Тўғрисини айтганда бу маълумотларни ҳазм қилиш сувдан ўйламай фойдаланадиган биз кабилар учун бироз қийинроқ бўлиши табиий. Бу борада японларнинг қўллаётган услублари биз учун катта ибрат бўлса ажаб эмас.
Японлар камбағал халқ эмас, лекин улар ҳамма нарсани тежашади. Балки шунинг учун ҳам улар ўзига тўқ яшаса керак.
Японияда яшаш, коммунал хизматлар қиммат. Шу жумладан, мамлакат аҳолиси коммунал хизматлар учун жуда кўп пул тўлайди. Қандайдир тарзда пулни тежаш учун японлар иссиқ сувдан камроқ фойдаланишни ўйлаб топишган.
Японлар ҳар доим ҳам иссиқ сувдан фойдаланмайди. Масалан, улар доим совуқ сувда ювинишади. Биринчидан, бу ресурсларни тежайди, иккинчидан совуқ сув одамни тетиклантиради ва терига фойдаси кўп.
Бундан ташқари, улар идишларни ҳам совуқ сувда ювишади. Иссиқ сув фақат идишлар жуда ёғли бўлганда ишлатилади (улар ёғли идишларни йиғиб, кейин ювишади). Қизиғи, идишлар бир қанча вақт давомида «қимматбаҳо» иссиқ сувни ёқиш учун етарли бўлмагунча йиғилиши мумкин.
Худди шу услубдан улар кир ювишда ҳам фойдаланишади. Баъзи кир ювиш машиналарида иситиш функцияси йўқ ёки ўчириб қўйилади, сувни иситиб кир ювиш ресурсларни асоссиз сарфлаш деб ҳисоблашади. Умуман олганда, бу унчалик ёмон фикр эмас. Баъзи жуда ҳам кирланмаган кийимларни ювишда совуқ сувдан фойдаланиш ҳам мумкин. Асосийси ҳозир совуқ сувда ҳам кирларни осон тозалаш мумкин бўлган воситалар бор.
Энг ҳайратланарлиси эса Японияда ваннадан фойдалангандан кейин ундаги сув тўкиб юборилмас экан. Тўлдирилган ваннада оиланинг барча аъзолари бирин-кетин ювинадилар. Аввал болалар, кейин ота-она. Улар сувни ифлос қилмаслик учун чўмилишдан олдин душ қилиб олишади. Қизиғи шундаки, барча оила аъзолари ҳаммом қилиб бўлган сувни ҳам тўкиб юборишмайди. Бу сувдан тозалаш ишларида фойдаланишади.
Ушбу маълумотларни ўқиб тежамкорлик борасида ҳали японларга етиб олишимизга анча борлигини тушунган бўлсангиз керак. Аммо барибир биз ҳам табиий ресурсларни тежашни ҳозирдан бошлашимиз лозимлиги эса бор ҳақиқат.
Саида Рустам қизи.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил