Табиат      Бош саҳифа

“Қорасовуқ”да боғбонларга тавсиялар

Ҳудудимизга яна аномал совуқ ҳарорат қайтаётганлиги сабабли Ўзбекистон экологик партияси олимлар корпусининг қишлоқ хўжалик соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларимиз, фермеру-деҳқонларимизга умуман барча халқимизга фойдаси тегиши мумкин бўлган иккинчи тавсияни-яъни боғларимизни асраш бўйича амалий тадбирлар юзасидантаклифларимизни бермоқчимиз.

“Қорасовуқ”да боғбонларга тавсиялар

       Боғларни тутунлатиш - тутун ним қуруқ нарсаларни ёқиш ёки тутун парда ҳосил қиладиган шашкаларни тутатиб (чет элларда самолётдан боғ устига ташланадиган қатор кимёвий бирикмалар ёрдамида ҳам) ҳосил қилинади.

          Энг осони тутун уюмлари ахлат, гўнг, яроқсиз нам похол, шох-шабба, қипиқ, барг ва бошқа кўп тутун ҳамда буғ чиқариб ёнадиган материаллардан ҳосил қилинади. Уюмнинг катта-кичиклиги 1-1,5 м баландликда ва 1,5-2 м кенгликда бўлади. Тагида қуруқ ва енгил алангаланиб ёнадиган материаллар, устига нам, тутайдиган, ёнаётганда кўп тутун ва буғ чиқарадиган материаллар ташланади. Уюм устига 2-3 см қалинликда тупроқ солинади, юқорисида эса тутун  чиқиши учун тешик қолдирилади. Боғлардаги ҳарорат кескин пасайганда уюмлар шамол эсаётган томондан ёндирилади. Такрорий қора совуқлар бўлиб қолишини назарда тутиб, уларнинг ярмини қолдириб, яъни уюм оралатиб ёндирилади. Ёнган уюмлардан чиққан иссиқлик ҳаво ҳароратини даражасини бир неча ўн улушидан 0,75-1,0 0C гача иситиши мумкин. Кучсизроқ совуқларда ҳароратнинг бундай ошиши ҳам ижобий натижа беради. Уюмлар ҳосил қилишдан асосий мақсад - кўпроқ қуюқ, барқарор тутун ва буғ чиқариш, уларнинг боғ устига ёйилиб, ернинг ва дарахтларнинг нур тарқатишини камайтиришидан иборат. Тутунларнинг ҳаво ҳарорати исий бошлагунга қадар давом этиши ва қуёш чиқишидан 1-2 соат кейин тугатиш лозим.

Шунингдек, боғларда  совуққа  қарши  курашиш  учун  махсус  грелкаларда (иситгичлар) нефт ва тошкўмирдан қилинган брикетлар ёқилади. Булардан асосан ситрус мевалар етиштириладиган боғларда фойдаланилади. Улар ҳаво ҳароратини 3 0C гача кўтаради, 150 грелка 1 га боғда ҳароратни 4-4,5 0C гача оширади. Катта боғларда улардан фойдаланиш бирмунча қийин, ҳамма вақт ҳам кутилган самарани бермайди.

Совуқлар вақтида боғларни қондириб суғориш ҳам улар таъсирини бир мунча камайтиради. Ер бети сув билан қоплангунга қадар кўллатиб суғорилади. Бунда сув ҳарорати ҳаво ҳароратидан юқори бўлганлиги учун боғларнинг сув иситгичи ҳисобланади. Иккинчи томондан ҳосил бўлган сув буғлари ернинг ва дарахтларнинг нурланишини камайтиради ҳамда ҳаво ҳароратини пасайишига йўл қўймайди.

Иссиқхоналарни “қорасовуқ”дан асраш ҳам жуда муҳим.  Бунинг учун иссиқхона қозонхоналарини ва дуд бўронларини қайта тозалаш, герметик ҳолатларни кўриб чиқиш, иситиш манбаларини заҳирасини қилиш, тирқишларни беркитиш, тутун қилиш, имкони бўлмаганда электр колореферли иссиқлик ҳайдовчи вентилацион қурилмалардан фойдаланиш орқали ҳосилни безиён сақлаб қолиш мумкин.

 Абдушукур Ҳамзаев,

ЎЭП Марказий Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔75

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар