Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Тартибга солинган» тартибсизлик ёхуд янги йил байрами «меҳмони»

Янги йил байрами яқинлашаётганини кўча-кўйларда безатилаётган арчалар, ранг-баранг чироқлару, дўкон пештахтасидаги қорбобонинг совғалари билан бир қаторда қулоғимизга чалинаётган пақилдоқларнинг овозидан ҳам ҳис қилиш мумкин. Ҳа, ушбу байрамнинг кутилган «меҳмони» ўзи билан биргаликда бир мунча талафотлару ёнғинларни ҳам олиб келади.

«Тартибга солинган»  тартибсизлик  ёхуд янги йил байрами «меҳмони»

Айни пайтда «қорабозор»да шовқини ва ёнишига қараб 30 минг сўмдан 700 минг сўмгача нархланаётган мушакларнинг бозори чаққонлашиб бормоқда. Нафақат ўқувчи-ёшлар, балки бир оилага тиргак бўладиган даражада улғайганлар ҳам баъзан пиротехника воситалари билан ўйнашадики, инсон саломатлиги, хавфсизлиги кўзига кўринмаганидан ёқа ушлайди киши.

Нафақат чўнтакка, соғлиққа ҳам жиддий зарар

Қизалоқ мактабдан қайтаётганида болалар пақилдоқ отган ва пақилдоқ қизнинг палтоси ёқасига илашиб қолган. Натижада пиротехника воситаси чақнаганда қизнинг қулоқ соҳаси шикастланган. Аммо кийим қалин бўлгани сабаб пиротехника юз ва қулоқ қисмини шикастлаган бўлса-да, қулоқ пардаси ёрилмаган. Акс ҳолда қизча кар бўлиб қолиши ҳам ҳеч гапмас эди…

Ҳа, ҳар мавсумда бу каби воқеаларга кўп гувоҳ бўламиз. Пақилдоқлардан жароҳатланган, куйган беморларни асосан 11-12 ёшли болалар ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, пиротехника воситалари ёнганида нафақат қўл ва кўз куйиши мумкин, балки қулоқ пардаси ёрилиши, юз соҳасида тиртиқ қолиши каби хавфи ҳам бор.

Одатда пиротехника воситаларидан фойдалангандан сўнг ҳавода қоладиган нохуш ҳид, яъни порох ёки шунга ўхшаш кимёвий бирикмалар ҳиди марказий нерв системасига жиддий таъсир кўрсатиб, ақлий фаолият бузилишига олиб келиши кузатилган.

Шунингдек, пиротехника ҳиди астмани қўзитади.

Қонун нима дейди?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддаси билан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кирганлик ёки ўтказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, ҳуқуқ­бузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 2501-моддасида (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Аммо, лекин, бироқ...

Айни кунларда юртимизда ёнғинга қарши курашиш ойлиги бормоқда. «Тилсиз ёв»га баъзан ис гази, баъзан ўзбошимчалик билан фойдаланилган иситиш печлари, айрим ҳолларда кичкинагина пақилдоқ ҳам сабаб бўлиши мумкин. Янги йил яқинлашиши биланоқ бутун Ўзбекис­тон «портлайди». Кўриб турганингиздек, пиротехника воситаларини юртимизга олиб кириш қонунчилик билан тақиқланган. Олиб кираётган, пуллаётганларнинг қанчаси жазоланди, моллари мусодара қилинди (бутун ОАВ шу ҳақда ёзди). Лекин ҳар бир хонадонда байрам пақилдоқлари пайдо бўлади. Айтингчи, улар қаердан келиб қолади?

Шахруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар