Етти кун      Бош саҳифа

Кексалар экологлар эътиборида

Юртимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво ва унинг салбий таъсири сабабли аҳоли, айниқса ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам оғир синовли кунларни бошдан ўтказаётгани сир эмас. Бундай синовли кунларда халқимизга хос бўлган одамийлик ва инсонпарварлик фазилатлари ҳар қачонгидан ҳам зарур.

Кексалар  экологлар эътиборида

Ўзбекистон Экологик партияси пойтахт аҳолисини аномал совуқ шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Айниқса, юртдошларимиз орасида бу синовдан энг кўп азият чекаётган қатлам ҳисобланган қарияларга эътибор қаратмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва экология қўмитаси ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамкорлигида Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатида экологик ҳашар ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривож­лантириш ва экология қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Саидрасул Сангинов, Ўзбекис­тон Экологик партияси Тошкент шаҳар ва Олмазор, Юнусобод, Яккасарой, Миробод ҳамда Учтепа туман кенгашлари раислари, партиянинг «Ёшлар қаноти» аъзолари ва пансионат ходимлари иштирок этишди.

Ҳозирги кунда мазкур масканда 150 дан ортиқ фахрийлар истиқомат қилишмоқда. Шу сабабли, хайр-саховат ҳашарида пансионатнинг барча йўлаклари, дам олиш ҳудудлари музлардан, чиқиндилардан тозаланди. Дарахтларнинг синган шохлари йиғиштириб олинди.

Хайрия ҳашаридан кўзланган мақсад «Қариялар уйи» ҳудудида эркин ҳаракат қилиш имконини яратиш, кекса ва ногирон инсонларни пансионат боғи ҳудудида сайр қилган пайтида хавфсизлигини таъминлаб, уларнинг кўнглига бироз бўлса-да таскин беришдан иборат.

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар кенгаши




Ўхшаш мақолалар

Сувни тежаш – давр талаби

Сувни тежаш – давр талаби

🕔16:56, 04.06.2026 ✔26

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

Батафсил
Соғлом турмуш тарзига эътибор

Соғлом турмуш тарзига эътибор

🕔16:56, 04.06.2026 ✔26

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Батафсил
Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

🕔16:55, 04.06.2026 ✔28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сувни тежаш – давр талаби

    Сувни тежаш – давр талаби

    Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

    ✔ 26    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

    ✔ 26    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

    Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

    ✔ 28    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Литвинова ва Г.Агзамова Яшнобод туманидаги «Бешариқ» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

    ✔ 28    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги «Туячи» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди.

    ✔ 29    🕔 16:55, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар