Табиат      Бош саҳифа

«Яшил» Энергетикада муносиб қадам

Бугунги кунда аҳоли сони, янги қурилаётган хонадонлар, янги иқтисодий қувватларнинг ишга тушиши электр энергиясига бўлган талабни оширмоқда.

«Яшил»  Энергетикада муносиб  қадам

Бу эса ўз навбатида, электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, тежамкор воситалар ҳамда муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишни тақозо этмоқда.

Жаҳон ҳамжамияти иқлим ўз­гариш­ларини инсоният олдида турган энг жиддий муаммолардан бири сифатида баҳоламоқда. Мутахассисларнинг фикрича, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ҳамда унга мослашиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бу – иқтисодиётни «яшиллаштириш»дир.

2023 йилнинг аномал совуқ билан бошланиши бу борадаги вазифаларни зудлик билан амалга оширилиши заруратини янада кучайтирди. Аҳолининг электр, куз-қиш мавсумида эса газга эҳтиёжи кескин ортиши сабабли барча юклама электр тармоқларига тушади.

Мутасаддиларнинг фикрича, ҳозирги кунда камида соатига 2-3 миллиард киловатт электр энергиясига қўшимча талаб мавжуд. Келгуси беш йилда эса бу эҳтиёж яна 10 миллиард киловатга ошиши мумкин.

Бундай вазиятда энг самарали йўл – муқобил энергиядан фойдаланишни кўпайтириш ҳисобланади. Бу борада мамлакатимизда амалий ишларга киришилган.

Жорий йил 28 февраль куни Президентимиз фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 3-бўлим, 24-бандида Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технология­ларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётни энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартиришга алоҳида этибор берилди.

Давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 1 июлига қадар тадбиркорлар жалб этилиб, Андижон вилоятида 41 та микро гидроэлектр станция қурилиши бошланиши, йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, умуман, уларни электр билан ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш ва Янги Андижон шаҳарчасидаги 192 та кўп қаватли уй ва 6 та ижтимоий объектни кафолатланган иссиқлик билан таъминлаш учун қуввати 20 МВт бўлган кўмирда ишлайдиган когенерация ускуналарини ўрнатиш, унга кўра, мазкур станция иссиқлик билан бирга йилига 80 млн. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши белгиланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилояти ва шаҳар, туман кенгашлари, партия фаоллари, Халқ депутатлари вилоят ва туман, шаҳар Кенгаши депутатлари, партия аъзолари, БПТлар, ёш экологлар, волонтёрлар ҳамкорлигида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни хонадонбай тарғиб қилишда аввало ўзлари намуна бўлмоқда. Бунда кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектлар ва бошқа биноларнинг том қисмига қуёш панелларини ўрнатишни ташкил этишга фаол кўмаклашмоқда. Қайта тикланувчи – «яшил» энергия манбалари ҳисобланган қуёш, шамол, сув ва бошқа муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг афзалликлари юзасидан кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориб, аввало, партия фаоллари ва депутатлар ўз хонадонларига қуёш панелларини ўрнатяпти. Бир сўз билан айтганда, Андижон вилояти бўйлаб аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури фаол ишламоқда.

Тарғибот ишлари давомида қуёш панеллари ва сув иситгичларини хонадонларга ўрнатиш давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, хусусан, ушбу қурилмаларнинг қувватига қараб яхшигина компенсация тўланиши, бу ускуналар ўрнатилганда фуқаролар учун ҳеч қандай қўшимча солиқ ёки тўловлар жорий этилмаслиги, айниқса, қуёш панелларидан олинган энергиянинг эҳтиёждан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиш мумкинлиги кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.

 

Хуршидбек ЮСУПОВ,

ЎЭП Андижон вилояти кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

🕔15:09, 23.07.2026 ✔3

XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

Батафсил
 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔45

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔41

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

    Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

    XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

    ✔ 3    🕔 15:09, 23.07.2026
  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 45    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 41    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 37    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар