Экология оғирлашиб, ресурслар камайиб бораётган, аҳоли сони ошиб, индустрия ривожланаётган шиддатли даврда яшаяпмиз. Aйниқса, кейинги пайтларда энергия ва ресурслар тақчиллиги бутун дунё мамлакатлари қатори бизда ҳам намоён бўлмоқда.
Ҳукуматимиз томонидан аҳолимизни иқлим ўзгариши шароитида самарали, ресурстежамкор ва экологик хавфсиз барқарор энергия билан таъминлаш борасида турли чоралар кўриб борилаётгани барчамизга аён.
Хусусан, республикамизда қайта тикланувчи энергия манбаларини 2030 йилга бориб электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизидан ортиққа етказиш, ишлаб чиқариш корхоналарида энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича ишлар жадаллаштирилмоқда.
Шу ўринда, ўсиб бораётган аҳолимиз эҳтиёжларини қоплаш, иқтисодиётимизни ривожлантириш, янгидан барпо этилган тузилмаларнинг узлуксиз ишлаши учун асосий энергия манбаи ҳисобланган табиий газга бўлган талабни қондириш борасида қўшни давлатлар билан мавжуд газ транспорт тизимидан самарали фойдаланиш юзасидан Энергетика вазирлиги томонидан олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлаймиз.
Aлбатта, биз ишонамизки газ транспорт тизими Ўзбекистон бойлиги ва ўта муҳим активи сифатида кўп йиллар келажак авлодлар учун ҳам хизмат қилади, бунга шубҳа йўқ. Ҳукумат ҳам бу оддий ҳақиқатни теран англашига аминмиз.
Ижтимоий тармоқларда кўрилаётган чораларнинг асл моҳиятини тўлиқ англамасдан, шошма-шошарлик билан фикр билдираётганларни, теран ўйлаган ҳолда фикр юритишга ва масалани тўғри талқин қилишга чақирамиз.
Ўзбекистон Экологик партияси Ҳукуматимизнинг барқарор энергия билан таъминлаш борасида юқоридаги танловини қўллаб-қувватлаш баробарида қайта тикланувчи энергия соҳасини янада ривожлантириш, қонунчиликни такомиллаштиришга этибор қаратамиз, жойларда амалга оширилаётган ва режалаштирилган ишлар юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтирамиз.
Aбдушукур ҲАМЗАЕВ,
ЎЭП Марказий Кенгаши
Ижроия қўмитаси раиси
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔78
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил