ўрганиб бориш масаласига жиддий эътибор қаратилди. Мактабларда «Конституция алифбоси», «Конституция сабоқлари», «Конституция асослари» каби дарсликлар ўқув дастурларига киритилди. Хўш, бу дарслар қай даражада ўтилмоқда, бу чора-тадбирлар ўз самарасини берадими, деган саволларга жавоб қидириб айрим мактаб ўқувчиларига юзландик.

Озодбек ҲАМРОҚУЛОВ, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 35-мактаб ўқувчиси:

– Конституция фанида ўқувчилар конституциявий атамаларни (терминларни) худди китобда ёзилган, бола онги (буларни одатда катталар ҳам қийналиб тушунишади) англаб, тушуниб олишига қийин бўлган мураккаб системада ўтади. Дарсликлар ёшлар учун тушунарсиз, оғир тилда, ёшларни ўқитиш ва улар қабул қила олишлари учун мослаштирилмаган. Оқибатда ўқувчиларда бу фанга нисбатан зерикиш, беҳафсалалик ва беписандлик юзага келади. Аслида Конс­титуция дарсларини иложи борича содда атамалар ёрдамида, ўқувчилар тушуна оладиган усулда, масалан, фақат назарий маълумотларни ўқиб, кўр-кўрона конспект ёздириб, уларни мажбуран ёдлатиб эмас, ҳар бир қонун ҳақида назарий соддалашган тушунча берилгандан сўнг, ана ўша қонун бўйича бевосита ҳаётий кўргазмали чиқиш­лар қилиш орқали болаларнинг ўзлари қатнашган ҳолда амалий сабоқларни бериб боришса, яхши бўлар эди.

Мафтуна АМИРОВА, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги 56-мактаб ўқувчиси:

– Конституция фанлари асосан модда ёдлатиш орқали ўқитилади. У ҳақида энг умумий маълумотлар, нечта бўлим, нечта модда борлиги айтилади холос. Аслида унинг моҳияти ва ҳаётдаги ўрни ҳақидаги ҳаётий мисоллар билан таништиришларини истардик. Бундай тушунтириш ўрнига бутун дарс давомида катта ҳажмдаги қонунга оид материалларни ёдлашга мажбур қилишади. Ўқитувчи ҳаётий вазиятларни қонунларга мисол сифатида келтирса, бизга фойдалироқ бўлмайдими?

Кўр-кўрона ёдлаш учун мўлжалланган материал ўрнига, дарслар ҳар бир қонунни, унинг функциялари ва бошқа жиҳатларини интерактив муҳокама қилиш, баҳс юритиш шаклида ташкил қилинишини истардик. Қонунчиликни билишни математика ёки кимё каби фанлар билан бир хил тарзда баҳолаб бўлмайди.

Афсуски, ҳуқуқий саводхонлик каби муҳим фан ҳозир биз учун энг зерикарли дарсга айланиб қолган. Балки шу боис ҳам аксарият ёшлар ўзларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билмайди.

Маржона АСАДОВА, Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ўқувчиси:

– Конституция асослари ва ҳуқуқшуносликдан дарс берувчи ўқитувчилар билим ва тажрибаси етарли эмас деб ўйлайман. Кўпинча дарслар ушбу фан бўйича ўқув материалини тушунтира олмайдиган бошқа мутахассислик ўқитувчилари (тарихчилар, филологлар ва ҳоказо) томонидан ўтилади. Бундан ташқари, ўқувчилар томонидан амалий билимлар, интерфаоллик ва ҳаётдан олинган воқеий мисолларга алоқадорлик йўқлиги – ёшларнинг паст ҳуқуқий саводхонлиги ва фанга бўлган қизиқишлари йўқлигининг сабаблардан бири сифатида кўраман.

Дарҳақиқат, ўқувчиларнинг фикрларида жон бор. Мактаблардаги конституция дарс­лари, номига ўтилаётгани, «дежурний» бир дарсга айлантириб қўйилганини тан олиш керак. Бу фикрларга эса Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ўз муносабатини билдиради, деган умиддамиз.

Кўп ўқувчилар билан суҳбатлашганимизда уларнинг аксарияти конституциявий нормалар таҳлил ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳаётий вазиятлар билан таққосланган ҳолда чуқур тушунтирилмаслиги, баҳс-мунозаралар қўлланилмаслигини айтишди. Ўқитувчилар Конституция ва ҳуқуқий билимлар ёшларнинг келгусидаги ҳаёт йўлларида нақадар муҳимлигини ҳаётий қилиб тушунтира олишмайди. Қонунларга риоя этиш, ҳуқуқ ва бурчларини бажариш борасида ўқувчи-ёшларга мотивация бера олмайди. Чунки бундай иштиёқ ўша устозларнинг ўзларида ҳам йўқ.

Кўриб турганингиздек, мактаб ўқувчиларининг бу дарслардан умуман кўнгли тўлмаяпти. Қонунлар ишлаши ва амал қилиши учун аввало улардан етарлича хабардор бўлиш керак. Бу ҳар бир фуқаронинг, айниқса, аҳолининг 60 фоиз қисмини ташкил этувчи эртамиз эгалари – ёшларинг елкасида ҳам қарз, ҳам фарздир.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар