Иқлим      Бош саҳифа

Вьетнам, Индонезия ва Ҳиндистон: Улар қандай қилиб қуёш энергиясини йўлга қўйди?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПMTИ) тадқиқотчилари электр энергетикаси тизимини ислоҳ қилиш борасида бир қанча Осиё мамлакатларида амалга оширилган ишларни ўрганди.

Вьетнам, Индонезия ва Ҳиндистон:  Улар қандай қилиб  қуёш энергиясини  йўлга қўйди?

2017 йилда Вьетнам энергетика секторида қуёш энергияси деярли ишлаб чиқарилмаган. Ушбу секторни ислоҳ қилиш жараёнида Вьетнам ҳукумати йирик қуёш фермалари томонидан ишлаб чиқарилган энергияни юқори нархда (1 киловатт соат учун 9 цент) сотиб олиш орқали қўллаб-қувватлади. Натижада, 2019 йилга келиб, режада кутилган 850 МВт қувват ўрнига мамлакатда 5 ГВт га тенг қуёш энергияси ишлаб чиқарилди.

Вьетнамда қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш борасидаги ислоҳотлар муаммосиз кечмади.

Деярли барча янги объектлар мамлакатнинг қуёшли жануби-шарқий қисмида жойлаштирилганлиги, маҳаллий тармоқда ортиқча зўриқишни келтириб чиқарди.

Вьетнам электр энергияси корхонаси баъзан ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олишда муаммоларга дуч келди. 2020 йилда Вьетнамда электр энергиясининг деярли чорак қисми қуёш панеллари воситасида ишлаб чиқарилди. Ушбу даврга келиб, мамлакатда 9,3 ГВт қувватга эга бўлган юз мингдан ортиқ қуёш панеллари ўрнатилган эди. Бу кўмирда ишлайдиган қарийб олтита электр станциясининг қувватига тенг.

Вьетнамнинг қайта тикланувчи манбалардан фойдаланадиган энергетика секторига инвестицияларни жалб этиш жуда муваффақиятли бўлди. Масалан, 2021 йилда қуёш энергиясидан олинадиган қувват 17,6 ГВтга етди.

Атроф муҳитга ўртача 14 минг тонна карбон диоксиди чиқиб кетишининг олди олинди. Бутунжаҳон кўмир ассоциацияси маълумотларига кўра, энг замонавий кўмир электр станциялари ҳам бир ГВт соат энергия олиш учун 800 тонна CO2 чиқаради.

Мамлакатда қуёш энергиясидан электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги «муваффақият сири» рағбатлантириш дастури орқали қисқа вақт ичида қуриб ишга туширилган лойиҳалар учун 20 йил амал қиладиган «яшил» тарифлар билан боғлиқ.

Шунингдек, Индонезияда ҳам қуёш энергиясидан самарали фойдаланишга қаратилган ислоҳотлар олиб борилди. Хусусан, 2015 йилда мамлакатда ўша пайтдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди ва ишлаб чиқариш таннархи бир киловатт соат учун 25 центни ташкил этди. Бу жуда юқори таннарх эди.

Кўплаб янги қуёш станциялари ишга туширилиб, соҳанинг ривожланиши натижасида 2022 йилга келиб, бир киловатт соат қуёш энергиясини 6 центдан сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланди.

2012 йилда Ҳиндистонда қуёш панелларини уйларнинг томларига жойлаштиришни ўз ичига олган ва ушбу мақсадга ҳисса қўшадиган йирик лойиҳалар бўлмаган. 2022 йилда эса қўшимча 14 ГВт қувватга эга қуёш электр станциялари ишга туширилди.

Бугунги кунда саноатда янги технологиялар ва материалларнинг кенг қўлланилиши туфайли уларнинг нархи арзонлашмоқда. Бу эса қуёш панеллари воситасида электр энергиясини ишлаб чиқариш харажатлари бир неча баробар камайишига олиб келяпти.

Ушбу мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, улар қайта тикланадиган энергия манбаларидан (ҚТЭМ) фойдаланиш кўламини оширишга тараққиёт дастурларини қабул қилиши, маъмурий тўсиқларни камайтириши, ҚТЭМ учун шароит яратиши, шу жумладан қазиб олинадиган ёқилғи орқали ишлаб чиқариладиган энергия учун ажратиладиган субсидияларни тўхтатиши, тармоққа уланишни осонлаштириши, маъмурий қоғобозликни камайтириши орқали эриша олди.




Ўхшаш мақолалар

Жазирамада  Ишчиларни ким  ҳимоя қилади?

Жазирамада Ишчиларни ким ҳимоя қилади?

🕔15:08, 23.07.2026 ✔2

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

Батафсил
Аномал  иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

🕔15:06, 23.07.2026 ✔2

Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, шунингдек, бошқа ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.

Батафсил
«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш  ечим бўлади...ми?

«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш ечим бўлади...ми?

🕔15:04, 23.07.2026 ✔2

Ердаги ҳароратнинг мунтазам ошиб бориши, қурғоқчиликлар, кучли ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва денгиз сатҳининг кўтарилиши дунё давлатларини иқлим инқирозига қарши янги ёндашувларни излашга ундамоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жазирамада  Ишчиларни ким  ҳимоя қилади?

    Жазирамада Ишчиларни ким ҳимоя қилади?

    Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

    ✔ 2    🕔 15:08, 23.07.2026
  • Аномал  иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

    Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

    Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, шунингдек, бошқа ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.

    ✔ 2    🕔 15:06, 23.07.2026
  • «Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш  ечим бўлади...ми?

    «Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш ечим бўлади...ми?

    Ердаги ҳароратнинг мунтазам ошиб бориши, қурғоқчиликлар, кучли ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва денгиз сатҳининг кўтарилиши дунё давлатларини иқлим инқирозига қарши янги ёндашувларни излашга ундамоқда.

    ✔ 2    🕔 15:04, 23.07.2026
  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 36    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар