Инсон ўзинг      Бош саҳифа

МЎЪЖИЗАКОР ҚЎЛЛАР СОҲИБИ

Операция ниҳоясига етди...

Эшик очилиб, баланд бўйли, сочлари хиёл тўзғиган, қотма дўхтир ташқарига чиқди ва хонаси томон йўналди. Беморнинг яқинларидан бири ийманибгина унга яқинлашди.

 

— Отам яхшими, дўхтир?

— Яхши, бир ҳафтада оёққа туриб кетади.

Жавобни эшитиб, ўғилнинг юзига қон югурди.

Муқим ака уйга шошарди. У хурсанд эди. Яна бир инсонни оғир дарддан халос этди. Дарвоқе, яна йигирма дақиқадан сўнг Олимпиада  бошланади, ўзиям зўр ўйинлар бўляпти-да...

— Дўхтир ака, мана буни олиб қўйинг. Сизга атаган эдик.

— Бу нима, оғайни? — Муқим ака беғубор кулимсиради.

— Ука, бугун тўртта операция қилдим, рости, чарчадим. Яхшиси, мени йўлдан қўйма. Пулни эса отангга сарфла, сиҳатгоҳга олиб бор.

Йигит унинг ортидан ажабсиниб қараб қолди.

«Ғалати одам экан, шунча ишни қилиб... Бошқа биров бўлганда...»

 * * *

— Оилада ёлғиз ўғилман. Ота-онам меҳнаткаш, хокисор одамлар эди, — дейди Муқим ака. — Уларнинг ишонган тоғиям-боғиям мен эдим. Лекин отам мени эркаламади, ишга ўргатди. Болалигим далада ўтди. Пахта тердим, ғалла ўрдим, ер чопдим. Онам ­Менгиш момо меҳр-оқибатли аёл эди, қишлоқдошларимни, табиатни ардоқлашни, севишни шууримга сингдирди. Айниқса, Меҳкам момом мени еру кўкка ишонмас, доим ёнида олиб юрарди. Момом қушноч-табиб эди. Қашқадарё қирғоқларидан, Қоратепа адирларидан ўт-ўлан териб дори тайёрларди. Хонасидан гиёҳ ҳиди анқиб турарди. Уйимиздан одам аримасди. Момомдаги зукколик, ширинсўзлилик, қўлларининг сеҳри менда шифокор бўлишга ҳавас уйғотган бўлса, ажаб эмас. Беш ёшимдан мактабга қатнай бошладим… Уни тугатиб, шаҳарга отландим.

* * *

У йилларда ҳам ўқишга кириш осон бўлмаган. Шу боисдан Муқимжон ҳам тайёрлов гуруҳида ўқиди. Тенгдошлари Абдимурод, Хушвақт, Жуманазар билан тиббиёт олийгоҳига кириб, талаба бўлди. Дарвоқе, Муқимжоннинг дўсти Жуманазар Бекназаров бугунги кунда машҳур жарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, шоир ва адиб.

Талабаликнинг серзавқ, серташвиш кунлари ўтаверди. У назарий билим олиш билан бирга, амалиётда устозлари Б.Охунжонов, В.Дельятов, Р.Мелькумов, И.Кимдан жарроҳликнинг сир-синоатини қунт билан ўрганди.

Кўп ўтмай, қишлоқда бригадир Ўроқ Каримов тўй қилиб ўғлини уйлади. Орадан қирқ кун ўтгач, келин-куёв пойтахтга жўнаб кетишди.

— Икрома опа ҳам шифокор экан-да?

— Ҳа, ўзи танлади, тиббиёт билимгоҳида таҳсил олди. Ўқишни тугатиб, тўғри Қамашига қайтдик. Шифохонага ишга жойлашдик. Ўзингникилар ичида бўлишга не етсин...

Умр беизн ўтавераркан...

Адоғи йўқ ташвишлар инсон билан ёнма-ён юраркан. Уй қуриш, тўй қилиш, рўзғор тебратиш, иш... ана-мана дегунча уч ўғил, уч нафар қизли бўлдик. Бугун эса йигирма набиранинг бобоси-момосимиз. Яратганга шукр, ҳаммаси яхши, — дейди Муқим ака ёнидаги набирасини эркалар экан.

* * *

— Кексаларимиз «Касб — қўлингдаги  нақд олтин, хазина», дейишади. Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?

— Бу касбни қандай эгаллашингизга боғлиқ. Ахир шифокор инсон тақдирини ҳал қилади. Озгина кўзингиз толиқдими ё қўлингиз қалтирадими ёхуд шуурингизга шарпа ораладими, билингки, иш чатоқ. Беморнинг жони қил устида. Илм, амалиёт, шифокордаги журъат бирлашса, бу — ҳаёт!  Шунинг учун шифокор ўз устида кўпроқ ишлаши, жаҳон тиббиёти янгиликларидан хабардор бўлиб бориши шарт.

— Умрингизнинг қирқ беш йилини тиббиётга бағишлабсиз. Ортга қараганда, нималарни кўрасиз?

— Юртдошларимни кўраман. Шулар ичида ўзимни ҳам... вилоятимизнинг қайси гўшасига — тўйгами ёки бошқа бир сабаб билан борсам, «Дўхтир бобо, бизникидан бир пиёла чой ичинг» каби лутфларни эшитаман. Чин юракдан айтилган сўз кўнгилни тоғдек юксалтиради. Ўшанда ўзимдан кўнглим тўлади. Мен даволаган беморлар сони ўттиз минг бўлган-ов... ҳар бири омон бўлсин!

* * *

Муқим Ўроқов ишлаётган жарроҳлик бўлимига Қаршию Тошкентдан ҳамкасблари тез-тез келиб, тажриба алмашиб кетишади. Нажоткор қўллари сабаб элнинг эркаси бўлди.

Йўлда эса Муқим аканинг синфдоши Эштемир бобо билан суҳбат қурдим.

— Агар Муқимдан бошқа бўлганда, шаҳарнинг тўрт бурчагидан тўртта қаср қурган бўларди. Аслида отаси Ўроқ бобо ҳам ғурурли, мол-дунёни назарга илмаган одам эди, ўғил отадан ўзиб қаёққа борсин...

Ким билан суҳбатда бўлманг, Муқим Ўроқов ҳақида фақат илиқ сўзлайди. Туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Рашид Хайруллаев:

— Муқим ака ажойиб инсон. Туманнинг фахр-ифтихори, касбининг виждони. Барака топсин, шогирдлари Яхшибой Худоёров, Кенжа Жўраев, Баҳодир Сиддиқов, Баҳром Эшмуродов ундан-да ўзиб кетишяпти. Ишлаган одам доим эъзоз топган. Акахоннинг кўксини бугун «Шуҳрат» медали ва «Эл-юрт ҳурмати», «Меҳнат шуҳрати» орденлари безаб турибди.

Бир лаҳза ташқарига чиққан Муқим ака ташвишли қиёфада  қайтди:

— Узр, оғайнилар, хизматчилик, тоғдан бир чўпонни олиб келишибди, аҳволи оғир эмиш.

У шошиб чиқиб кетди. Биз ҳам ташқариладик. Тандирдан нон узаётган Икрома опа оҳиста жилмайди:

— Таътил ҳам таътил бўлди. Яна кетдилар, энди ярим тунда қайтсалар ҳам катта гап. Қирқ беш йилдан буён аҳвол шу...

Бизнинг хаёлимиздан эса касби-кори шифокор бўлган буюк адиб Антон Чеховнинг машҳур сўзлари ўтди: «Врачлик касби — жасорат, бу касб фидойиликни, қалб ва фикр софлигини талаб қилади». Бу сўзлар худди моҳир жарроҳ Муқим Ўроқов ва унга ўхшаш умрини эл-улус соғлиғини асрашдек машаққатли ишга бахшида этган кишиларга айтилганга ўхшайди.

Ўролбой  ҚОБИЛ,

Қамаши




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар