Кейинги йилларда Ўзбекистон хорижий давлатлар билан барча соҳада очиқ, дўстона ва фаол ташқи сиёсат юритмоқда. Бу ўз навбатида, халқаро ҳамкорлик географиясининг кенгайишига хизмат қилмоқда.
Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Сингапурда бўлди. Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазир Ли Сиан Луи билан учрашиб, Ўзбекистон-Сингапур муносабатларини янада чуқурлаштириш, ҳамкорликнинг истиқболлари йўналишларини муҳокама қилдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Президентимиз томонидан Сингапур билан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, хусусан, инсон капиталини ривожлантириш, Сингапур тажрибаси ва сармоясини, илғор «яшил» ва рақамли технологияларни жалб этиш, инфратузилма, лойиҳалари ва ўзаро савдони кенгайтириш бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишлари аниқ белгилаб берилди.
Шунингдек, томонлар таълим соҳасида ҳамкорлик қилишга ҳам келишиб олишди. «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да мамлакатимизнинг келажакда, жумладан, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Сингапур университетларида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳам режалар тузилди.
Давлатимиз раҳбарининг Сингапурга ташрифининг муҳим жиҳатларидан яна бири шундаки, эришилган келишувларнинг аксарияти икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мутлақо янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.
Буни икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган саккизта ҳужжат алмашилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Ўтказилган музокаралар чоғида узоқ муддатли ҳамкорлик учун шаҳар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кимё ва тўқимачилик, «яшил» иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби истиқболли йўналишлар икки давлат келажагидаги самарали ривожланишига ва иккала давлат манфаатларига хизмат қилади.
Муқаддас ТИРКАШЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси
Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади
🕔16:59, 04.06.2026
✔20
Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Батафсил
Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони осон эмас
🕔16:52, 04.06.2026
✔20
БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.
Батафсил
Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик
🕔16:51, 30.04.2026
✔102
Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.
Батафсил