Етти кун      Бош саҳифа

Пешку ва Ғиждувон Туманларида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол электр станциялари қурилмоқда

Бухоро вилояти Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қиймати 650 миллион АҚШ долларига тенг бўлган шамол электр станцияларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари бошланган, дея хабар берди ЎзА.

Пешку ва  Ғиждувон  Туманларида  қуввати 300-500 МВт бўлган шамол  электр станциялари  қурилмоқда

Мазкур лойиҳалар Президентимизнинг 2021 йил 23 февралдаги «Бухоро вилоятининг Пешку ҳамда Ғиждувон туманларида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуришга доир инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Саудия Арабистони Қироллигининг «ACWA POWER» хорижий компанияси сармояси асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун Пешку ва Ғиждувон туманлари чўл массивларидан алоҳида ер майдонлари ажратилди. Саудия Арабистонининг «ACWA POWER» компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда лойиҳа ер майдонларида метео-мачталар ўрнатилган. Бир йиллик кўрсаткичларнинг таҳлили олинган. Шунингдек, компания томонидан лойиҳа ер майдонида қўшимча ўрганишлар, жумладан, биохилма-хиллик, топографик, геотехник ишлари ниҳоясига етказилган.

Шамол тезлиги, йўналиши ва давомийлигини ўрганиш мақсадида 100 метр баландликдаги 9 та мачтани ўрнатиш ишлари якунлангани ҳолда кузатувлар бошланган.

«ACWA POWER» компаниясининг Ўзбекистон Республикасида бизнесни ривожлантириш бўлими менежери Акбар Мавлоновнинг айтишича, янгидан бунёд этилиши кутилаётган шамол электростанция­ларнинг атроф муҳитга таъсири хусусидаги лаборатория хулосалари, шунингдек, фикр-мулоҳазалар ўрганилган. Муҳими, муҳокамада ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қиладиган электростанция­нинг атроф муҳитга зарари йўқлиги таъкидлангани ҳолда мазкур ҳудудда қуввати 500 МВт гача бўлган шамол электр станцияси қурилишига розилик билдирилган.

 

Зариф КОМИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 84    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар