Етти кун      Бош саҳифа

Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 50 фоизга етади

Бунинг учун ишни нимадан бошлашимиз керак?

Маиший чиқиндиларни  қайта ишлаш даражаси  50 фоизга етади

Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

Давлат дастури аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, таълим сифатини илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, камбағалликни қисқартириш, бир сўз билан айтганда барча соҳалардаги ислоҳотларимизни янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Жамоатчиликнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиб ишлаб чиқилган мазкур ҳужжатда белгиланган айрим жиҳатларга тўхталиб ўтсак.

Аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш ва уларнинг харажатларини тежаш мақсадида мобиль иловалар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини кўпайтириш, ундириладиган тўловлар миқдорини камайтириш, талаб қилинадиган ортиқча ҳужжатларни бекор қилиш, кўриб чиқиш жараёнлари ва муддатларини кескин қисқартириш, давлат хизматлари сонини 300 тага, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини эса 570 тага етказиш кўзда тутилган.

Аҳолининг фикри асосида шакллантириладиган лойиҳалар, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 12 триллион сўм маблағ ажратилиши белгиланди. Шу билан биргаликда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш масаласи ҳам ҳал этилмоқда. Жорий йилда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш орқали аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш ҳамда қўшимча қулайликлар яратилмоқда.

Бундан ташқари, сувни тежайдиган рақамли технологияларни жорий этиш ҳисобига сувни етказиб беришдаги табиий йўқотишларни 10 фоизгача камайтириш, 7 миллиард метр куб сувни иқтисод қилиш ҳамда 300 минг гектар майдонда такрорий экинларни суғоришга йўналтириш қайд этилмоқда.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Давлат дастурида белгиланган устувор мақсадлар биринчи навбатда инсон қадри ва фаровонлиги учун хизмат қилади. Шу ўринда, мазкур ҳужжатда барча соҳалар қатори атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган устувор мақсадлар ҳамда вазифалар белгиланганли муҳим аҳамиятга эга.

Тараққиёт стратегиясининг 6-йўналишида «Аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш», «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш», «Ўрмонлар майдонини кенгайтириш» мақсадлари белгиланган бўлиб, уларнинг амалиётга татбиқ этилиши мавжуд экологик муаммоларни ҳал этилиши билан бир қаторда, минтақамиздаги экологик барқарорликни таъминлаш учун хизмат қилади.

Оролбўйи ҳудудини экологик жиҳатдан тиклаш ишларини кенгайтириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт экиш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга етказиш, олис ҳудудлар аҳолисини ижтимоий буюртма лойиҳалари асосида тоза ичимлик сув билан таъминлаш, табиий сув объектларининг санитария-муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш ишларини якунлаш, Самарқанд шаҳри мисолида ҳудудларни «яшил» шаҳарга айлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш белгилангани фуқароларимизнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш кафолатини таъминлайди.

Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан бир қаторда, ҳар бир хайрли мақсад изчиллик билан ҳаётган татбиқ этилиши учун бор кучимизни сафарбар этамиз.

Умуман олганда, Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросининг таъминланиши юртимиз равнақига, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

Ўзбекистон Экологик партияси

фракцияси раиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик заковат синови

Экологик заковат синови

🕔10:52, 11.09.2025 ✔9

«Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Батафсил
Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

🕔10:51, 11.09.2025 ✔4

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Пайшанов ҳамда ЎЭП Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти вакиллари иштирок этган тадбирда 10 нафар хотин-қизларга мотороллерлар топширилди.

Батафсил
Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

🕔10:51, 11.09.2025 ✔5

Тошкент шаҳар Миробод тумани «Баротхўжа» маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси атмосферага зарарли ташламалар чиқараётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик заковат синови

    Экологик заковат синови

    «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

    ✔ 9    🕔 10:52, 11.09.2025
  • Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

    Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

    Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Пайшанов ҳамда ЎЭП Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти вакиллари иштирок этган тадбирда 10 нафар хотин-қизларга мотороллерлар топширилди.

    ✔ 4    🕔 10:51, 11.09.2025
  • Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

    Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

    Тошкент шаҳар Миробод тумани «Баротхўжа» маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси атмосферага зарарли ташламалар чиқараётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

    ✔ 5    🕔 10:51, 11.09.2025
  • Наманганда чиқинди полигонларининг  санитария ҳолати қониқарлими?

    Наманганда чиқинди полигонларининг санитария ҳолати қониқарлими?

    ЎЭП Наманган вилоят кенгаши томонидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида, «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

    ✔ 5    🕔 10:50, 11.09.2025
  • Яшил  тараққиёт –  Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

    Яшил тараққиёт – Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

    Жорий йил энг улуғ, энг азиз айёмимиз – мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланди.

    ✔ 23    🕔 09:02, 08.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар