Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Биз  иккинчи даражали одам эмасмиз...»

Бундай ҳолатлардан мутасаддилар хабардорми?

«Биз   иккинчи  даражали одам  эмасмиз...»

Аномал совуқ кунларида иложи борича кўчада юрмасликка ҳаракат қилдик. Жуда зарур бўлса, дўконга чиқамиз, иссиқ ишхонага шошамиз, қолган пайтларда уйдан чиқмаслик илинжида бўлдик. Кўп оилаларда ошхона ҳам, ётоқхонаю меҳмонхона ҳам бир хонага айланди. Совуқ жойда ишлаш, овқат қилиш, ухлаш кимга ҳам ёқарди дейсиз.

Қалин кийимлардан ҳам ўтиб кетадиган -20 даражада икки соат кўчада юрсангиз, совуқдан қўл-оёқ жизиллаб қолади, чиқараётган нафасингиз митти муз бўлакчаларига айланиб, юзингизга урила бошлайди. Шундай бир ҳолатда ишлайдиган, ишхонаси ана шу шароитда бўлган соҳа ходимлари бор. Улар – ободонлаштириш хизмати ходимлари.

Қишнинг қаҳратон заҳрини ҳам, ёзнинг жазирама тафтини ҳам яхши билади бу инсонлар. Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 3,4 миллион сўм бўлиб турган бир пайтда улар разрядига қараб 1,2 миллиондан 1,8 миллионгача маош олишади. Тушлик ва йўл ҳақи ўз ҳисобидан. Иш вақти аслида 8:00 дан 16:00 гача бўлиш керак, аммо иш берувчи 19:00 гача ишлашга мажбур қилади. Кунига 11 соатлаб ишлаётган ободонлаштириш ходимларининг на тушлик қилишга жойлари, на кийим алмаштириш ва бошқа эҳтиёж учун маконлари бор.

«Беш йилдан буён шу соҳада Тошкент вилоятидан қатнаб, Юнусобод тумани бригадасида ишлайман. Ишга бориш учун уйдан эрталабки олтида чиқишимга тўғри келади. Авваллари бригада учун махсус автобус буюртириларди, бу транспорт учун ишчилар бир ойда пул тўларди. Бироқ шу кунларда хизмат транспорт ҳам йўқ. Шаҳар транспортидан текин фойдаланиш ҳуқуқимиз бор, лекин бу совуқ кунларда тонг саҳарлаб автобус қаёқда дейсиз? Таксилар нархи эса икки баробар қиммат, шу ҳам базўр топилади, иложим қанча, ишга боришим керак. Биз мана шундай совуқларда ҳам, ҳамма дам оладиган кунлари, ҳатто байрамларда ҳам ишлаймиз, карантин вақти ҳам қийналиб бўлса-да ишладик, аммо ойлик маошимизга бирор марта қўшимча қўшишмаган», – дейди ободонлаштириш хизмати ходими Насиба опа.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 12 мингдан ортиқ ободонлаштириш ходимлари меҳнат қилади. Ойлик маошнинг камлиги уларнинг кўп йиллик муаммоси. Аниқлашимизча, аномал совуқ, иссиқ, хазонрезги даврларда ҳам уларга қўшимча ҳақ тўланмайди. Ваҳоланки, бундай даврларда иш 2-3 баробарга кўпаяди.

«Совуқ тушиб, қор ёға бошлаганидан бери ишимиз яна ҳам қийинлашди. Резина этикларда, икки-уч қават кийиниб ишласак ҳам, барибир совуқ ўтиб, қўл-оёқларимиз увушиб қоляпти. Бекат, тротуар, автотураргоҳ, кўчаларни тозалашимиз керак. Тротуарларга сепиладиган туз ва қум аралашмаси бу қора совуқда иш бермайди – қанча сепсанг ҳам, муз эримайди. Бунақа пайтларда иш жуда оғир бўлади, шунча қийналганим, соғлиғимиз кетганига яраша топганимизни рўзғорга етказолмаймиз баъзан. 10-15 мингга оғриниб, уйдан тушлик учун овқат олиб келаман ҳаво илиқ пайтларида. Қишда овқат музлаб қолади, ёзда эса бир-икки соат ичида айнийди. Мана шунақа пайтларда ҳеч бўлмаганда тушлигимиз учун озроқ пул қўшиб беришса эди...», – дейди қарийб 10 йилдан бери ободонлаштириш хизматида ишлаб келаётган Илҳом ака.

Суҳбат давомида улар айрим «ҳуш­ёр» ходимлар касаллик варақаси очтириб ёки таниш-билишчилик билан таътилга чиқиб кетиб, бундай ўта иссиқ, совуқ ёки хазонрезги даврни ишга келмасдан ўтказиб юборишга ҳаракат қилишини ҳам айтишди. Натижада уларнинг иш юкламаси ҳам бошқа ходимлар зиммасига тушади. Бу даврларда ободонлаштириш ходимларида жуда қаттиқ чарчаш ва ҳолдан тойиш бўлар экан, лекин, иш ҳақи ўша-­ўша…

Йўл бўйига ҳафсаласизлик билан улоқтирилган иссиқ кофе идишларининг эгаси ором уйқуда бўлган тонг саҳарда бошқа биров уни тозалаш билан овора. Шаҳар ҳали уйғонмаган бир пайтда, ободонлаштириш ходимлари аллақачон ўз ишларини бошлаб юборишга улгуришади. Тонг нечида отишидан, об-ҳаво қандай келишидан, иш ёки байрам куни бўлишдан қатъи назар, улар учун иш вақти аниқ, қилинадиган иш тайин. Режимдан чекиниш йўқ. Мақсад шаҳарни ораста қилиш. Аммо биз ҳар доим ҳам сариқ нимчали тозалик жонкуярлари меҳнатининг қадрига етмаяпмиз. Муздан тозаланган тротуарлар, куралган қорлар, йиғиб олинган хазонлар, супурилган йўлаклар худди ўз-ўзидан бўлиб қолаётгандек, доим шундай бўлиши керакдек.

«Баъзида оддий бир ошхонанинг ҳожатхонасидан фойдаланишга рухсат беришмаса ёки бирор кафега киргизишмаса роса хафа бўлиб кетаман, очиғи. Оддийгина бироз дам олиб олиш учун жойимиз йўқ, кўчада совуқларда турамиз, худди биз иккинчи даражали одамлардай», – дейди Насиба опа зорланиб.

Тушлик вақтида тамаддихоналар турли баҳоналар билан уларга хизмат кўрсатишдан қочишга ҳаракат қилишади, ҳеч қандай сабабларсиз ошхонани тарк этишни сўрашади. Афсуски, бу муаммоларнинг охири эмас. Кийи­ниш учун жой йўқлиги сабабли керакли анжомларни (махсус белги, жилетка, ортиқча кийим) ўзлари билан олиб юришади.

Ободонлаштириш ходимларини ҳожатхона йўқлиги ҳам сарсон қилади. Улар эса ҳар қандай шароит ва об-ҳавода ҳам ишни тўхтатмаслик­лари лозим. Иш берувчилар уларга етарли шароит яратиб бермаётгани устига биз, йўловчилар ҳам уларнинг ишига иш қўшамиз. Совуқдан қўлларингизни чўнтакка жойлаб, иссиқдан кондиционер тагида ўтириб сақланаётганингизда, ободонлаштириш хизмати ходимлари фарзанди тенги талабалар, набираси тенги ўқувчилар ташлаган чиқиндилар билан тўлган кўчаларни тозалаётган бўлишади.

Кимлар учундир иссиқ чойдан бўшаган идиш, писта пўчоғини йўл бўйига ташлаб кетишнинг ҳеч бир ғайритабиий жиҳати йўқ. «Чиқинди қутилари кам, ҳар фалон метрда битта қўйилган», деган эътироз ҳам ўринли. Бу ҳам аста-секин ҳал бўладиган масала. Лекин шу арзимас чиқиндини сумкага солиб қўйиш муаммо эмас, бошқалар меҳнатини қадрлаш керак холос. Бу мавзулар эшитаётган қулоқ учун янгилик эмас, албатта. Ободонлаштириш ходимларининг ўз вазифаларини бажаришлари учун ноқулайлик туғдирадиган бундай ҳолатлардан тегишли идораларнинг ҳам хабардорлигига шубҳа йўқ.

Бу масала оммавий ахборот воситаларида такрор-такрор кўтарилган.  Лекин ечим...

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар