Қуйидаги усуллар томорқадан олинган ҳосилимизни нест-нобуд қилмай, мумкин қадар узоқроқ сақлашга ёрдам беради.
Бодринг, қалампир, қовоқча, лавлаги, бақлажон.
Одатда, ҳаммаси аралаш ёки алоҳида-алоҳида банкаларга солиб ёпилади. Айрим ҳолларда (помидордан ташқари) майда тўртбурчак шаклида тўғралиб, полиэтилен қопчаларга жойлаб, музлатгичга қўйилади. Мутахассисларнинг айтишича, бунда сабзавотларнинг фойдалилик хусусиятлари кўпроқ сақланаркан.
Олма
Олмаларни қоғозларга ўраб, ёғоч қутиларга 1-2 қатордан териб қўйилади ва +2... +5 даража ҳароратда сақланади. Сақлаш учун олманинг қишки ва кечпишар навини танлаш тавсия этилади.
Карам
Ертўла шифтига илдизбандидан боғлаб, осиб қўйиб сақлаш мумкин. Кўпқаватли уйларда эса балконда ёғоч қутиларда +2… +5 даража ҳароратда сақланади. Уй ичида сақланса, карам тезда айниб, чирийди.
Помидор
Даҳлизда 1-2 қатор қилиб қутиларга териб сақланади. Агар қизили ва яшили аралаштириб терилса, яшиллари тезроқ қизаради. Шундай йўл билан 2 ойча сақлаш мумкин.
Картошка
Олдин совуқ сувда яхшилаб ювиб, соя жойда қуритилади. Бу ўсиш жараёнини анча секинлаштиради. Қуёшда қуритилса, картошка яшил тусга кира бошлайди. Бунга тугунакларда соланин моддаси пайдо бўлиши сабаб. Бир-икки ой уй ичида сақлаш мумкин. Сақлашдан олдин урилган, чирий бошлаган, пўстлоғига зарар етганлари териб олинади. Кейин балконда +2… +5 даража ҳароратда сақланади. Кўпқаватли уйларда картошкани қаттиқ ва бир неча қаватли қоғоз қопларда, махсус термоқутиларда сақлаган яхши.
Сабзи
Ўрага кўмиш имконияти бўлмаса, қутиларга қум солиб кўмилади ва +2… +5 даража ҳароратда сақланади.
Пиёз ва саримсоқ
Пиёзни қоқиб-урмасдан тупроғи қўл билан тозаланади ва 10 кун қуритилади. Сўнг устки қисми 3-4 сантиметр, илдизи ярим сантиметр узунликда қирқилади ва яна 5 кун қуритишга қўйилади. +18 даража ҳароратда қути, саватда ёки боғлам-боғлам қилиб осиб қўйиб сақланади. Саримсоқни боғлам-боғлам қилиб сақлаш маъқулроқ. Уларни қоғоз ёки бўз қопларда ҳам сақлаш мумкин.
Тоштемир ҚОРАБОЕВ
тайёрлади.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил