Табиат      Бош саҳифа

Кимлардир ётволиб улоқтирган чиқиндини табиатсеварлар югуриб териб чиқишди

Экологик маданиятимиз ўзгармас экан, чиқинди муаммосидан қутула олмаймиз

Кимлардир ётволиб улоқтирган чиқиндини  табиатсеварлар югуриб териб чиқишди

Ёшларимиз онгига экологик таълим-тарбияни сингдиришда нафақат она табиат ҳақидаги назарий билимлар, балки амалий маҳорат ҳам катта рол ўйнайди. Экологик тадбирлар она табиатга бўлган меҳр ва масъулиятни шакллантириб, уларга турли хилдаги саёҳатлар, экологик муаммолар дои­расидаги кечалар, акциялар мисол бўлиши мумкин.

Экологик саводхонликка эришиш йўлида инсонларнинг экологик билим даражасини ошириш ҳамда мамлакат ва ҳудудлар бўйича атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаалар тўғрисида маълумотлар бериш муҳим аҳамиятга эга. Чунки бундай маълумотларга эга бўлиш, умумий экологик ҳолатни кўз олдига келтириш, табиатга ва инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни чеклаш ва йўқотиш бўйича амалий фаолиятида иштирок этиш учун зарур.

Мана, баҳор бошланиб, ҳамма ёппасига табиат қўйнига ошиқяпти. Айниқса Тошкент шаҳрига яқин бўлган Паркент, Бўстонлиқ туманлари табиат қўйнида дам олувчилар билан анча гавжумлашиб қолди. Лекин, тан олишимиз керак бугунги кунда Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги табиатни ифлослантираётган асосий омиллардан бири бу табиат қўйнида дам олувчи ана шу юртдошларимиздир.

Тошкент вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги гўзал табиат манзаралари шаҳар аҳолисини доим ўзига чорлаб келгани рост. Айниқса, баҳор фаслининг дам олиш кунларида пойтахт аҳолиси табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш учун ушбу ҳудудларга оммавий ташриф буюришади. Аммо табиат қўйнига чиққан ҳамюртларимиз табиатга жудаям беҳурмат муносабатда бўлиши, экологик маданиятга умуман эга эмаслиги, ўзлари билан олиб борилган озиқ-овқат идишларию, турли чиқиндиларни атроф­га ташлаб кетишлари кўнгилни хира қилади.

Куни кеча ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ажойиб тадбир Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги дам олиш ҳудудларида Ўзбекистон Экологик партиясининг Тошкент вилояти кенгаши ҳамда «Эколог» жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилган чиқинди йиғиш (плоггинг)да бунга яққол гувоҳ бўлдик.

Плоггинг 2016 йилда Швецияда эколог Эрик Алстром томонидан асос солинган спорт тури бўлиб, югуриш давомида чиқинди териб кетилади. Ҳам соғлиққа, ҳам табиатга фойда. Ҳозир плоггинг Европа давлатларида кенг тарқалган.

Ўзбекистонда илк маротаба плоггинг 2022 йилда Ўзбекистон Экологик партия­си, давлат экология қўмитаси, ekolog.uz сайти ва ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация факультети ҳамкорлигида ўтказилган эди.

Бу галги тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент вилояти партия ташкилоти, Паркент туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди.

Бугун нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда экологик муаммолар борган сари жиддий тус олмоқда, шу боис ҳам экологик маданиятни шакллантириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

– Азиз ёшлар ва тадбир қатнашчилари, нафақат бугун, балки ҳар куни уйда, ўқишда, ишда, кўча-куйда, маҳаллада дуч келган жойга қўлимиздаги ичимлик идиши ёки бошқа бир чиқиндини ташлашдан тийи­лайлик. Атрофимиздагиларни ҳам буни қилмасликка ундайлик. Ана шу озгина ҳаракатингиз билан жамиятдаги озодаликка, экологик барқарорликка ҳисса қўшган бўласиз, – дея ёшларга, йиғилганларга мурожаат қилди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев.

Таъкидланишича, кейинги 20 йил ичида дунё бўйича қадоқлаш маҳсулотларининг ҳажми 246 баробарга ошган. Чиқиндилар Ер шари бўйлаб тенг тақсимланса қалинлиги 2 см. бўлган қатлам ҳосил қилар экан. Энг ёмони, бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган қадоқлаш ва бошқа кўплаб маҳсулотларнинг чириб йўқ бўлиши жуда катта муддатни, 400 йилни ўз ичига олади.

Плоггинг тадбири «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари билан давом этди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари ва ёшлар иштирокида ҳудудга кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Яқин кишиларига муҳаббат ҳисси ҳар кимга ҳам ато этилмаган, бундай туйғуни тарбиялаш жуда мураккаб ва сердиққат вазифа, шунингдек табиатга муҳаббатни тарбиялаш ўз-ўзига нисбатан муносабатни билдиради, инсон экологик ахлоқи ва маданиятининг моҳияти ҳам ана шунда.

Инсоннинг экологик маънавий-ахлоқий масъулияти унинг атрофдаги табиий муҳитда қанчалик ахлоқий фаолият кўрсатяпти-ю қандай феъл-атворга асосланяпти, у табиат умуммиллий ижтимоий бойлик эканлигини англайдими, ўзини табиатга бўлган муносабатини инсонийлик тамойиллари асосида бошқара оладими, деган масалаларга келиб тақаламиз. Юқоридаги муаммоларнинг ечими инсонда экологик аҳлоқий маданиятни шакллантириш мезони ҳисобланади. Юқоридаги каби тадбирлар, акциялар эса ана шу экологик аҳлоқий маданиятни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Саида ИБОДИНОВА

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔20

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 20    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар