Тўқсонинчи йилларнинг охиригача мамлакатимизнинг кўп ҳудудларида газ тақчил бўлиб, қувурлар кесиб сотиб юборилди. Ўша қувурларни кесиб сотиб, бола-чақасига едирганлар ҳозир орамизда тирик юришибди.
Оддий аҳоли қишда ўтин учун йўл бўйидаги дарахтларни кесиб ёқишди. Ҳозиргача кесиш давом этмоқда. Дарахт экишга эса ҳеч ким журъат қилмади.
Яхши билганим, Жиззах ва Сирдарё вилояти чўл ва дашт зонасидаги йўл бўйларидаги қалин дархтзорлар буткул кесиб ўтин қилинди. Ўрнига бир туп ҳам кўчат қадалмади.
Ҳатто электр симларини ҳам кесиб, рангли металга сотишди.
Ўзимизни одамлар, ҳамқишлоқ, қўшнилар шу ишни қилишди. Бегона эмас.
Дарахт экишни давлат амалга оширар экан, экологик маданияти бўлмаган халқ уни ҳам ўстирмайди. Тагига ёзда бир коса сув қуймаяпти.
Тез ўсиб, бир-икки йилда буталса ўтин бўладиган дарахтлар экилмас экан, йилдан-йилга беш баттар бўлаверамиз. Бу кунинг ҳали ҳолва дегим келаверади...
Давлатни ҳар йили миллионлаб доллар кўчатга пул ажратишини ғийбат қиламизу, дарвозамиз ташқарисига экиб кетилган кўчатга сув қуймаймиз. Нега?..
Ким эккан бўлса, ўша суғорсинми?
У ҳолда сенинг нафас олишга қандай хаққинг бор? Кислородни сенга ишлаб чиқараётган шу дарахт эдику!..
Хайрулло ҚИЛИЧЕВ
Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?
🕔16:53, 04.06.2026
✔18
Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенгликларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.
Батафсил
Келажак боғлари
🕔16:40, 04.06.2026
✔20
Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.
Батафсил
Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...
🕔15:52, 21.05.2026
✔79
Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Батафсил