Етти кун      Бош саҳифа

Долзарб экологик муаммо сессия муҳокамасига киритилди

Бугунги кунда чиқинди муаммоси нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунё аҳлини ташвишга солмоқда.

Долзарб экологик  муаммо  сессия муҳокамасига киритилди

Урбанизация жараёни жадаллашиб, шаҳарлар кенгаяётган, аҳоли сони ўсаётган ва унинг эҳтиёжини қондириш учун миллионлаб турдаги товарлар ишлаб чиқарилаётган бир пайтда чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси энг катта экологик муаммолардан бирига айланмоқда.

Ўзи яшаб турган масканни озода ва покиза сақлаш, ҳашарлар ташкил қилиш орқали маҳалла ва гузарларни тозалаш, ариқ ва зовурлар қазиш, боғ-роғлар яратиш ота-боболаримиздан қолган азалий қадриятлардан саналади. Аждодларимиз хонадонни, йўлни, сувни муқаддас ҳисоблаб, уларнинг тозалиги ва покизалигини сақлашга ҳамиша риоя қилишган.

Сўнгги вақтларда, аҳоли яшаш ҳудудларида масъул ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетмаслик натижасида фуқаролар томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ёки оқава сувларга оқизиш, барг-хазонларни ёқиш, дуч келган жойларга сигарет қолдиқлари, писта пўчоқлари, баклажка, сақич ёки целлофан пакетларни улоқтириш каби ҳолатлар кузатиляпти. Бу эса яшаб турган маконимизнинг софлиги, тозалиги ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бугун дунёда қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори аҳоли жон бошига ҳар йили 1 фоизга ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра, мамлакатимизда сўнгги йилларда иқтисодий ўсиш, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши натижасида ўсиш 2 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳосил бўлаётган маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага етган. Бу нақадар жиддий муаммо эканини афсуски ҳали ҳам чуқур ҳис этмаяпмиз. Шунинг учун ҳам бугун мамлакат миқёсида   маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилмоқда.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда аҳолидан келиб тушаётган муаммоли мурожаатларни ҳал этиш, Ўзбекистон Рес­публикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида», «Экологик назорат тўғрисида» ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлари ижроси юзасидан Навоий вилояти Кармана тумани ва Навоий шаҳри аҳоли яшаш ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари, қаттиқ маиший чиқинди (ҚМЧ) шоҳобчаларининг бугунги кундаги аҳволи бўйича жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш мақсадида маҳаллий кенгаш депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллар ҳамда оммавий аҳборот воситалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Айни вақтда мазкур ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Навоий шаҳри ва Кармана тумани аҳолиси томонидан ҳосил қилинадиган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва тегишли чиқиндихонага жойлаштириш ишлари билан Навоий вилоят ҳокимлиги ва «Бережливость» МЧЖ билан 2019 йил 18 январда «Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисида» битим имзоланган.

Мазкур ҳужжатда Навоий шаҳридаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғини худудида яшовчи ва Кармана туманидаги 40 та маҳалла фуқаролар йиғини худудида яшовчи аҳолига хизмат кўрсатиш белгиланган.

Ўтган йил давомида аҳолидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси ва вилоят ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар асосида Навоий шаҳри ва Кармана тумани ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги аҳвол ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Навоий шаҳри ва Кармана туманининг санитар ҳолати ҳамда чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилишидаги муаммолар мавжудлиги, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳудудларда «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун бажарилиши талаб даражасида эмаслиги аниқланди.

Ўрганишлар якунида, юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида, тўпланган маълумотлар кўриб чиқиш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги 46-сессиясига киритилди ва депутатлар томонидан муҳокама этилди.

Сессия ишида юқоридаги масалага алоқадор ташкилотларнинг ҳисоботлари тингланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

 

Алижон ЖАЛИЛОВ,

ЎЭП Навоий вилоят партия ташкилоти раиси, вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Экологик заковат синови

Экологик заковат синови

🕔10:52, 11.09.2025 ✔9

«Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Батафсил
Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

🕔10:51, 11.09.2025 ✔4

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Пайшанов ҳамда ЎЭП Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти вакиллари иштирок этган тадбирда 10 нафар хотин-қизларга мотороллерлар топширилди.

Батафсил
Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

🕔10:51, 11.09.2025 ✔5

Тошкент шаҳар Миробод тумани «Баротхўжа» маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси атмосферага зарарли ташламалар чиқараётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик заковат синови

    Экологик заковат синови

    «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

    ✔ 9    🕔 10:52, 11.09.2025
  • Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

    Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

    Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Пайшанов ҳамда ЎЭП Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти вакиллари иштирок этган тадбирда 10 нафар хотин-қизларга мотороллерлар топширилди.

    ✔ 4    🕔 10:51, 11.09.2025
  • Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

    Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

    Тошкент шаҳар Миробод тумани «Баротхўжа» маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси атмосферага зарарли ташламалар чиқараётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

    ✔ 5    🕔 10:51, 11.09.2025
  • Наманганда чиқинди полигонларининг  санитария ҳолати қониқарлими?

    Наманганда чиқинди полигонларининг санитария ҳолати қониқарлими?

    ЎЭП Наманган вилоят кенгаши томонидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида, «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

    ✔ 5    🕔 10:50, 11.09.2025
  • Яшил  тараққиёт –  Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

    Яшил тараққиёт – Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

    Жорий йил энг улуғ, энг азиз айёмимиз – мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланди.

    ✔ 23    🕔 09:02, 08.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар