Етти кун      Бош саҳифа

1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

«Қуёшли хонадон» дастури  амалга оширилади

1 апрелдан  қонунчиликда  нималар ўзгаради?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВтгача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилади. Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

Шунингдек, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини; қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини; юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

Ёшлар ҳар бир маҳалладаги  фаол нуронийларга бириктирилади

2023 йил 1 апрелдан «Нуроний» жамғармасига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади. «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади.

«Нуроний ҳар бир оилага масъул» лойиҳаси асосида муаммоли оилаларнинг ҳар бирига «Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг бир нафардан аъзолари бириктирилади. «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили ҳамда «Нуроний ҳар бир оилага масъул» лойиҳаси асосида фаолият олиб борган ва ижобий натижаларга эришган нуронийларни «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб бориш тизими жорий этилади.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий  қўллаб-қувватланади

2023 йил 1 апрелдан: ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида белгиланади; ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганда тўланадиган суғурта суммаси БҲМнинг 200 баравари миқдорида белгиланади.

Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

2023 йил 1 апрелдан: 1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган (6 млн сўмгача) қисми қоплаб берилади; даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади; давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди; юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш тартиби бекор қилинади.

Пенсия олувчиларга  бепул хизмат кўрсатилади

2023 йил 1 апрелдан Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Эслатиб ўтамиз, илгари пенсионерлар ўзларининг пенсия гувоҳномасига асосан кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача Тошкент метрополитенида бепул ҳаракатланиши мумкин эди.

 

Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик заковат синови

Экологик заковат синови

🕔10:52, 11.09.2025 ✔9

«Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Батафсил
Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

🕔10:51, 11.09.2025 ✔4

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Пайшанов ҳамда ЎЭП Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти вакиллари иштирок этган тадбирда 10 нафар хотин-қизларга мотороллерлар топширилди.

Батафсил
Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

🕔10:51, 11.09.2025 ✔5

Тошкент шаҳар Миробод тумани «Баротхўжа» маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси атмосферага зарарли ташламалар чиқараётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик заковат синови

    Экологик заковат синови

    «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.

    ✔ 9    🕔 10:52, 11.09.2025
  • Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

    Каттақўрғонда чиқиндини мотороллер ташийди

    Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Пайшанов ҳамда ЎЭП Каттақўрғон шаҳар партия ташкилоти вакиллари иштирок этган тадбирда 10 нафар хотин-қизларга мотороллерлар топширилди.

    ✔ 4    🕔 10:51, 11.09.2025
  • Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

    Аҳоли мурожаатлари жамоатчилик назоратида

    Тошкент шаҳар Миробод тумани «Баротхўжа» маҳалла фуқаролари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхонаси атмосферага зарарли ташламалар чиқараётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

    ✔ 5    🕔 10:51, 11.09.2025
  • Наманганда чиқинди полигонларининг  санитария ҳолати қониқарлими?

    Наманганда чиқинди полигонларининг санитария ҳолати қониқарлими?

    ЎЭП Наманган вилоят кенгаши томонидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида, «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

    ✔ 5    🕔 10:50, 11.09.2025
  • Яшил  тараққиёт –  Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

    Яшил тараққиёт – Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

    Жорий йил энг улуғ, энг азиз айёмимиз – мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланди.

    ✔ 23    🕔 09:02, 08.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар