Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Одамларга ваъда эмас, муаммоларга ечим керак

Қишнинг совуқ, қировли кунлари бошланиши билан, бир қанча муаммолар бўй кўрсата бошлади. Бир томондан электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилаётган бўлса, бир томондан иситиш тизими ҳаминқадар ишлаши, газ босимининг пастлиги, баъзи ҳудудларда умуман йўқлиги аёзли кунларда аҳоли тинка-мадорини қуритяпти.

Одамларга ваъда эмас,  муаммоларга  ечим керак

Соҳага масъул мутасаддилар бўлса, бу муаммоларга на бир ечим топяпти, на бир муаммони бартараф қиляпти. Аҳоли эса, газ, электр таъминотидаги узилишлар бартараф қилинишига кўз тикканча совуқ ва зах уйларида қишнинг аёзли кунларини иссиқлик ва газ таъминотисиз ўтказмоқда.

Собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг «ҳозирги кундаги мавжуд газ захираларимиз учта Ўзбекистонни боқа олади. Шунинг учун энерго самарадорлик бизнинг йиллар давомидаги асосий шиоримиз бўлиши керак. Энг асосий ислоҳотимиз бу – энергия тежамкорлиги. Ҳозирги кунда 90 фоиз, майли 70 фоиз ишлаб чиқаришда энерго тежамкорликка жавоб бермайдиган ускуналар ўрнатилган, эски. Ўшани ҳозир модернизация қилиб, янгисини қурадиган бўлсак, 2, 3, 4 баробаргача энергияни тежаган бўламиз», деган гаплари ҳали кўпчиликнинг эсидан чиққани йўқ. Вазир бу жараёнлар бошлаб юборилганини Америка овозига берган интервьюсида баралла таъкидлаган эди.

Мана, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан газ ва электр энергияси таъминотида муаммолар пайдо бўлди. Хўш, уч йилга етадиган газ захирамиз қаерга кетди? Нега уч йилга етади дейилган газимиз битта мавсумга ҳам етмади? Электр энергиясини тежайдиган ускуналар модернизация қилинган бўлса, аҳоли нега электр энергиясиз ўтирибди?

– Бугунги кундаги электр энергиясидаги узилишларнинг 90 фоизи ускуналарнинг эскиргани ёки етарли эмаслигида эмас, балки станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида, –дей­ди Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев. – Масалан, Ўзбекистондаги мавжуд электрнинг 90 фоизи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Унинг қарийб 85 фоизи табиий газ воситасида ишлайди.

Совуқдан «йиқилаётган» талабалар

– Ётоқхонага киришимиздан аввал бир йиллик тўловини тўлаганмиз ва шу тўловнинг ичида газ, электр, иссиқ сувга ҳам. Аммо қишнинг илк совуғи бошланиши билан иссиқлик, электр ва газ таъминотида муаммолар пайдо бўлди. Иссиқлик таъминоти 3-4 кунлаб ишламади. Хоналаримиз совуқлигидан қалин кийимларимизни кийиб, икки қават кўрпаларни ёпиниб ётдик. Шу сабабли кўплаб талабалар шамоллаб дарс­ларга ҳам чиқа олмади. Ўзим ҳам хонамиз исимаганидан шамоллаб дарс жараёнларига қатнаша олмадим. Иситиш тизимининг ишламаслиги бир бўлса, иссиқ сувнинг йўқлигидан жуда қийналдик. Университет ходимлари томонидан иссиқлик таъминоти йўлга қўйилди. Лекин аввалгидек эмас. Номигагина ишлаб турибди. Ҳамон қалин кийимларимиз билан тонг оттиряпмиз, – дейди ЎзЖОКУ талабаси Лайло Ҳусанова.

– Хоналаримиз жуда ҳам совуқ. Қалин кийимлару кўрпаларимиз ҳам фойда бермаяпти. Ҳамма шамоллаб кўрпа-тўшак қилиб ётибди. Шу вақтгача беш маротаба грипп бўлдим. Иссиқлик таъминоти йўқлигидан кўп­лаб талабалар уйига кетишди. Шароити йўқ талабалар эса совуқ билан курашмоқда. Ҳар бир хонани иситиш учун кондиционер ўрнатилган. Уларнинг ҳам ҳаммаси ишламайди. Ишлаганлари ҳам кичикроқ хоналарни бироз иситиши мумкин, лекин катта хоналарни иситишга кучи етмайди. Ётоқхона маъмуриятига 3-4 маротаба иситиш таъминотини яхшилаб беришларини сўраб мурожаат қилдик. Аммо улар «қулоққа лағмон илиш»дан нарига ўтишмади. Иссиқ сув таъминоти ҳам яхши эмас, – дейди талабалар учун ётоқхонага айлантирилган «Tashkent Index»да яшаётган Жасур исмли талаба.

Талабалар ётоқхонага тўлов қилаётганда иссиқ сув, совуқ сув, газ ва иситиш тизимлари учун ҳам қўшимча тўлов қилишади. Пулини олдиндан олгандан сўнг, нега энди талабалар совуқда қалин кийимлар билан яшаши керак? Нега талабалар иситиш таъминоти яхши бўлмагани учун шамоллаб дарсларга қатнаша олмаяпти? Пойтахтдаги ётоқхоналарнинг аҳволи шу даражада бўлса, вилоятдаги ётоқхоналарнинг аҳволини ўзингиз тасаввур қилаверинг.

– Ётоқхонамизда иссиқлик таъминоти умуман йўқ. Ўрнатилган ускуналар ҳам бобом замонидан қолиб кетган. Мажбурликдан совуқда қалин кийиниб тунни тонгга улаймиз. Ётоқхонада турадиган талабаларнинг деярли 90 фоизи шамоллаб қолиб уйларига қайтиб кетишган. Ётоқхона маъмуриятига иситиш тизимини йўлга қў­йиб беришини сўраб арз қилаверганимиздан қўлбола иситиш печларидан фойдаланишимизга рухсат берган. Аммо бу печкаларни ҳам электр бўлгандагина ишлата оламиз. Бошқа вақтда эса совуқда ўтирамиз, — дейди Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти талабаси Камол Панжиев.

Чироқ ўчишида дарахтларнинг айби йўқ

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаевнинг таъкидлашича, ишлаб чиқарилиб етказиб берилаётган электр энергияси ҳамда ҳақиқий эҳтиёж ўртасидаги тафовут бирмунча катталиги, бу тафовутни қоплаш учун суткасига икки соат ўчириш етарли эмас, лекин бир ўчиришни икки соатдан оширмаслик чоралари кўрилиши таъминланади. Пойтахтда электр энергия­си билан боғлиқ муаммолар учрамаётган бўлиши мумкин, аммо вилоятдаги чекка қишлоқларда бир суткалаб чироқ ўчиши одатий ҳолга айланиб қолган.

– Чироқ ўчишига кўникиб ҳам қолдик. Айрим вақтлари бир суткада бор- йўғи бир соатгина ёнади. Телефонимизни зарядлаш учун «старт»да турамиз.

Фарзандларимиз дарсларини шам ёруғида қилишяпти. Уйимиздаги иситиш тизими ток билан ишлайди. Электр йўқлигидан уни ҳам ишлатолмай совуқда ўтирибмиз. Шу вақтгача хўжайиним билан икки марта грипп бўлдик. Кичкина фарзандим ёш бўлгани учун шамоллаши ўтиб кетмаяпти, — дейди Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Жийда қишлоғида яшовчи Зулхумор исмли аёл.

Электр бир суткада бир соат берилса, уйидаги иситиш тизими электр энергияси билан ишласа, ҳар бир оила каттаси фарзандларининг совуқда ўтиришига жим қараб туради, деб ўйлайсизми? Йўқ, албатта, қўлига болтани олиб, уйини иситиш учун (дарахт кесишга жарима эълон қилинганига қарамасдан) шартта бирон дарахтни кесиб, печкага ўтин қилади-қўяди. Фарзанд­лари совуқдан азият чекаётган бир пайтда ота-онанинг кўзига ҳеч нарса кўринмайди. Ўй-хаёли фарзанди совуқда қолмаслигида бўлади.

Мутасаддилар аҳолига қуруқ ваъдаларни бермасдан, уларнинг натижаси билан ҳам шуғулланишармикан? Тизимдаги муаммоларни чин дилдан ҳал қилишга қачон киришар экан? Ҳар йили аҳолига муаммоларни ҳал қиламиз, дея қуруқ оғизда айтилган гаплар қачондир амалга ошадими? Ёки муаммолар «турнақатор» бўлиб кетаверадими?..

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔43

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

🕔14:47, 12.03.2026 ✔186

Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Батафсил
«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

🕔16:07, 19.02.2026 ✔405

Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 43    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 186    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 405    🕔 16:07, 19.02.2026
  • Наркожиноятчиликка  қарши  муросасиз  қонун

    Наркожиноятчиликка қарши муросасиз қонун

    Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи нафақат жиноятчиликнинг алоҳида тури, балки аҳоли саломатлиги, миллат генофонди ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солаётган хавфли ижтимоий иллат сифатида намоён бўлмоқда.

    ✔ 477    🕔 15:00, 12.02.2026
  • Sea Breeze  Uzbekistan лойиҳаси экологик  хавфсизми?  Дастлабки ҳисобот берилди

    Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси экологик хавфсизми? Дастлабки ҳисобот берилди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳокимлигида Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш жараёнига бағиш­ланган жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди. Унда маҳаллий аҳоли вакиллари, экофаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    ✔ 570    🕔 15:55, 29.01.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар