Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилБўлар элнинг болалари бир-бирин дер, деган нақлни кўп эшитганмиз. Бу пурмаъно ибора айни синовли кунлар учун айтилгандек. Халқимиз бир-бирига шундай синовли, қор-қировли кунларда йўлдош, елкадош бўлаётгани ҳар биримизнинг қалбимизда ажиб бир эзгу ҳисларни уйғотади.
Юртимизда кузатилаётган аномал совуқ сабабли кўнгилларга меҳр, илиқлик улашиш мақсадида Нукус шаҳри «Байтерек» МФЙ раиси С.Эсбосинова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Лейла Сейтова, ЎЭП Қорақалпоғистон республикаси партия ташкилоти ҳамкорлигида «Меҳр ҳаракати» акцияси ташкил этилди.
Бу хайрли тадбирда Нукус шаҳри «Байтерек» МФЙ ҳудудида дошқозонда 70 кг ош дамланиб, «Байтерек» МФЙда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга бепул тарқатилди.
Шу билан бирга партия фаоллари кам таъминланган бемор инсонлар ҳолидан хабар олди. Ҳар қандай шароит ва вазиятда ҳам инсонийлик, бағрикенглик ҳамроҳ бўлган юртдошларимиз борлиги қалбимизни фахрга тўлдиради, албатта.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил