Табиат      Бош саҳифа

Сувни офатга айлантирмайлик

Бу инсониятнинг ўзига қарши даҳшатлиқурол бўлиши мумкин

Сувни офатга  айлантирмайлик


Сув – бу обиҳаёт деймиз. Табиатдаги тирикликнинг асосий манбаи сув ҳисобланади. Инсоният ўз тараққиёти давомида сув оқимини тўхтатиш, катта сувни бир жойга тўплаш, сувдан арзон электр энергияси олиш каби жараёнларни ўзлаштирди. Тўғонлар бугун инсонлар қўли билан яратилган ва нафақат табиий мувозанатга, балки инсониятнинг ўзига доимий хавф солиб турадиган иншоотлардан саналади.

Энергия манбаи сифатида сув оқимидан олинадиган арзон энергия асосан гидроэлектрстанцияларда (ГЭС) ишлаб чиқарилади. ГЭСлар эса одатда дарёларга тўғон ва сув омборлари қурилиши натижасида барпо этилади. Бунинг учун дарёларда йил бўйи сув бўлиши, дарёлар эса имкон қадар нишабликда жойлашиши лозим.

Бугунга қадар электр манбаи ва сувга бўлган эҳтиёж туфайли жаҳон дарёларига 45 мингдан ортиқ тўғон қурилган. Дунёдаги ҳар учта давлатдан биттаси ўз эҳтиёжини ГЭСлар ҳисобига қондиради. Шуни эслатиб ўтиш керакки, ГЭСларнинг жаҳон энергетикасидаги улуши жуда ҳам катта эмас, яъни жами ишлаб чиқариладиган электр қувватининг 18,8 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади холос.

Таҳлилчиларнинг маълумотига кўра, сўнгги ярим аср мабайнида ГЭС учун мўлжалланган йирик тўғонлар қурилиши натижасида 40-80 миллион киши ўзлари истиқомат қилиб турган ҳудудлардан бошқа жойларга мажбурий кўчирилган. Бундан ташқари ГЭСлар қурилиши оқибатида 400 минг квадрат километр унумдор ерлар ва ўрмонлар сув остида қолган. Тўғонлар қурилиши чучук сувдаги балиқларнинг бешдан бир қисми бутунлай ёки қисман йўқолишига сабаб бўлган.

ГЭСлар қурилиши арзон электр манбаи ҳисобланса-да, уларнинг иқтисодий ва техник мақсадларга эришилмагани халқаро миқёсдаги мутахассислар томонидан тан олинади. Жаҳон тўғонлар бўйича комиссияси мутахассислари йирик ГЭСларнинг фойдасидан кўра табиатга зарари кўплигини таъкидлайди. Йирик ГЭСлар қурилишига ажратилган маблағлар ўзини оқламаслиги, тўғонлар минтақа экотизимига жиддий зиён етказиши айтилади. Бундай сув иншоотлари дарёлар ўзанини тубдан ўзгартириб юбориши эса, ўша ҳудуд экотизимида жиддий зарар ва салбий оқибатларга сабаб бўлгани кўп бор ўз исботини топган.

Хусусан, таҳлилчилар сўнгги 10 йилда минтақада зилзилалар 30 фоизга фаоллашганини айтишмоқда. Мутахассислар, йирик тўғонлар минтақа сув тақчиллиги муаммосини янада кес­кинлаштиришини, бунинг оқибатида экология ва қишлоқ хўжалигига катта хажмдаги зарар етишини айтишмоқда. Айниқса энг баланд тўғонлар қуришни бугунги дунё тажрибаси оқламайди. Муқобил энергия олишнинг бошқа оқилона йўллари ривожланаётган ҳозирги шароитда дарёларни тўсиб қўйиш орқали тўғонларни тўлдиришга ҳаракат қилиш дарёларнинг қуйи оқимидаги экологик мувозанат издан чиқишига олиб келади.

Сўнгги йилларда халқаро экспертлар тоғларда тўғон қурилиши зилзилаларни келтириб чиқариши эҳтимоли юқорилигини таъкидлашмоқда. Мутахассислар йирик тўғонлар жойлашган ҳудуднинг ўқига босим тушиши оқибатида кичик зилзилалар юз бераётганини, ГЭСларнинг зилзилалар келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллардан бири эканини айтишмоқда.

Бугунги кунда сув омборларида жаҳондаги барча дарёлардаги сув ҳажмидан уч баробар кўп сув сақланмоқда. Бу эса зилзилаларни келтириб чиқариши эҳтимолини ошириб юбормоқда. Масалан, аввал зилзила кузатилмаган ҳудудларда ҳам ГЭС қурилганидан сўнг ер қимирлаши тез-тез қайд этилган. Бунга Ҳиндистондаги Койна тўғони яқинида юз берган зилзила ва бунинг оқибатида 180 кишининг ҳалок бўлгани ҳам яққол мисол бўлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, жаҳондаги ҳар бир мамлакатнинг ҳарбийлари душманларининг қўшинлари, ҳарбий иншоотлари ва коммуникациясини йўқ қилиш мақсадида тўғонлардан оммавий қирғин қуроли сифатида ҳам фойдаланади. Тўғонлар қурилиши режалаштирилаётганда зарурат туғилганда уни портлатиш ҳам кўзда тутилади.

Ўтган аср ўрталарида ўзаро рақобатда бўлган давлатлар йирик ГЭС, АЭСлар қуриш борасида мусобақани авж олдирар экан, бу иншоотлар етказиши мумкин бўлган зарарларни ўйлаб ўтиришмаган, тўғрироғи аҳолининг хавфсизлиги билан боғлиқ масалани назар-писанд қилишмаган.  АҚШнинг Аляска штати расмийлари ўтказган тадқиқотларга кўра, минтақада ГЭС қурилишдан кўра, балиқчиликни, сайёҳликни, овчиликни ривожлантириш кўпроқ фойда келтирар экан. Шу сабабли ҳам аҳолиси кам бўлган Аляскада ГЭС қуришдан кўра, кўпроқ фойда келтирадиган соҳа – сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Иқтисоди тараққий этган мамлакатлар экологик нуқтаи назардан ҳам йирик ГЭСлар қуришдан воз кечмоқда.

Маълумки, 1997 йилнинг 14 март куни Бразилиянинг Куритиба шаҳрида Йирик тўғонлар қурилишига қарши ўтказилган биринчи халқаро конференцияда бутун дунёдан йиғилган экологлар «Сув ўлим эмас, балки ҳаёт манбаи» шиори остида дарё сувларини муҳофаза қилиш, йирик тўғонлар барпо этишдан воз кечиш даъвати билан чиқишган. Шунингдек, ушбу кун Халқаро тўғонларга қарши курашиш куни деб ҳам эълон қилинган бўлиб, жаҳоннинг турли давлатларида сувдан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказилади ва мутахассислар томонидан зарур тавсиялар ишлаб чиқилади.

Мазкур сана «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ҳам ҳар йили нишонланиб, юртимизнинг ушбу соҳасида кўзга кўринган экспертлари иштирокида турли давра суҳбатлари, семинарлар ва акциялар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда «Тўғонларнинг хусусияти» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тўғонлар ҳақидаги маълумотлар тадбирда иштирок этган талабалар билан атрофлича муҳокама қилинди ва келгусида мазкур мавзуда тадқиқотлар олиб бориш истагида бўлган ёш олимларга керакли кўрсатмалар ва илмий қўлланмалар етказиб беришда амалий ёрдам берилишига келишиб олинди.

ГЭСлар тарихида юз берган фожеалар тўғрисидаги мисолларга тўхталганда қуйидаги 11 та энг фалокатли тўғон аварияларини эслаш жоиз:

1928 йил AҚШнинг Сент-Френсис тўғонининг вайрон бўлиши. Сув баландлиги 40 метргача бўлиб, конион бўйлаб оқарди. Авария оқибатида водий 80 километр сув остида қолган, электр станцияси бутунлай вайрон бўлган, 600 киши ҳалок бўлган.

Собиқ СССР томонидан 1941 йилда Днепро ГЭСнинг бузиб юборилиши. Ўшанда душманнинг тўғонни эгаллаб олишга уринишлари туфайли шундай қарорга келинган. 30 метрли тўлқин нафақат фашист бўлинмаларини оқизиб кетган, балки Запорожье ўлкасининг бутун пастки қисмини вайрон қилган, қурбонлар сони ва моддий зарар ҳалокатли эди.

1959 йилда Франциядаги Малпас тўғонидаги фалокат. У вайрон бўлганида, Фрежус шаҳри деярли бутунлай сув остида қолган, 423 киши ҳалок бўлган.

1963 йил Италиядаги Ваионт тўғонидаги фалокат. Кучли ёмғир туфайли тоғнинг бир қисми сув омборига ўпирилиб тушади. Баландлиги 200 метрга кўтарилган тўлқин тўғон тепасигача кўтарилади. Пьяве дарёси водийсида 5 та қишлоқ сув тошқини туфайли вайрон бўлган ва турли маълумотларга кўра, 1900 дан 2500 гача одам ҳалок бўлган.

1975 йилда Хитойдаги Байньцяо ГЭСи тўғонининг бузилиши. Тўғон «Нина» тўфонига қарши тура олмади. Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 26 минг кишини ташкил қилган. Бироқ, бу ҳисоб-китобларда офат ортидан тарқалган эпидемиялар ва очарчиликдан ўлим ҳолатлари ҳисобга олинмаган.

1993 йилда Россия Серовида сув тошқини. Каква дарёсидаги Киселёвский сув омбори тўғонининг ёрилиши оқибатида дарёнинг 69 квадрат километр майдони, Серов туманлари ва бир қанча қишлоқлар сув остида қолган. 15 киши ҳалок бўлди.

Саяно-Шушенская ГЕСида 2009 йилдаги фавқулодда ҳолат. Техноген авария натижасида 75 киши ҳалок бўлган, станция жиҳозлари ва биноларига жиддий зарар етган.

2010 йилда Хитойнинг Фухе дарёсидаги тўғон бузилиши. Табиий офатга кучли ёмғир сабаб бўлган.

2010 йилда Покистондаги Ҳинд дарёсидаги тўғон аварияси. 2 миллион гектардан ортиқ майдонни сув босган. 1700 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

2011 йилда Хитойнинг Цяньтан дарёсида тўғон ёрилиб кетган. Бу ерга минглаб сайёҳлар гўзал сув оқимини кўриш учун келишар эди. Бироқ ўша пайтда тўлқин шунчалик катта эдики, тўғонни ёриб ўтиб, томошабинларни ювиб кетган.

2005 йилда AҚШнинг Янги Орлеан шаҳридаги фалокат. Шаҳар тўғони Катрина тўфони ҳужумига дош бера олмади, шаҳарнинг 80 фоизи сув остида қолди.




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔20

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 20    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар