Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Томчиси тиллога тенглашаётган неъмат аммо биз уни ўйламай исроф қилишда давом этяпмиз

Бу йил куз-қиш мавсуми нисбатан серёғин келди. Гидрометеорологик прогнозларга кўра, баҳорнинг илк ойи – март ҳам ёғинли бўлиши айтилганди ва шундай бўлди.

Томчиси  тиллога  тенглашаётган неъмат  аммо биз уни ўйламай  исроф қилишда давом этяпмиз

Одатда ёғин миқдорининг мўл бўлиши йилнинг қут-баракали келиши билан боғланиб, қадимдан элни қувонтириб келган. Сайёрамизда сувга бўлган эҳтиёжнинг кундан-кунга ошиб бораётгани ва албатта, иқлим ўзгаришлари туфайли обиҳаёт танқислиги келиб чиқиши мумкинлиги бутун курраи замин учун долзарб масалага айланиб бормоқда.

Сувни нега тежаш керак?

Тоза ичимлик сув – Ер сайёрасида инсоният яшаб қолиши учун энг зарурий шартлардан бири. Сув тикланувчи ресурс бўлса-да, дунё аҳолиси ортиб бораётгани ҳисобига унинг танқислиги муаммоси пайдо бўлган ҳудудлар сони ҳам йилдан-йилга кўпаймоқда.

Countrymetres ташкилоти маълумотларига кўра, 2022 йилда сайёрада аҳолининг йиллик ўсиш кўрсаткичи 95,4 миллионни ташкил этди. Таққослаш учун, 2015 йилда бу кўрсаткич 83 млн кишига тенг бўлган. Қайд этиб ўтиш лозимки, ер аҳолиси 3 каррага кўпайган даврда чучук сувдан фойдаланиш ҳажми ҳам 17 мартага ортган. Устига-устак, баъзи прогнозларга кўра, 20 йилдан кейин чучук сувга бўлган талаб ҳажми яна 3 каррага ортиши мумкин.

Чучук сув етишмовчилиги муаммоси Ўзбекис­тонга ҳам бегона эмас. Сув танқислиги кузатилишни бошлаган мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон 25-ўринни эгаллайди. Мамлакатда сув танқислиги даражаси юқори деб баҳоланади.

2020 йил 16 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам айни шу муаммога эътибор қаратилиб, сув тежовчи технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинган эди. Унда таъкидланишича, сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда сув захиралари 12 фоизга, жорий йилда ўтган йилги билан солиштирганда 15 фоизга камайган.

Канализацияга оқаётган обиҳаёт

Ҳар куни неча литрлаб тоза сувни канализацияга беҳуда оқизиб юбораётганимиз ҳақида афсуски чуқурроқ ўйлаб кўрмаяпмиз. Энг муаммоли масала шундаки, бундай сувни тозалаш грунт ва дарё сувларини тозалашга қараганда анча мураккабдир.

Қуйидаги рақамлар эса биз обиҳаёт деб аталмиш сувни қанчалар беқадр қилаётганимизнинг яққол исботи бўла олади:

Битта автомашина 15 дақиқа давомида резина ичак билан ювилганда 120 литрдан кўпроқ чучук сув сарфланади. Худди шу ишни челак орқали амалга оширганда эса 80 литргача сув­ни тежаб қолиш мумкин.

Битта рўзғорда кирларни ювиш учун бир ҳафтада 1000 литрдан кўпроқ сув сарфланади. Юз-қўл ювиш, тиш ювиш, идиш ювишда жўмракнинг доимий очиқ туриш ҳолатида (бир дақиқада жўмракдан 7-8 литр сув оқади) ҳам ҳафтасига яна шунча сув сарф бўлади. Биргина тиш ювиш учун стаканга сув олиб фойдаланилганда эса атиги 200 грамм сув керак бўлади холос.

Битта оила бир кунда душ қабул қилиш учун 1000 литрдан кўпроқ сув оқизади. Кучли босимда очилган душдан дақиқасига 20 литр сув оқиб тушишга улгуради.

Маълумотларга кўра, 3-4 дона нон тайёрлаш учун тахминан 7-10 литр сув сарфланади. Бир килограмм шоколад тайёрлаш учун эса 17 минг литр сув керак бўлади. Бу какао донларини етиштириш ва шоколадни саноатда ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади.

1 литр сув 2 доллар

Тоза сувни тежаб қолишда шаҳар аҳолиси ҳам ўз ҳиссасини қўшишлари мумкин. Бунинг учун сувни тежаш, хонадонлардаги водопровод жўмракларини ўз вақтида ёпиб юриш керак, чунки оддий водопровод жўмрагидан 1 минутда 15 литр сув оқиб кетади. Бир соат очиқ қолган водопроводдан 1000 литр сув оқиб кетишини ўйлаб кўринг. Бундай жўмраклардан эса шаҳарда қанча бор?

Шу ўринда, бугунги кунда араб давлатларида ичимлик сув нархи қанча эканини биласизми? Ушбу ҳудудларда 1 литр тоза сув нархи 8 реал, бу тахминан 2 доллар атрофида, ўзимизнинг сўмда ҳисоблаганда 22 минг 640 сўмни ташкил қилади.

Келинг, энг содда усулда ҳисоб-китоб қилиб кўрайлик. Агар Ўзбекистон аҳолисининг ҳар бири бир кунда ўртача 15 литр сув сарфласа 540 миллион литр сув ишлатилади. Агар буни пулга чақадиган бўлсак, 1 триллион 620 млрд сўмдан ошади. Шунча пулнинг беқадр бўлиб, сувдек оқиб кетаётганини тасаввур қилиб кўринг. Ҳаттоки ўта арзон бир буюмга нисбатан биз сувтекин деган сўзни ишлатамиз. Аммо тафаккур қилиб кўринг, сувсиз неча кун яшай оламиз, оддий кундалик ҳаётимизда сув бўлмаса қандай бўлар эди?..

Нима қилиш керак?

Жаҳон табиий ресурслар институти (World Resources Institute) ва Британиянинг «Economist Intelligence Unit» ташкилоти тадқиқотларига кўра эса 2040 йилга бориб, сув танқислигига энг кўп учраши тахмин қилинаётган 33 давлат орасида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ҳам бор.

Олдимизда бизни кутаётган сув тақчиллигининг олдини олиш учун қуйидаги чораларни кўриш лозим:

– сувдан қайта фойдаланишни максимум даражага кўтариш;

– сувдан кўп фойдаланадиган корхоналарни берк айланма сув таъминотига ўтказиш;

– катта миқдорда сув билан ишлашга асосланган технологик жараёнларни тубдан ўзгартириш;

– дарёлар, кўллар ва денгизларга тозаланмаган ва зарарсизлантирилмаган саноат оқовалари оқизилишини бутунлай тўхтатиш;

– саноат муассасаларида кам чиқиндили ёки чиқиндисиз технологияларга ўтиш;

– барча саноат корхоналарини замонавий тозалаш қурилмалари билан мажбурий тарзда жиҳозлаш.

Албатта, бу ишларни амалга ошириш осон эмас ва узоқ муддатли технологик жараёнларни талаб этади. Аммо қанчалик қийин бўлмасин, бугундан тезкор чораларни кўрмасак, сув танқислиги эртага оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Қолаверса, ҳар бир хонадон аҳли, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз ­уйида ичимлик сувни имкони борича тежашга ҳаракат қилиши, сувдан фойдаланиш маданиятини оилавий анъана сифатида шакллантирмоғи керак. Чунки биз ҳали сувсизликнинг, қурғоқчиликнинг қандай даҳшатли оқибатларга олиб келишини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Шунинг учун ҳам бугун ушбу ресурсни тежашнинг энг замонавий усулларини жорий қилишимиз шарт.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар