Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Нима учун зилзила хавфини олдиндан билиш қийин?

Ҳозирги кунгача зилзила хавфидан кўра, иқлим хавфлари кенгроқ ва кўпроқ. Табиийки, иқлим хавфларини олдиндан билиш ва сезиш технологияларига куч берилиб, ҳозирги даражага чиқди.

Нима учун зилзила хавфини  олдиндан  билиш қийин?

Зилзилаларни олдиндан прогноз қилиш бўйича жуда кўп илмий тадқиқотлар амалга оширилган. Аммо, атмосфера ва литосфера жараёнларини «кўра олиш» ўртасидаги фарқ жуда катта бўлгани учун бутун дунё олимлари зилзилани олдиндан аниқ бир муддатда огоҳлантириш тизимларини ярата олмади.

Зилзилалар тектоник плиталар чегаралар яқинида, ер қобиқларининг бўлаклари силжиганда ёки бир-бирига тўқнашганда содир бўлади. Уларнинг майдони жуда катта ва табиийки талафот кўлами ҳам шунга яраша юқори бўлади.

Кичик силкинишлар деярли ҳар куни кузатилади. Сайёрада суткасига ўрта ҳисобда 30 га яқин зилзила содир бўлади.

Зилзилани келтириб чиқарувчи асосий жараёнлар ер остида турли хил табиий жинслар ўзаро таъсир қиладиган катта чуқурликда рўй беради. Ер қобиғи турли жинслардан иборат. Турли гранит қатламлар ҳаракати ва ҳоказо омиллар сабаб тадқиқотчилар қайсидир сейсмик зоналарда яқин кунлар ичида кучли зилзила хавфи юзага келиши мумкинлигини билишади. Аммо унинг куни ва аниқ манзили тўғрисида олдиндан ишончли огоҳлантириш тизими ҳозирда, афсуски, мавжуд эмас.

Зилзилалар ўзидан анча олдин (бир-икки ҳафта) турли «сигналлар» беради. Масалан, маълум бир газларнинг ер сиртига чиқиб қолиши, ер ости сув сатҳининг номавсумий кўтарилиши, магнит майдонлар ҳаракатидаги ноодатийлик, ҳаттоки, сўнги тадқиқот ишларида баъзи иқлимий ўзгариш ҳодисалари ҳам кучли зилзила бўлишидан даракчи экан.

Афсуски, юқоридагиларнинг ҳеч бири огоҳлантириш хизматлари учун асосий омил бўлиб хизмат қила олмайди. Баъзида ҳайвонлар зилзила бошланишидан бироз олдин инсонларга қараганда хавфни яхши ҳис қила оладилар. Уларда шундай тарихий эволюцион инстиктлар шаклланган.

Аммо одамзот ишониши керак бўлган ягона кўрсаткичли тизимлар мавжуд эмас. Олимлар бу тизимни яратиш учун бош қотиришмоқда. Улар буни жуда ҳам катта маълумотларни таҳлил қилиш орқали ҳал қилишга киришишган.

Замонавий дастурлар зилзила хавфини аниқлаш учун турли хил маълумотлардан фойдаланади. Масалан, АҚШнинг Terra Seysmic компанияси турли хил зилзила аномалияларини прогноз қилишда Америка, Европа ва Осиё қитъалари устида парвозини амалга оширадиган сунъий­ йўлдош спектрометрик тасвирларидан фойдаланади.

Энг кенг тарқалган эрта огоҳлантириш тизими сейсмик тўлқинлар тарқалиши маълумотига таянишдир. Аммо уларнинг энг ишончли «сигналлари» ҳам зилзила бўлишидан атиги 20-30 сония олдин вужуд­га келади. Бу жуда кам вақт, аммо тизим ва шунга монанд инфраструктура юқори даражада хавфга мослаштирилса, хавф кўламини камайтириш мумкин.

Шунга ўхшаш энг ишончли тизимлар Мексика қирғоқбўйи ҳудудлари ва дунёнинг 11 мамлакатида ишламоқда. Масалан, шулар ичида Япония зилзила хавфини минималлаштирадиган энг ишончли тизим хизмати билан мақтана олади. Уларда зилзиладан 30 секунд олдин юқори хавф билан боғлиқ сигнал қабул қилиниши билан барча тизим унга синхрон жавоб беради. Поездлар ҳаракати ва ишлаб чиқариш корхоналари зудлик билан тўхтайди. Зилзила хавфи тўғрисида сиреналар чалинади. Аҳоли хавфга тайёрланади.

Аммо, афсуски, буни бошқа давлатларда амалга ошириш жуда ҳам қийин ва оғир жараён. Бунга аҳоли онги, ҳукумат ва жавобгар ташкилотдаги тизимни ярата олиш, уни ҳаётга тадбиқ этиш билан боғлиқ барча тўсқинлик­ларни «айланиб ўта олиш, бартараф қилиш»га бўлган иштиёқ барчасини ҳал қилади.




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔66

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔302

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔581

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар